Асосий мавзулар
19 май 2023

Бола ўлдириладиган територия – РТдан ваъз

Ит қувган гадойдай кунлар зув зув ўтиб яна қаршингиздаман азиз ўқувчим. Яна 10 кун чидасангизлар Қўқон тарафдан қаттиқ шамол келади. Сизларга Ўзбекистон келажаги буюк давлат деган китобнинг варақларини йиртиб варрак қилиб бераман.

МС: Хонқода вуни бодварак дийди. Бод варган сойин осмоно учоди. Хўжа созчини ойтқониндийин. Воррилдоп учиб, воррилдоп учип осмон порохот ойрипилинларини гўрдик. Шўрда кўр холполо гўззини шаравасини оқизиб созини зииинқ аттириб қўяади.

РТ: Матчонбой дарвоқе сени гармонинг қани?

МС: Оғо хозир юртда Толибонларни болелшики бўлғон етим мўлло кўпайган. Қўлимннон олиб синдириб тошомисин дап ишкопа илиб галдим. Пла галган соз. Ўрисни сози бўлсам.

РТ: Матчонбой толибон таъсирида мусиқадан воз кечган остонопкасиз артистлар Ўзбекистонда кўп, лекин ҳали палончи мўлло мусиқа асбобини синдирди деганини эшитмадик. Манави видео эса Афғонистонда олинган. 

Видео соз синдирган толиб

МС: Мана бу расм эса Ўзбекистонниг яқин ўтмишидан. Бу расмни ўз саҳифсига қўйган Отабек Усмонов ёзади: Бизга ҳижоб, чиммат, паранжи эмас, ирфон ва маданият керак. Бу расм 1948 йили Тошкентда олинган. 5 синф ўқувчиси Офелия Насырова пианино чалмоқда. Уни тўққиз ëшида эрга беришгани йўқ. Офелия Носирова улуғ мусиқачи бўлиб етишди. Бутун дунëда концертлар берди. Бу гапларни бугун йигирма биринчи асрнинг йигирма учинчи йилида ўкинч билан ëзяпман. Қачонлардир маданият маркази бўлган Тошкент яна диний регрессияга қайтмоқда.

МС: Ихлос билан йиғласанг сўқир гўздан ëш чиқор. Бизани мўллоло астойдил ният атиб дурсолор эртанг бургун асвоплоро қороп атакани бошлайдилар.

(кулги жингл)

Нима деганингни тушундингми Матчонбой. Сени айтганингни Тўрткўл билан Сараопоëндан бошқо ердагилар ҳам тушундими.

МС: Мухомон билан пичоқчидайиларам тушунди оғо. Ëхши бизлар жук дадик. Инди сиз сўлланг. Ничик шум ховорло бо. Мўлло буволани ишдан бўшатиб ëтибди дап ишитдим. Юртда мўлло қомосо қўйни калласини кима барамиз.

РТ: Матчонбой Агар Ўзбекистондаги толибонсеварларни Афғонистонга юборсак. Афғонистонга сиғмайди улар. Шу боис уларни тақсимлаш керак. Озроғи Сурияга дап бўлсин. Сомалида ҳам уларга жой бор. Миср қабул қилмай қўйди уже. Саудия ҳам обкет бу мусорни деб депорт қиб ташаяпти.

МС: Озотни қудоси Шукр мент нишатди? Дапилдими охир?

РТ: Тошлоқдаги мачит дўмласи Шукрилло ака ишдан олинди. Тавбасига таянди. Вальс ҳақидаги гапи сиëсий хато эди. Лекин унинг Россияга ўрисқул бўлиб кетаëтганлар ҳақидаги танқидий гапи тўппа тўғри эди. Давлат мактабида ўқиб дунëвий билим эгалламаса қул бўлиши ҳақидаги гапиям тўғри. Ўрисга кетаëтган мардикор гастарбайтерларнинг мияси атала бўлиб путинқулга айланиб кетгани тўппа тўғри. Рахмалли Ислом Каримов уларннг путинга пайтава бўлишини олдиндан билиб «дангасалар» деб лаънатлаб кетувди. Шукрилло дўмланинг гапи тўппа тўғри «ўриснинг оғилини шипириб мияси путин пропагандаси билан тўлган»лардан миллатга наф йўқ, фақат зарар бор. Тошкентда қизил байроқ кўтарилганини энг кўп қўллаган ҳам ўша ўрис кўтига камар билан урса иштаҳа билан тўнқаядиган мардикорлар бўлди. Лекин жорий Мадтурвазир Озодбекнинг қудаси бўлган бу домланинг валсга тушган қизни эр олмайди деган гапи нотўғри. Мана Наргизахон Абдурахмонова: Яшасин вальс! деб хат ëзиб юборибди.

