Асосий мавзулар
22 июн 2023

Бир миллиард сўмни қандай топса бўлади? – РТдан ваъз

Ëз қандай соз. Мана азизлар камина Рассом Туз сизлар билан яна кўришиб юзлашиб, бетма бет турибман. Мен сизнинг энг азиз дўстингиз каби ҳар жума уйингизга эшик қоқмай кириб бораман. Сиз хурсанд мен мамнун. Кўнгиллар тиëншон тоғидай баланд. Ҳудди минг қўйли бойдай хурсандман. 

МС. Ëз ëхши оғо. Ëзо бағишлаб шеър ëздим. Сотим Авазни шериннан қолишмийди.

РТ: Қани ўқи Матчон!

МС: 

Ëзда галсанг самирасан

Гурваклани гамирасан!

Парвойинг палакда 

Иштонинг талакда…

РТ: Матчонбой сен гапирган гапларни хонқали тилидан адабий тилга таржима қилиб қўйсам. Гурвак бу ëзда пишадиган хоразм қовуни. Ранги калтакесакни рангига ўхшайди, аммо жуда мазали. Талак бу том тепасидаги олди очиқ болахона. Фақат сени иштонинг нима қилиб юрибди болахонада?

МС: Дуз оғо, ëздо шовото калла отиб хўппиқа тушвадим. Иштон изғор бўлвади. Қуритаман даб осиб қўйғоним ади. Лекин янги Ўзбекистонда худди Эрондайидин бассейна чопон салла билан тушиш гарак.

РТ: Жорий йилнинг 16 июнь куни Самарқанд тумани «Янгиариқ» маҳалласида «Vavilon» чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросими ўтказилди. Унда «Кулба» маҳалласида қиз плавка кийиб чўмилган ва рақсга тушгани учун толибон мияли милисалар тарафидан жазоланди. Самарқанд ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан тадбир ташкилотчисига нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судига юборилган. Шу самарқандлик милиса катталарининг Туркия ва Дубайдаги курортларда иштончанг юрган расмлари бор. 

МС: Иштони йўқ дизи йиртиқа гулибди. 

РТ: Элтуз дўсти Хонзода Холиқова ëзган хатни ўқиб берсам.

Самарқандда басейн очилишида чўмилиш кийимида рақс тушган қизларга штраф солиб уларни ОИТСга анализ топширгани равона қилишибди! 

Адолат талаб киламан!!! Яқиндагина кўчанинг ўртасида хижобли аёллар бири бирини яланғочлаб уриб, эр талашиб, куракда турмайдиган гаплар билан, ҳатто эркакларни послат қилган, шу билан оммани ларзага солган аёлларга ҳам штраф солишсин! Тенглик бўлсин! Уларни ҳам ОИТС центрга анализга жўнатишсин! Эр битта, хотин тўртта! 

И вобщее, раз шунақа экан басейнларнинг нима кераги бор! Беркитиб, қулфлаб, ёпиб ташланглар!

Жингл

МС: Оғо, ман шу ишлийвараман, ишлайвераман, озоннан гечаддўнг! Лекин сира бойимийман. Нишатсам бир миллиард сўм топаман оғо. Дим гарак ади. Жентра олжоқ адим.

РТ: Дарахт экадиган ишга кирсанг, бир кунда бир миллиард сўм топасан, Матчон. Экилмаган дарахтни экилди деб ëзиб, пулни киссага урасан. Бир йилдан кейин, қани дарахт деса қуриб қолди, одамлар аномал совуқда ўтин қилиб ëқиб юборди, дейсан.

МС: Мени ҳўкўмот қомомийми, оғо?

РТ: Қамамайди. Номига озгина тергаб, кейин яна ҳам каттароқ мансаб берилади. Бу янги Ўзбекистон, Матчон суқилиш.

Масалан Навоийда 1 млрд сўмдан ортиқ бюджет пулини «еб юборган» мансабдор яна лавозимига қайтди.

