Асосий мавзулар
17 май 2023

Ўзбекистонда ушланаётган қаллоблар, каззоблар, шилқимлар ва кучсизлашаётган рус армияси – 600’45

Банкдаги пулни ўмарган, 9 миллиард 208 миллион 862 минг сўмни  ВонXBet ўйинига тикиб юбориб ютқазган Нукусдаги банк ходими 8 йилга қамалди. Бундан олдин Қумқўрғондаги банк ходими 170 минг долларни банкдан ўмариб қиморга тиккан эди. 

+++

Тошкент метросида ёш қизга шилқимлик қилган сўтак  5 суткага қамалди.

Унинг аввал ҳам  маъмурий жавобгарликка тортилгани сабаб жазо енгиллаштирилмади. Сўтак қамоқда. Йўловчилар енгил тортди.

+++

Болаларни қийнагани тармоқда шов шув бўлган эркак қўлга олинди. Унинг Тошкент вилоятидан экани маълум бўлди. Ҳолат бўйича ИИБ расмий муносабат билдирди.

Ҳозирда мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олинган.

+++

Чилонзорда 200 минг сўмлик қалбаки пул сотаётган қашшоқ ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Учтепа туманида яшовчи А.С. 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни тайёрлаб, ҳар бирини 60 минг сўмдан сотиб келаётганлиги аниқланиб, ундан 10 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюралар, жами 31 дона А4 форматдаги қоғозда чоп этилган 200 минг сўмлик купюралар, рангли принтер ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

+++

Тошкентда милиция формасини кийиб одам ўғирлаб талончилик ва рекет билан шуғулланган жиноий гуруҳнинг 4   аъзоси  устидан суд ҳукми ўқилди.  

Айблов ҳужжатига кўра жиноий гуруҳ аъзоларидан бири ЙПХ инспектори формасини кийиб олиб, фуқарони йўлда тўхтатади ва уни ўғирлайди. Аниқланишича, улар дастлаб жабрланувчидан 7 минг АҚШ долларини босқинчилик йўли билан қўлга киритган ва ундан яна катта миқдорда пул талаб қилган. 

Иш ҳужжатларида айтилишича, агарда сўралган пулларни бермаса жиноятчилар жабрланувчининг бармоқларини кесиб, оила аъзоларини ўлдириш билан қўрқитишган. Жабрланувчи ўзини олиб кетаётган машинадан тушиб қолиб, одамларни ёрдамга чақирган.   

Олмазор туман суди ҳукми билан 1980 йилда туғилган судланувчи Жиноят кодексининг 137-моддаси (одам ўғрилаш) 2-қисмининг “б, в” бандлари, 28,164-моддаси (босқинчиликда ташкилотчи) 2-қисмининг “а, б, в” бандлари, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисмининг “а” банди, 28,267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочишда ташкилотчи) 2-қисмининг “б, в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилди ва 15 йил озодликдан маҳрум қилинди. 

Шунингдек, 1997 йилда туғилган судланувчига 13 йил 6 ой ва 1981 йилда туғилган судланувчига 13 йил 9 ой, 1994 йилда туғилган судланувчига эса 14 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Судланувчилардан солидар тартибда жабрланувчи фойдасига 437 миллион сўм ундирилиши белгиланган. 

Талончилар қамоқда.

+++

Ўзбек нашрлари ва тармоқлари шу кунларда Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани имоми Шукрулло Эгамбердиев ишдан олингани ҳақида ёзиш билан шуғулланишди. Бир мулланинг ишдан олингани 35 миллион нуфузи бӯлган мамлакатда бош хабарга айлангани ҳайратланарлидир, дея изоҳлади бу холатни халқаро тоифадаги ўзбек журналисти Сирожиддин Ислом. 

+++

Ўзбекистонда 2023 йилнинг ўтган даврида 107 нафар фуқаро овқатдан заҳарланган (22 нафари болалар), 2 бемор ўлган. Заҳарланишлар кўпинча уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини ейиш оқибатида келиб чиққан.

+++

Украина разведкаси рахбари Россиянинг ҳужум қилиш салоҳияти бутунлай тугаганлигини билдирди.

Россия энди ҳужум салоҳиятига эга эмас,  лекин у жиддий мудофаа чизиқларини қурди,  – деди Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кирилл Буданов.  

«Бу иқтидор [яъни ҳужум операциялари салоҳияти] бутунлай тугади,  улар энди фақат мудофаа салоҳиятига эга.  Тўғри,  улар қатламли ва кучли мудофаа қуришди.  Аммо бу энди жиддий ҳужум операцияларини ўтказа оладиган Россия армияси эмас»,   – деди Украина Мудофаа вазирлиги Разведка Бош бошқармаси (ГУР) раҳбари Кирилл Буданов “Турли одамлар” дастурига берган интервюсида.  

Будановнинг сўзларига кўра,  Россия Украинага қарши ташлаши мумкин бўлган ҳамма нарсани аллақачон қўллаб бўлган.  

+++

Ëнгинагизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан ҳабар топмоқчи бўлсангиз Элтуз каналига обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
2 август 2018
Муҳаммад Бекжоннинг «Алвидо, Жаслиқ!» китобидан навбатдаги қисм 1999 йилги Тошкент портлашларининг асосий гувоҳи Зайниддин Асқаров билан юзлашув ҳақида. 2003 ...
24 май 2019
Расмий тақдимоти ўтказилмаган бу клипда Шерали Жўраев совет юқори номенклатурасининг севимли улови бўлган “Чайка” автомобилини ëлғиз бошқаргани акс эттирилади. ...
20 январ 2017
«Халқ сўзи» газетасида (18.01) Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий маркази раисининг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларнинг 50 йиллигига бағишлаб Москвада ...
20 апрел 2016
Хусусан, «XXI аср» газетасининг ёзишича, 2015 йилда Ўзбекистон банк тизимининг жами капитали 2014 йилга нисбатан 23,3 фоиз кўпайиб, 7,7 ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...