«Мени бир нарса қизиқтиряпти. Вальс тушишнинг нимаси ёмон? Мен ҳам вальс тушганман 9 синфни битираётганимда. Хеч ким хеч нарса демаган, ҳулқ-атрофим бузулмаган, ҳеч кимдан кам булмадим ҳам.  Ўртоқлар, қачонгача қизларимизга қандай бўлишни жамият ўргатаверади? Қачонгача қизларимизни ҳоҳлаган одам танқид қилаверади йўқ жойдан? Қачонгача қизларга ҳаетида битта-ю битта вазифаси эрга тегиш эканлиги уқтираверишади? Нега олий маълумотли бўлишни, яхши бир касб эгаси бўлишни ўргатишмайди?»

МС: Минг мўллодон бир гечик, минг гечикдан бир ичик ëхши.

РТ: Матчонбой сен ўта қадимги гапларни гапирасан. Гечик дегани кўприкнинг, ичик дегани қудуқнинг синоними. Кечиш, ичиш сўзларидан олинган. Хоразмлик адабиëтшунос Гоцунаев кичик бир тадқиқот ўтказиб, Хоразмдаги кўп сўзлар Шимолий америкадаги хиндулар тилида мавжудлигини аниқлаган эди. Масалан қайиқ деган сўз.

МС: Индеслани киносини яхши кўраман. Апачи. Чингачгук. Диқидиқ диқидиқ отдо юриб прокурорлани ўлдиради хоропло…

Президент одамларининг Чингачгук тили

“Сиз ҳам, мен ҳам президентнинг одами, менга ўдағайласангиз сиз билан Чингачгукдек гаплашамиз”. Қарши шаҳар ИИБ, 3-сонли Ички ишлар бўлими бошлиғи Асрор Жўраев бу гапни шаҳар прокурори Алишер Мирзаевга қарата айтди.

Нима бўлувди? Президент одамларининг Чингачгук тили нима? Рассом Туз бу саволга жавоб топиш учун ëтган еридан қалқиб этигини кийди.

Демак Ўзбекистон қашшоғи  Б.Хадиев тегишли ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига кириш дарвозаси ёнида савдо дўконини қуриб олди. (Албатта милисани криша қилди ўзига. Бусиз бўмийди)  

Савдо дўкони тез тиббий ёрдам машиналарининг шифохона ҳудудига кириб – чиқишига тўсқинлик қилганлиги ва фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлаётганлиги учун Б.Хадиев ноқонуний қурилмани ихтиёрий бузиб олиш тўғрисида бир неча марта огоҳлантирилди. Маъмурий жавобгарликка тортилди. 

Лекин ўлсам ўламан дуконни бузмайман деб тураверди.  

 «Ўзимни ëқаман» деди. (Аслида канистрдаги сувни устига қуйди) 

Сўнгра, Ички ишлар бўлими бошлиғи Асрор Жўраев ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдан бўйин товлаб, қашшоққа ноқонуний қурилмани ихтиёрий бартараф этиш ҳақидаги далолатномани топшириш чораларини кўрмасдан, сохта обрў орттириш мақсадида шаҳар прокурорининг ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажариши ҳақидаги талабига нисбатан гўёки прокурор фуқаро манфаатларига зид ҳаракат қилаётганлиги ҳақида асоссиз важлар келтириш орқали дағдаға қилди. 

«Сиз билан Чингачгукдек гаплашамиз» деди милисанинг каттаси.

Расмий маълумот: Б.Хадиев томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний бино ихтиёрий бартараф этилмаганлиги сабабли, Кадастр агентлиги Қарши шаҳар бўлими томонидан судга киритилган даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2023 йил 5 майида чиқарилган ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, жавобгарга ноқонуний қурилмани мажбурий тартибда буздириш ва ер майдонини фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш мажбурияти юклатилди.

Чингачгук ким ва у қайси тилда гаплашади?

Чингачгук бу америка хиндулар тилида «Олийжаноб ëввойи» деган маънони билдиради.  Чингачгук Шимолий америкадаги могикан қабиласи сардори. У прокурорларнинг қулағини кесиб маржон қилиб бўйнига илиб қўярди. Унинг маржонида 43 та прокурорнинг қулоғи бўлган. 

Германиядаги «Дефо» студияси  1967 йилда Чингачгук ҳақида кино олган.  Режиссер Рихард Грошопп бу фильмнинг бир қисмини Ўзбекистонда олган. Бош ролда  Гойко Митич ўйнаган.

