Асосий мавзулар
2 май 2023

Тошкентда наманганлик гумонланувчи қийноққа солинди

Наманган вилояти  Поп тумани Чодак қишлоғида яшовчи Дониёр Тўрахўжаев босқинчиликда гумонланган 40 яшар укаси Дилшоджоннинг 12-15 апрель кунлари Тошкент шаҳар ИИББ тергов бўлимида шафқатсиз қийноқларга солингани, оғзи ва қўллари скотч билан боғланиб, ноинсоний қийноқларга солинганини иддао қилди. Бу ҳақда у Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган.

Суриштирув, адвркатлар ва гувоҳлар билан суҳбатлардан сўнг маълум бўлдики, Дилшоджон Тўрахўжаев ҳақиқатан ҳам фуқаро кийимидаги жиноят қидирув бўлими ходимлари, қора махсус кийимдаги “ажал фаришталари” ва терговчилар томонидан мажбурий кўрсатма олиш мақсадида қийноққа солинган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 251-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда гумонланиб, Тоштурмада сақланаётган 29 яшар Ҳасанбой Абдунабиевга нисбатан содир этилган қийноқ натижасида у салкам ногиронга айланиб  қолди. Унинг баданига электрошокер воситасида етказилган зарар сиз кўраётган расмларда ҳам акс этган. Унинг моматалоқ баданидаги жароҳатлар ҳануз кетгани йўқ.

«Афсуски, бундай қийноқ ва зўровонликлардан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи тугул Қийноқларга қарши Миллий превентив механизмларни амалга оширганини иддао қилаётган Омбудсманнинг ҳам хабари бор.  Катта эҳтимол билан улар бундай жиноятларни яширишга ҳаракат қилишади, жамоатчиликни алдаш, мамлакатда қийноқларга барҳам берилган, деган ёлғон ҳисоботлар билан чиқишади.

Президент Мирзиёев 2021 йилнинг 26 июнь куни Халқаро Қийноқларга қарши кураш куни муносабати билан имзоланган Фармонида бу иллатга қарши кураш стратегияси ишлаб чиқилганди. Ҳатто Омбудсман қошида махсус гуруҳ тузилганди, аммо гуруҳ кўзбўямачиликдан нарига ўтмади.

Ҳатто Ўзбекистон Республикаси Олий суди 2022 йилда айнан қийноқ масаласида бирорта шахснинг жавобгарликка тортилмагани хусусида шубҳали маълумот берди. 

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакатда қийноқ ҳолатлари бўйича вазиятни таҳликали, деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини юқорида номи тилга олинган ишлар бўйича чуқур текширувлар ўтказиш ҳамда Қийноқларга қарши миллий превентив механизмлар гуруҳи фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришга чақиради» дея билдирилади бу юзадан «Эзгулик» тарқатган хабарда..

Мазкур хабарномада тилга олинган маълумотлар аллақачон Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича республика Миллий маркази идораларига етиб борган. Қийноқ қурбонларининг адвокатларига кўра, бу ҳолатни яширишга уринишлар бўлмоқда.

Элтуз Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ холатларни ёритишда давом этади. Кўрсатувларимизни кузатиб боринг каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

@eltuz

Тағин ўқинг
25 август 2020
Диктатор учун трансформер тахт. Рассом Туз
29 апрел 2018
2006 йил 29 апрель куни эрталаб 27 яшар ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармонов таксида вилоят касалхонаси томон кетаëтганида учта милиция ...
17 март 2017
16 март куни эрталаб, иммиграция қоидаларини бузганлик айби билан ушланган Россиянинг «Новая газета» мухбири 30 яшар ўзбекистонлик Худоберди Нурматов ...
27 феврал 2017
Ҳокимиятни оилавий бошқариш минтақада урфга айландими? 21 феврал куни, Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг хотини Меҳрибон ўз эрига биринчи вице-президент ...
Блоглар
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...