Навоий шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг собиқ бошлиғи ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилган эди.

Аввалроқ, Навоий шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг собиқ бошлиғи Юсуф Турсунов 1 млрд 53 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилган эди.

Натижада Навоий шаҳар судининг 2021 йил 4 мартдаги ҳукмига асосан, у ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва қатор моддаларни қўллаган ҳолда 1 йилу 6 ой мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Шунингдек, ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда, унга 2 йил 7 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. (Суд ҳужжатлари қўйилади)

Бироқ Навоий шаҳар ҳокими Эгамқуловнинг 2023 йил 21 июндаги қарорига мувофиқ, Юсуф Турсунов яна Навоий шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

МС: Оно лангир лунгир. Ина лангир лунгир. Оғо, бу ўғрилани йилдирим чоқиб ўлдирса қутилар адик. 

РТ: Андижон вилояти Пахтаобод  тумани даласида юрган  17 яшар йигит ва 15 яшар қизни йилдирим чаққан. Яъни осмонда чақнаган чақмоқ бу икки шўрпешанани ерга қулатган. Йигит тил тортмай ўлган. (ўғил боллар мўрт бўлади ўзи) Қиз баннисада хушига келиб тузалиш йўлига кирган. Дунëда йилига 24 минг киши чақмоқдан ўлади ва 240 минг киши эса йилдирим чақиб куйиб ярадор бўлади.

МС: Ибияй. Урушдам шунча одом ўлмийди хозир. 

РТ: Аскар фақат урушда ўлмайди. Порох хидламаган черик ичбурғидан ҳам ўлиши мумкин. 15 июнь куни Самарқанд ҳарбий госпиталида оддий аскар ўлди. 

РТ: Миллий гвардия матбуот хизмати қайдича, оддий аскар Т.О 6 июнь куни бошқарма тиббиёт бўлими фельшдерига ошқозони оғриётганидан шикоят қилган. 7 июнь куни бемор аскар Самарқанд ҳарбий госпиталига олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган ва терапевт врачнинг “Сурункали гастродуодинит қўзиш даври” ташхиси билан терапия бўлимига станционар даволаниш учун ётқизилган.

Ўтган пайшанба куни соат 14:00 лар атрофида аҳволи оғирлашган бемор аскар ҳарбий госпиталда жон берди.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида “Ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги” сабабли тўсатдан ўлим ҳолати қайд этилган”, дейилган. Миллий гвардия хабарномасида айни пайтда мазкур ҳолат бўйича Самарқанд вилояти Ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган.

МС: Одамларни армияга олишда олдин соғлиқини текшириш гарак. Биза армияга боришдан олдин қатор туриб 10 дан зиëд дўхтр кўрикиннан ўтвадик. Медсестра қизлани алдинда қип тойлоқ бўлиб турганмиз. Касаллани ҳатто Совет армиясинам солдатлиқа олмас ади.

ЖИНГЛ Озодбек  кончай базар! 