МС: Ургутда олғон оғо. Мани бир донишимни акаси ҳам массовкада ўйноғон. Ëнқи еринда бир югуриб галган минг одомни ичинда бўлғон.

РТ: Матчонбой, сен кинога қизиқар экансан. Спортга ҳам қизиқасанми. Масалан бир одам яна бир одамни оғзи бурнини уриб синдирадиган бокс мусобақасига.

МС: Оғо ман баскетфутболга қизиқаман. 

РТ: У қандай ўйин?

МС: Бу ўйинни Роналдонинг Ўзбекистондаги аммаси ўйнийди

Видео 

(Кулги жингл)

МС: Шундай позитивчик гуррунглар кўп бўлсин. Сиза қолсо қури негатив ойтосиз. Ўлган қотқонло. Ари урғон, ëшуллидан дапки еган етмакла ҳаққинда сўллисиз қури…

Матчонбой мана бу гапни мен эмас Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаётбек Шамсутдинов ëзибди. Диққат билан эшит.

Россияда ишлайдиган хотинининг хиёнатига чидолмаган эркак икки ўғлини бўғиб ўлдирди

2023 йил 17 май куни соат тунги учларда Тойлоқ туманида яшовчи 39 ёшли эркак Россия Федерациясига ишлаш учун кетган турмуш ўртоғини бегона шахслар билан ишқий муносабатда бўлганлиги ҳақида видеотасвирларни кўриб, у билан телефон орқали жанжаллашган.

Сўнг турмуш ўртоғидан қасд олиш мақсадида яшаш уйида ухлаб ётган 6 ва 8 яшар 2 нафар вояга етмаган ўғилларини қасддан ўлдирган ва туман ИИБга келиб бу ҳақида маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.

МС: Бу нимкало болосини ўлдирипми. Ўзбекистондаги аркакларни ярми хотинини ўрисда ишлатиб, еб ëтибди. Хотинни гўттиннан гун гўради бу алфонс мухолар.

РТ: Москвада бир ўзбек энага ëш гўдакнинг калласини кесиб кўчада кўтариб юрганди.  Туркиянинг Мерсин вилоятида бир ўзбек она боласини ўласи қилиб ургани учун судланди. Кеча янгийўллик рамақижон импотент эр икки боласини қийнаб видео қўйди. Мана энди битта тойлиқлик чмў ҳезалак ўзбек эр икки боласини ўлдирибди. Ўзбек халқи «болажон халқ» эмас. Аксар аҳоли боласига умуман қарамайди. Тутиб уради. Йиллар давомида пахта қули бўлишига ҳам чидаб келишди.

МС: Бизани кўчани бошшиндаки Обдол банги ойтор ади болани уриш гарак, лекин қатти урип ўлдирип қўймаслик гарак дер эди.

РТ: Матчонбой болага бўлган шафқатсизлик оқибати ëмон бўлади. Мана масалан Туркия президенти Режап Тоййип Эрдўғоннинг отаси уни ëшлигида оëғидан осип қўйиб жазолар экан. Оëғидан осилган бола отанинг кавушини ўпиб, ялаб кечирим сўрар экан. Бу шафатсизлик ҳақида Эрдўғоннинг ўзи эслади. Бундай шафқатсизлик бола психикансини бузади.

МС: Оғо шу гунларда мошн овория кўпалди лекин.

РТ: Мексика АҚШ чегарасидаги кўлда балиқчилар тўрига ярим чириган жасад илинди. Текширилса бу жасад Ўзбекистоннинг Челак қишлоғида  яшаган қашшоқ бўлиб чиқди. Хозир у Пайариқ тумани деб аталади. Челак қайдаю Мексика қағда. 

Москвага мабодо украин дронлари ракета зарбаси берса, ўлганларнинг ҳаммаси ўзбек бўлиб чиқади. Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 16 май куни содир бўлган аварияда икки одам ўлди. Бу икки одам ўзбек эди. Юрган дарë ўтирган бўйра.

МС Одамлар нега тозо ўзбекистондан минга қўйиб қочиб ëтобилор

Помпеянинг охирги куни

Бундан 10 йилча олдин Прагада дарë тошиб уйларни ғарқ қилади деган гапни офатдан бир кун олдин айтишди. Қизиқ туйғу эди бу. Мана дарë. Мана уйлар. Мана шаҳар. Ҳали фалокат юз бермади. Лекин юз бериши аниқ. Фақат одамларни эвакуация қилишди. Табиий офат барибир келиши ва уйларни ғарқ қилишини билиш ва бунга қарши ҳеч нарса қила олмаслик ҳиссини яшади шаҳар. Бу офат олдидаги иложсизлик эди. 

