Асосий мавзулар
17 феврал 2023

РТдан ваъз: Хотинлар иштонига ëпишган ҳоким

Бугунги жума ваъзини қисқа янгиликллар билан бошласам.

Тошоблда эри Россияга ишлагани кетган, хотинни  икки боласи кўз олдида тўртта маҳалладош  ўзбек эркак калтаклаб жинсий зўрлашди.  Камига фарзандларини ҳам калтаклашади.  Хотин қаршилик қилганда ундан баттар калтаклаб, болта ва пичоқ тираб, яна зўрлашди.

МС: Бу етмак ашакла қамоқдами?

РТ: Тўртталаси ҳам қамоққа олинди. Аммо иккитасини казо казо қариндошлари бор экан, улар зўрланган хотинга телефон қилиб заявангни қайтиб ол, деб босим қилишмоқда 

МС: Ҳам атип, ҳам ўтирадон тоипа акан булар. 

РТ: Намангандаги чўян қуйиш цехида қозон пўртиллади.

МС: Ўлган қотқан йўқми?

РТ: Содир бўлган портлаш оқибатда ушбу цехда ишлаётган 1 ишчи тан жароҳати олди, 2 нафари ҳодиса жойида ўлди. 

Намонгонда туғдирган боласига алимент тўлашдан қочиб юрган 457 номардга қараб прокурор бир ўқрайиши билан муаммо ҳал бўлди. Бу 457 рамақижонлар югуриб бориб алиментни  тўлаб қўйишди.

МС: Зўрдан зўр чиқса любойи гўттини қисади… Яхшиям прокурор бор. Бўмаса гўттинда иштони йўқ Шохжахонла иккидан хотинни олиб дўғдириб ажрашиб қочиб юраваради.

Айиқ ва бошқа ҳайвонлар қийнаб ўлдириладиган Деҳқонободда ер қимирлади.

МС: Тошкентда ер дарпанмаса бўлди. Агар дарпанса сўнгги олти йилда қурилғон ҳамма ўй остин устин бўлади. Худо сақласин. Туркияда ер дарпанганда ўлганла сони 30 мингдан ошиб гетди. Болла етим қолди. 

РТ: Боласини тўйдириб овқат бермайдиган, тузукроқ кийинтирмай уриб сўкадиган ва иложи бўлиши билан сотворадиган биомусор тўда ўзида мехрибонни ëқиб «Туркиядан бола олиб сақлайман» деб ëзиб ëтибди. Буларни эркак тоипасига айтадиган шу¸ сен алиментни ва олган қарзларингни тўла. Даволан анави касалингдан. Хотинларга айтадиганим эса мана бу. Олдин яхши еб ичмаганидан рахит болларингни тузукроқ боқ. Кейин ўзингни анемия касалингни ўйла. Новвот чой ич¸ думбали мошкичири е. Тузукми. Туркиядагилар сенга боласини бериб қўймайди.

МС: Лекин, оғо бизани ўзбек спасателла бориб одомлони жонини соқлоди. Ўзбекистоннан олиб борилғон итлар ойниқсо.

Итинга қурбон бўлай ватан!!!

Ўзбекистон Туркияга махсус олиб борилган ичковуч ит вайроналар орасида 160 соат ëтган 62 яшар  Samet Genco ва 60 яшар Seval Genconing ëтган жойини аниқлади. Шундан кейин ўзбек¸ турк ва мексикалик қутқарувчилар бу икки дапрамзада устидаги бетонларни очиб уларни қутқарди. Ўзбек исковуч ити икки одамни қутқарди. Бу ит Нажмиддин Кубро итининг авлоди бўлса керак. Яшасин ўзбекнинг мехрибон ити.

МС: Қутқарған итни ранги оқми ë қоро. Мўлло бувони ойтишинча қоро ит хором. Уни дапсанг оëқингни ювиш гаракмиш. Оғо ўзимизни юртда ена на гап. Краймнюсдан ена бир жуп бўлсин.

РТ: Матчонбой  Сурхондарëда ёвуз ниятли жиноятчи қўлга олинди.

МС Йўқай оғо. Бу қорсилдоп учиб гурсилдап сингонла кўп акан Сурхондарëда.

РТ: Олтинсойлик 10 синф ўқувчиси  “Оқарбулоқ” маҳалласидаги дўконга ярим тунда ўғирликка тушиб 13 телефонни ўмариб қочган. Ўқувчи дўкон эшигини болта билан уриб синдирган.