РТ: Ëш болларни ўлдирадиган  қуроллар учун пул берган ўрис артс Лепснинг Тошкентда концерт бериши янги Ўзбекистон раҳбарияти учун Украинадаги урушни молиялаш бўлади. Чунки Ўзбекистон раҳбарияти хусусан Мадтурвазир Озодбек ташкил қилган концертдан тушган пуллар ҳам Лепс тарафидан Украинадаги болаларни ўлдириш учун ишлатиладиган қурол сотиб олишга сарфланади. Ўзбек раҳбарияти учун бу оддий ўрисқуллик кўринишидаги навбатдаги шарманадалик эмас, балки, харбий жиноятга шериклик деб малакаланади. Гаага суди харбий жиноятчи дея атаган Путиннинг Украинадаги терроризмини қўллаб қўлтиқлаëтган Лепс концерти бундан олдин Қозоғистонда бекор қилинган эди. Айнан Лепснинг қонхўр ўрис босқинчиларини қўллагани учун. Лепс учун аксар дунë заллари ëпилган. Энди бу путинпараст хопиз Тошкентда қўшиқ айтаркану, ўриспараст Тошкент аҳолиси қўлларига Z деган хино қўйиб солланиб эшитаркан. Лепсга қизил карта кўрсатишга журъати етмайдиган Ўзбекистон раҳбарияти мазмунан ва феълан мамлакат мустақиллигини бозорга обчиқиб сотяпти. Ўзбек жамоатчилиги бунга стоп деди. Лекин, Озодбек Назарбеков бундай холат ҳақида олдинроқ изоҳ бериб «Рус қўшиқчиларининг Ўзбекистонда бозори бор» деб вазиятни андавалашга уринди. Эй Озодбек, «кончай базар!» Ўзбекистон концерт заллари ўрис босқинчиларига пул йиғиладиган эҳсон қутиси эмас.  

МС: Шу Озодбекни ўзини Россия армиясина барипарсак. Урушдаги ўрис аскарларина катюша айтиб юрса бўлмийми. Хороп атди бу ëшулли. Ҳар гун бир ëдгорлиқ анасиникина гириб дурибди.

РТ: Савицкий музейидаги асарлар Москвада кўрсатилганида, ëки ўзбек музейларидаги қадимий фрескалар Париж ва Берлинда кўрсатилганида Шавкат Мирзиëевнинг қандай бахтиëр бўлганини мен биламан. Аммо, Ўзбекистондаги молпаҳм мулозимлар буни билмайди ва билишни ҳам истамайди. Уларнинг аксари гўзаллик душмани. Эстетика нималигини билмайдиган ғор одамлари. Яқинда республика миқëсидаги раҳбар билан гаплашдим. Бу раҳбарча вилоятда ишлаганида музейдаги қадимий чопонни шиша қути ичидан олдириб, меҳмонларига кийдириб расмга тушганини мақтанди. Бундан ташқари шартта музейга кириб тўртта расмни олиб «тадбир ўтаëтган хонага остирганини» муваффақият деб билар экан. 

Биринчидан, қадимий газлама шиша идиш ичида махсус атмосферада сақланади. Қадимий либоснинг шиша идишдан чиқарилиб ëт фазо ва ëт жисмлар билан контакт қилиши бу либоснинг вайрон бўлишига олиб келади. Иккинчидан музейдаги асарни вилоят ҳокими ëки зами «қўлтиғига қисиб абчиқиб» кетолмайди. Асарнинг музейдан чиқиши учун Республика Маданий мерос агентлиги директорининг ëзма буйруғи керак. Энди ëшлигида иккичи бўган, институтни ота энасининг пулига тугатган бир мулозим ўзи раҳбар бўлган бинодаги маданий обидани буздириб ташаса, расмларни ўчиртирса буни қандай чеклаш мумкин. Менимча бундай вандал раҳбарни бошқарув тизимидан зудлик билан улоқтириш керак. Сиз кўраётган бу расмни Фарғона ҳокими вайрон қилган. Баҳодир Жалолов чизган фрескадаги қизнинг юзига паранжи кийгиздириб қўйган бу урод чмо раҳбар.

ЖИНГЛ

МС: Оғо бугун жума. Уллини улли гуни. Мечитдайи гапладан айтинг. Чўнқир мўллолаар на бўқ еб ўтирибди?

РТ: Данғара туман Саид Аҳмад жомеъ масжиди таҳоратхонасида 31 ёшли эркак 39 ёшли эркак билан жанжаллашиб, унга кў‌п маротаба пичоқ урган. Пичоғ еган фуқаро тирики ўлдими маълумот ҳозирча йўқ.

МС: Ўлмади. Дири. Жони қотти билани. Оғо ина сайлов галëтир. Сиз кимни тарапини оласиз.