Бугун алжираган саводсиз муллалар кетида югураëтган Ўзбекистондаги оломонни кўриб бу мамлакатнинг эртага чуқур фалокат остида қолиши. Хозирги афғонистондан баттар радикализм ботқоқига ботишини аниқ билиб турибман. Табақалашиши баробарида астрономик даражада онг ва тафаккурдан мосуво бўлган маймунлар галасига айланмоқда бутун бир халқ. 

Кеча Элтуз Бош мухаррири Қудрат Бобожон бир гап айтди. «1990 йилда эктрасенс Аанатолий Кашпировский Ўзбекистонга келиб буларни афсун қилиб, мияси ишламайдиган бир хужайрали амëбаларга айлантириб кетган» деди. Гапнинг бўладигани шу. Бу мамлакатнинг оти ўзмайди. Халқи фаровон бўлмайди. Саводсизлик ëнида эса ваҳший жахолат келади. Чўлда тўрт ўзбек бир хотинни қувалаб юрган видеосини кўрдик. Бу бир ишорат. Хамир учидан патир. Эртага бундан баттар бўлади. Буни билиб туриб бу офатга қарши туролмасликдан одам даҳшатга тушади. Бундан 10 йилча олдин Прагада бўлгани каби одамларни офат зонасидан эвакуация қилиш мумкин. Бу офатни олдиндан сезганлар бор будини сотиб Мексика чўлларида АҚШга ўтаман деб саргардон юрибди. Кейинги 4 ойда Россияга кетаëтган ўзбеклар оқими чандон каттайган. Ерни жинсий олатига бўлса ҳам кетишга тайëр одамлар. Раҳбарларнинг деярли ҳаммаси Ғарб ва АҚШда, Туркия ëки Дубайда ховли жойлар сотиб олиб запасной аэродромни тап тайëр қилиб қўйибди. Чехия кадастрини қарасангиз ўзбек вазирлари фамилияси билан бир хил бўлган исмлар номига олинган виллаларни кўрасиз. Кемага тушганнинг жони бир эмас. Кимлардир мамлакатни ғарқ қиладиган жахолат қурбони бўлиб зомбиландда яшашга маҳкум. Шарқдаги илм машъали бўлган Ўзбекистоннинг диний таназзул ботқоғига ўта катта тезликда чўкаëтганини кўриб туриш унчалик ҳам мароқли томоша эмас. Кўрганинг  расм рассом Карл Брюллов чизган  «Помпеянинг охирги куни» асари. Бир вақтлар Помпея деган давлат бўлган ва бу давлат тангрининг қарғишига учраб вулқон тагида қолган. 

МС: Нега одамлар қочиб кетмаган бу давлатдан? 

РТ: Швеция социал-демократик ишчи партияси раисининг сиёсий маслаҳатчиси, Нобель мукофоти совриндори Харс Йенсеннинг 1932 йилда парламентда сўзлаган нутқидан парча айтай. 

«Мамлакатни олимлар, инженерлар, врачлар ва бошқа ақлий меҳнат соҳиблари тарк эта бошладими — демак миллат ва халқ ўзининг гултожларидан жудо бўлмоқда. Бундай мамлакатда «бизнеcменлар» ҳокимиятга келади, таги пастлар ва кўчада тарбия топган қаллоблар сиёсатдон бўлади, бозордаги чайқовчилар, спортчилар ва артистлар депутатга айланади».

МС: шўрда тўхтаб ëнқи гапни ойтинг

Ассалом Ўзбекистон, жума Муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
30 август 2021
Президент Ислом Каримов Ўзбекистонни модернизация қилди, дейишганида аслида нотўғри гапиришади. Чунки у бундай қилиш учун на кенг дунёқарашга, на ...
18 декабр 2018
Ўзини тармоқда «табиби мутлақ Ҳасан домла» дея танитиб,  минглаб касалларни фақат асал ва писта билан даволашга уринаётган, ўзида Исо ...
21 август 2018
Ҳукуматнинг кўнгилочар масканларга рейдлари ортидан ўзбек матбуотида «тунги клублар»ларни ёмонотлиқ қилиш авж олди. Айни тенденциядаги кўрсатувларни «Ёшлар» телеканали узатди. ...
31 май 2024
МС: Ничиксизла, хўжик брри, мўччи ойбикала. Оғо тозолиқладан сўлланг. Ўлган қотқон ким? Бир биравни гўттини ғижимлоғон ким? Галган гетканнан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...