Ўзи зўрға кунини кўраëтган дўкончи зор зор йиғлаб, ўзини Сурхондарë миршаблари оëғи тагига отди.

«Йиғланилмасин. Нега йиғланилади. Агар телефонлар оқ пошшо худуддини тарк қилмаган бўлса, топилади» деди миршаб. 

МС: Ўғрини тутдиларми ахир? 

РТ: Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида яшовчи вояга етмаган 10-синф ўқувчиси 16 ёшли M.Sh. содир этганлиги аниқланиб, ундан жами 10 дона телефон аппаратлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан вояга етмаган M.Sh.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддасининг тегишли бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўғри бача 3 та телефонни Термиз бозорида 3 миллионга сотвориб пулига қизлар билан маишат қилишга ҳам улгурган. 

Ўғри қамағда. Сурхондарë бу мудхиш жиноят фош қилинганидан енгил тин олиб яхши ухлайдиган бўлди.

МС: Чалакда новви бўлвади. Ҳамма шуни ойтип ëтибди

РТ: Челак жаррохлари касалдан олган «барака» ни бўлишолмай бир бирини дўппослаб уриб ташагани видеоси қўлма қўл бўлувди. Бу юзадан Самарқанд ИИБ расмий очиқлама қилди:

Пайариқ тумани Челак шифохонаси ходимлари ўртасидаги жанжал ҳақида РАСМАН

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 2-феврал куни шифохонанинг режали хирургия бўлимида ходимлар ўртасидаги ўзаро келишмовчилик сабаб келиб чиққан.

Ҳолат юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, жанжалда тан жароҳати етказишда гумонланаётган A.N.ga нисбатан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

МС: Оғо, сиз бу духтрлара бир қотти гап ойтинг.  Хонасинда оқсин. Ўзиннан гетти бу етмаклар.

Рассом Туз луқмаси: 

Операция қиладиган операторлар баракани қисм қисм қилиб бўлишишни отарчилардан ўрганинг. Мана отарчи вазир мастер класс ўтиб, нариги вазирнинг айтганига қўшимча қилиши мумкин. 

МС: Биздан баракири  сиздан харакири.

РТ: Шунақа янгиликлар Матчонбой

МС: Қури ойтқонуингиз ужус. Шум ховор. Ëхши, одома ëқодон гаплар йўқми?

РТ: 18 яшар канадалик Джульетта Ламур лоторея билетидан 48 миллион доллар ютиб олди. Ўзи қизгина лоторея сотиб олмоқчимасди, бовоси айтди¸ «ол қизим, балким пешананг жорқилдоп кетаров» деди бобой. Джульетта умрида илк бор биргина лоторея сотиб олди ва пулди тагига кўмилди қолди. Хозир Джульетта бу пулнинг бир қисмини мединститутда ўқиш контрактига тўламоқчи. Дўхтр   бўмоқчи миллионер қизгина. Ашнақа. Интилганга толе ëр.

МС: Қорри билганни парий билмас. Отани гаппина гирган баракат топоди.

РТ: Матчонбой, лекин ота деган боласига зуғум қилмаслиги керак. 

Наманганга Фарғонадан келиб ўқиëтган иккичи студент ўзини ўлдирди. Имтиҳонларни топширолмаган талаба ўзига ўт қўйди ва касалхонада тил тортмай ўлди. 

Наманган муҳандислик қурилиш институтининг 3-босқич талабаси Х.Х. 10 февраль куни олийгоҳда 5 та фандан оралиқ имтиҳонларни топшира олмади. Шу боис у имтиҳонларни  қайта топшириши керак эди. Талабанинг  гуруҳ раҳбари студентнинг  отасига телефон  қилиб, ўғли имтиҳонларни топшира олмагани ҳақида  айтган. 

Дарғазаб ота эса дарров  ота иккичи  ўғлига телефон қилиб бақириб чақирган.

Ота қарғиши ўқ¸ она қарғиши бўқ. 

Отадан дакки эшитган иккичи студент Янгиқўрғон тумани “Нурафшон” маҳалласи  четидаги  адирни ўртасига бориб устидан сифатли бензин қуйган. У кенг мўл адирларга мўлтираб қараб «мени сиғдирмадинг ҳаëт» дея зажигалка тугмасини босган.

Повв этган олов Нурафшон маҳалласини яна ҳам нурафшон қилиб ëритиб юборди.

