Асосий мавзулар
26 феврал 2023

Дунëдан ўтган Ошиқ Эркин сўз эркинлиги тарафдори эди 

Ўзбекистонлик таниқли шоир Ошиқ Эркин – Эркин Мадраҳимов 86 ёшида оламдан ўтди. Шоирнинг жаноза маросими  25 феврал куни Урганчда бўлди. 

Эркин Мадраҳимов ўзи ошиқ бўлган Хоразм тупроғига дафн қилинди. Раҳматли яхши одам эди. 

Ошиқ Эркин яхши одам эди. 1994 йилдан то 1999 йил охиригача хозир Элтузда ишлаëтган ижодий жамоа ядроси Урганчда ТВ «Эй Эл Си» номи билан мустақил телекомпанияда ҳамкорликда фаолият юритди. Хоразм ва Туркманистоннинг Дошовуз ва Кўна Урганчдагилар ҳам эсласа керак бу канални. 

Каналнинг хабарлар дастурида танқид кўп эди. Бу эса ўша пайтдаги ҳукумат мулозимларига ëқмаган эди. Канални ëппасига текширув бошланди. Ўзбекистон ëзувчилар уюшмасига эса «ТВ канал мазмуни ҳақида» танқидий «хулоса» ëзиш топширилувди. Хулосани Ëзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Эркин Мадраҳимов (Ошиқ Эркин) имзолаши керак эди. Эркин ака ëзган хулосани кўриб, буюртмачиларнинг тарвузи қўлтиғидан тушганди. 

Эркин ака биз ëш журналистларни мақтаб пилигимизни кўтариб ëзиб берганди. Сал ўтиб Ўзбекистон телерадиокомпаниясидан ҳам телеканални текширишган, раҳматли Ëқубжон ака Хўжамбердиевни муфаттиш қилиб жўнатишди. Шоир ва ëзувчи бўлган Хўжамбердиев энг аввало Эркин Мадраҳимовнинг уйида меҳмон бўлган. 

Ташриф мазмунидан ҳабар топкан Эркин ака Ëқубжон акага «Агар бу журналистлар юритаëтган телеканал ҳақида ëзиладиган бўлса тараф тутиб¸ яхши деб ëзиш керак» деб Ëқубжонага уқтирган. Шу тариқа биз ëш журналистлар Эркин акадан яхшилик кўрганмиз. Буни айтиш бизга қиëмат қарз. Қолаверса Эркин ака фақат чиройли қўшиқлар эмас балки Маркаий Осиëдаги илк киночи, 1935 йил қизил армия жаллодлари ўлдирган Худойберган Девонов ҳақида «Чақмоқ» номли китобни ўша СССР пайтида ëзишга жсасорат топган қахрамон эди.  

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир Ошиқ Эркин — Эркин Мадраҳимов 1937 йил 7 майда Хивада туғилди. Тошкент Давлат университети (ҳозирги Миллий Университет)нинг журналистика факультетини тугатди. 

Ошиқ Эркиннинг 30 га яқин бадиий ва публицистик китоблари нашр этилган. Жумладан, “Иқбол”, “Оҳулар”, “Йилга татиган бир тонг”, ”Ёлғоннинг умри қисқа”, “Пўлат ва унинг бобоси”, “Тиллақуш”, “Азим дарё”, “Ўлгунча сизни дерман”, “Ишқинг тушди юракка”, “ Мужгонингга салламно” каби китоблари шеърият ихлосмандларига яхши таниш.  

Ошиқ Эркиннинг кўплаб шеърларини кўплаб таниқли хонандалар Ортиқ Отажонов, Отажон Худойшукуров, Кумуш Раззоқова Азиза Ниёзметова, Оғабек Собиров, Азамат Отажоновлар куйлаган. 

Ошиқ Эркин “Шуҳрат” медали ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони билан ҳам тақдирланган. 

Элтуз жамоаси Ошиқ Эркин – Эркин Мадрахимовнинг яқинларига ўзининг чуқур таъзиясини билдиради.

@eltuz

Тағин ўқинг
12 январ 2017
Kun.uz сайти гарчи майда-чуйда бўлса-да, муаммоларни кўтариб чиқишда давом этмоқда. Бу муаммоларнинг ечимлари ва сабаблари чуқур очиб берилмаётганига қарамай, ...
5 июл 2018
Бош прокуратура 5 июль куни каттақўрғонлик 31 яшар аёлни ечинтириб таҳқирлаган ИИБ ходими, капитан Санъат Умаровга жиноят иши очилгани ...
28 апрел 2020
Куз ойининг қуёшли кунларидан бирида “барачний” Ҳасанбой ёнимга келди ва гапни чўзиб ўтирмай, “кетдик”, деди. “Қаерга?” – сўрадим ундан. – Ҳозир чойхонага ...
21 ноябр 2017
17-20 ноябрь куни Швециянинг Стокгольм шаҳрида VI Евроосиё адабиёти фестивали бўлиб ўтди. Постсовет давлатлар, жумладан, ўзбекистонлик ёзувчиларнинг асарлари тақдим ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...