Асосий мавзулар
16 май 2023

Бадиий академия Давлатни 1 миллиард 416 миллион сўмга «ухлатмоқчи» бўлди

Ўзбекистон Бадиий академияси мулозимлари 1 миллиард 416 миллион сўмга давлатни ухлатмоқчи бўлгани фош бўлди. Иш Бош прокуратура назоратида.

Ўзбекистон Бадиий академияси буюртмачилигида 2023 йил 8 май куни  “Алишер Навоийнинг бронза ҳайкалини яратиш ва Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида ўрнатиш хизмати” юзасидан 1 млрд 416,0 млн сўмлик давлат хариди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тарафидан тўхтатилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ўрганишларига кўра, ушбу давлат харидини амалга ошириш жараёнида буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принсипи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чеклов) талабларига амал қилинмаган ва бошқа қонунбузилиши ҳолатларига ҳам йўл қўйилган.

Хусусан, харидда иштирок этган 3 нафар талабгорнинг ҳужжатлари харид комиссиясининг раиси ва тўрт нафар аъзолари фойдаланган (IP-манзиллари бир хил) компютер орқали электрон платформага юкланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича давлат хариди ўтказилган куннинг ўзида харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментга юборилди.

Агентлик тақдимномасига биноан Академия томонидан 11 май куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.

Аслида ҳайкал бир баҳона эди. Мақсад – пул ўмариш дея изоҳлади воқеани рассом Туз.

Элтуз ўз кўрсатувларини давом эттиради. Каналаримизга обуна бўлишни в лайк босишни унутманг! Лайк сиздан хизмат биздан.

Тағин ўқинг
19 декабр 2019
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги метро қурилиши пайтида кўчки оқибатида ҳалок бўлган олти нафар шахснинг исмларини эълон қилди. Уларнинг тўрттаси Қашқадарёда, ...
26 апрел 2016
Банк масъулининг айтишича, айни пайтда «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан берилган банк пластик карточкалари сони 1 миллиондан ошиб кетган. «Пластик карточкалар нақд ...
12 май 2021
Рассом Туз карикатураси
8 декабр 2020
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида жасади 6 ноябрь куни катта ариқдан топилган 55 яшар фермер Музаффар Муҳаммадиевнинг яқинлари у туман ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...