Ўша ердан ўтиб кетаëтганлар ëнаëтган студентни қутқаришга шошиди. Афсус тананинг ярмиси куйган эди. Аммо йигит яшашда давом этарди. Йигит бечора икки кун қийналиб 13 февраль куни шифохонада ўлди. Ўғил гўрда ота эса ғам ғуссада. 

Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. 

МС: Оғо шу болосини азиб, қоққанда қонини, силкканда жонини олодон ака ополаро биннарса данг. 

РТ: Хурматли ота эналар болларингизни ортиқча тергаманг. Уларниинг иккичи бўлиш, тўполон қилиш, китоб ўқимасликка ҳам ҳаққи бор. Қош қўяман, деб кўз чиқарманг. Ҳамма олий маълумот олсин деган мажбуриятни мусорга отворинглар. Касб ўргансин, хунармандга шогирд бўлсин. Такси қилсин, эмчак ҳалта сотсин. Одамнинг ҳаëти ҳар нарсадан азиз. Ота рози, худо рози деган мақолни ҳам мусорга ташанг.

МС: Оғо, шу навчун Тошкентда ҳамма озону геч, жалаб дап сўкинади. Уëт гап ойтоди. Лекин ўзинннан мўлло ясоп одомлони алаштиради.

РТ: Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигининг толибон ва ИШИД зеҳниятли мулла азимлари Тошкентдаги ички кийимлар дўконидан моделлар суратини динга зид дея  олдириб ташлатди.

Интернетда Тошкентдаги Milavitsa ички кийимлар дўкони ташқи витринасига жойлаштирилган моделлар сурати танқид қилинган видео тарқалгани ортидан Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигига сизиб кириб олган толибон мияли  баччабоз амалдорлар  дўкон раҳбарига зуғум қилиб  ташқи витринадаги моделлар  суратларини олиб ташлаттирди. 

Тошкент мулозимларининг радикализмга мойиллиги ҳақидаги хабарлар дунë матбуотига чиқиб эхтимолий инвесторларни хуркитиб ҳам улгурди.

Бундай мулозимлар турганда Ўзбекистонга душманнинг кераги ҳам йўқ.

МС: Ким акан у душман

РТ: Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ҳокими Иргашев Шавкатбек Турдиевич. У мана бу расмда  муллабаччалар билан дўкон вивескаларидаги аëллар расмини олиб ташлаш бўйича маслаҳатлашмоқда.  Бу Иргашев дегани Толибоннинг жосуси бўлса керак давлат ичига сизиб кириб олган. Булар бодрингни кўрса, асбоб деб ўйлаб иштонига оқизворадиган баччабозлар ошиғи. 

МС: Зокир акамни дважди қудаси бу Иргашев Шавкатбек Турдиевич. 

РТ: Хуллас, Ўзбекистонга келишни истаëтган инвесторларни ҳуркитган бу ҳоким кимнинг даважди қудаси бўлса ҳам, зарарни қоплаши ва зудлик билан ишдан бўшатилиши керак. Унинг толибларга ҳам кераги йўқ. Ëши ўтиб қолган. Толиблар ўзбек ҳукуматидаги ëш баччаларга ошиқ. Иргашевнинг хотинлар иштонига қарши жиҳоди дунë социал медиасида муҳокама қилинмоқда. 

МС: Новви дап ëздило хоропло…

Мана ўқиб берай. Деградация идёт полным ходом. Скоро как в Афганистане жить будем. Без мужчин женщине нельзя будет носу на улицу высунуть, замуж выдавать будут лет в 13 и учится женскому полу запретят. Вот это светлое будущее нас ждёт.

МС: Яқинда Афғонистон бўлиб, ҳар бир ëшулли ўғил болаға ўйланиб баччавоз бўлади дап ëзибдими бу ўрислар. Сал оширипарибдила…

РТ: Тўғри айтасан. Ошириб юборишди. Тўртта зомби Ўзбекистонда погода ярата олмайди. Битта мисол, минглаб хиндистонликлар Ўзбекистонга секс туризмга келади. Ўнлаб отеллар бунга ихтисослашган. Энг кўп хожакалар яшайдиган Наманган спиртли ичимлик истеъмоли бўйича статистикада илғор. Реал вазият бошқача. Ўша Мирзо Улуғбек ҳокими хонасида порно кўраëтганида қўлга тушганди Каримов даврида. Қудаси бўлмаганда ишдан ҳайдаларди. Хуллас, иккизюламачилик дейди буни. Қиссадан ҳиссани эса биз эмас, Саудия шайхлари чиқарди. Улар дунëга очилмоқда. Мана 14 февралда Саудияда Валентин куни байрам қилинди. Жаз ва рок фестиваллари ўтмоқда Саудияда. Яна бир сабоқни эса турк халқи чиқарди. Биласанми, нега Туркияда қутқариш ишлари жуда ëмон амалга оширилди ва жуда кўп одам ўлди. Чунки, қутқарув ишларини бошига қўйилган одам имом ҳатиб лицейини битирган бир мулла. У фақат чўпчак айтиш ва ўмаришни билган холос. Фавқуллодда вазиятда нима қилишга ақли ва фаросати етмаган. Бизнинг ҳокимлар ҳам фақат ўмариш ва хотинлар эмчак халтасига қарши курашишни билади холос. 

МС: Нишатиш гарак оғо. Любой ҳоким ўғри, ғор, казнокрад. Буни устина зомби дегенерат.

РТ: Сиëсат билан шуғулланиш керак

МС. Сиëсат билан улли ëшулли шуғулланади. Биза қури еб ичамиз.

РТ: Матчонбой, именно сен сиëсат билан шуғулланмаганинг учун ҳокимлар зомбига айланди. Киностудияда прожектор ташийдиган ишда ишлаганман қадим замонда Москвада. Ўшанда Женя ака деган, хозирда мархум ўрис режиссер сценарист ва шоир билан бир муддат ош қатиқ бўлувдим.  Евгений Евтушенко. У кишининг бир гапи ҳеч эсимдан чиқмайди. «Сиëсат барчага оид имтиëз» (Политика – привилегия всех) Ялтироқ муқовали китобининг устига ўқловдай қилиб ëзиб қўйувди шу гапни. Бу китобдан 1000 тасини типографиядан олиб Чумчуқ тепадаги Мосфильмовская кўчасидаги уйга обориб бергандим. Хаммол ҳақига қўшиб, битта китоб ҳам берганди Женя ака. Шундай. Каримов замонида халқни мол қилиб, тутиб туриш учун «сиëсат билан шуғулланиш ëмон» деган микроб гапни тарқатишди. Сиëсат билан Каримов шуғулланади, сизларга эса бўйинсуниб қисиб ўтириш суннат дейилди. Шу кунларда кимлардир  менга маслаҳат беряпти «Тинчгина хотин гўрда, эр қамағда» деб  ëзаверсанг бўлмайдими, нима қиласан сиëсатга аралашиб» деб.

Бемаза гап. Сиëсатга кимсасиз оролдаги Рўбинзон тоға ҳам аралашган. Ўзини орол губернатори деб эълон қилган. Жумабойга инглиз тили ўргатган. Холбуки у жумабойнинг тилини ўрганса бўларди. Хуллас кейинги воқеалар  жамиятга диагноз қўйди. Диагноз натижаси дахшатли. «Ўзбекистон бошсиз одамлар мамлакати» Шундай. Бошсиз одамга янгидан бош ясаб беришга хозирги медидцина қодир эмас.  Бу тўданинг  Туркманистон ëки Шимолий Корея устидан кулишга  ҳеч қандай маънавий ҳаққи йўқ. Балки уларнинг ҳақи бор бизнинг устимиздан  кулишга.

МС: Овонг оғо, Туркманла устимиздан гулиб ëтибди. Лекин, танқидлодан кейин Мирзоулуғбек туманидаги амжак холто дўкони пештоқина сохибжамолларни сурати қойта илинди. Хўшрой мўччи модел қизлар сурати реставрациядан кейин яна очилиб кетибди.  Оғо бир эртак ойтинг инди. 

Ўғри меҳмон

РТ: Деҳқонободни ларзага солган ўғирлик. 169 модда (ўғирлик) билан уч марта қамағга кириб чиққан ўғри Деҳқонободдаги танишининг уйига меҳмонга борди. Деҳқонобод туман «Ойдин йўли» маҳалласидаги уйда ярим тунгача еб ичган меҳмон «борар ери йўқлиги» учун мезбон уйида ëтиб қолди. Меҳмонхона тўрига икки қават кўрпача солиб беришди. Ҳамма ухлаган пайтда тарвақайлаб ëтган ўғрининг кўзи лиқ этиб очилди. У нариги хонага кириб янги ҳали кийилмаган иккита чарм курткани кўрди. Битта курткани эгнига кийиб устидан йиртиқ чопонни кийди. Яна бир курткани эса сўмкага солди. Дастурхондаги писта бодом ва холодильникдаги тандир гўштини ҳам сўмкага солди. Кейин тимирскиланиб ишкоб рахида турган 480 минг сўмни чўнтагига солди. Ухлаб ëтган мезбон чўнтагидаги Деҳқонобод носи солинган салафан халта ва телефонни ҳам ўмариб  чўнтакка урди. Кетаëтиб девордаги соатни ҳам сумкага солди. Ҳаммаси бўлиб мезбон уйидан 2 миллион 610 минг сўмлик нарсани ўмариб ярим тунда уйдан чиқиб кетди. Мезбонлар эрталаб уйғонса уй шип шийдам, меҳмон йўқ. Меҳмон ўзининг эски калиши ўрнига мезбоннинг саламандр брендли иссиқ ботинкасини ҳам кийиб кетибди. Мезбон бир дод солганди Деҳқонобод ларзага келди. Дод овозидан тераклардаги қарғалар ҳам чўчиб учиб кетди. Дод сасидан тоғлардаги қор уюмлари лорсиллаб пастга қулади. Деҳқонобод миршаблари ўғрини ушашди. Ўғри худони ўртага қўйиб «тавба қилдим¸ тўртинчи марта қамағга киришни истамайман» деб зорланди. Аммо Деҳқонибод милисаси кўз ëшларга ишонмайди. Ўғри қамағда. Деҳқонобод қарғалари яна дарахтларга қайтиб қўниб мудрашга тушди.

МС: Иссоп. Бу эртакмас бўлғон воқеақу. Ена бирни ойинг оғо жуп бўлсин

Акмал ўғри

РТ: Тошкентда қўқонлик машхур ўғри Акмал қўлга олинди. 35 яшар Акмал ўғри квартира эшигини смичка билан очиб кириб олтин тақинчоқларини ўмарган пайтда қулағидаги айрподини биттаси тушиб қолади. Ўша айрпод изидан борган миршаблар ўғрини ушашди. Ўғри қамағда. Ўнбеш йилга кесилади дейишди. Бу қўқонлик ўғри ҳали бешикда ëтганида онасининг қўлидаги олтин билагузугини ўмариб кўрпача тагига тиқиб қўйган. Сал катта бўлганда сондиқни деворга тақалган тарафини арра билан кесиб ичидаги бувиси ўлимликка атаган сурпни ўмарган. Отасининг шими чўнтагидаги пулни, қўшнининг телевизорини, хуллас нима кўринса ўмарадиган тип. У Фарғонада қидирувга ҳам берилган, аммо Тошкентда қўлга тушди.

МС: Қорсилдоп учиб гурсилдап сингой  бу қон тошоғон ўғрило

РТ: Ўзбек жамиятининг аксар биомусорлари ўғриларни севади ва «кўча» деб аталган жиноят территориясига сиғинади. Ўғри «понятка»сини муқаддас деб билади. Қиморга ютқазган эркак ўз хотинини каталага қўшишига нормаль деб қарайди. Шу боис Ўзбекистоннинг косаси оқармайди¸ бири икки бўлмайди. Ўғриларга сиғинган жамият касал жамиятдир.

МС: Оғо шўрда тўхтоп ëнқи гапни ойтинг.

РТ: Ассалом Ўзбекистон, жума Муборак!

Тағин ўқинг
8 март 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) Бизнинг миллиятчи мафкурамиз комммунистик мафкурага енгилди. Сабаб объектив эди. 70-йиллар ўзбек жамиятида – бир-неча киши ...
7 сентябр 2017
Август ойи Ўзбекистон телеканаллари учун ҳар доим қайноқ бир давр бўлиб келган. Қайноқлиги шундаки, мустақиллик байрами арафасида ҳамду сано ...
9 август 2023
Қизириқ тумани ҳокими Шерзод Ражабов айрим мактаб директорларини ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишга мажбурламоқда. Элтузга келган шикоятга кўра, директорлардан ...
1 март 2020
Горбачёв даври етиштирган энг таниқли рус-совет журналисти Владислав Листьев 1995 йилнинг 1 мартида Москвада отиб ўлдирилган эди. Ўша пайтда ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...