РТ: Мен Шавкат Мирзиëев тарафини оламан.

МС: Оғо шуни билвадим. Ман аруз вазнинда бир ғазал ëзвадим шуни ўқиб барин…

РТ: Ўқи фақат Навоий тилида бўлсин

МС: Овонг. Ман ўқийман сиз каллангизни дарпатиб ўтиринг аса…

Бошла Матчон…

МС:

Мен бокира овозимни кетмонларга бермасман

Мени сайланг деган ул ботмонларга бермасман.

Девон узра ястаниб ëтқонларга бермасман

Курсига кўз тиккан ул Улуғбекка  бермасман,

Ҳиром этган сайр этиб Шўкат акам соғ бўлсин!

Робаий баланда ул хонумонга бермасман,

Дунë закотини берсанг, гадоларга бермасман

Овоз бер деб куйиб ëнган адоларга бермасман,

Ул ношукур Абдушукр хатоларга бермасман

Иқтидорингга қурбон Шўкат акам соғ бўлсин!

Ҳокимиятга зор бўлган шайдоларга бермасман,

Ëлғон тайрида сузган зухроларга бермасман,

Сиëсатга вафосиз туғроларга бермасман,

Ҳизматинда мен бўлган Шўкат акам соғ бўлсин!

Шўкат акам жилвасин барноларга бермасман,

Сиëсатда довучча сарбозларга бермасман,

Зулм арқонида юрган дорбозларга бермасман,

Кўз тегмасун Шўкатга¸етиб борсун бекатга,

Сохта номзод – сўзамол таннозларга бермасман

Сиëсатни касб қилиб, ëлғон тўла онт ичиб,

Раëсатни хор қилган шоввозларга бермасман,

Оқсаройни булғаган қораларга бермасйан

Арзон тилипон тутғон фуқароларга бермасман

Шўкат акам ром қилди сиëсатни шон билан

Нурли ëруғ чехрани бечораларга бермасман.

Шўкат акамдан  бошқа бедоналарга бермасман

Берарман Шўкатга мудом, бегоналарга бермасман.

РТ: Яша Матчон суқилиш. Сендан илхомланиб мана бу асарни Тошкентдаги ўпера балет театрида саҳналаштирмоқчи эдим.

МС: Она лангир лунгир. Ина лангир лунгир

ЖИНГЛ Какафония. 

(сайлов олдидан қўйиладиган симфоник композицион шоу)

Парда очилади. Сахна олдидаги ўрада мусиқачилар олатларини шай қилиб туришибди. Сочлари елкасига тушган дрижер кириб келиб ғижжакчининг  қўлини сиқиб кўришиб қўяди ва минбарда туриб чўпини силтайди. Мусиқа янграйди. Прожектор сахна ўртасидаги артст юзини ëритади.

«Бу какафония сайловда кимга овоз беришингизни миянгизда формалаштириш учун саҳнага қўйилди»

Қарсаклар янгайди. Лазер нури қоронғу фазода «Эзилганлар фарëди» деб ëзади.

Саҳна қоп қоронғу. Занжирларнинг шалдираши эшитилади. 

(Каримов даврини кўрсатвотти, деб шивирлайди замминистрнинг иккинчи хотини ëнидаги ўйнашига)

Прожектор саҳнадаги бўйнига занжир тақилган ва ғирт Озодбекка ўхшаш кал кишини ëритади:

Мен Каримов давридаги, 

Бир қоп қаро кунда туғилдим 

Туғилдиму шу он бўғилдим…

Прожектор саҳнадаги бўйнига занжир тақилган ва ғирт Юлдузга  ўхшаш хожонани ëритади. Хожи эна бармоғи билан қоронғу фондаги Каримов суратига ишорат қилиб дейди :

«Биз у кишининг даврида эзилдик»

Сахна ортидаги 17 горболница хори нақоратни уч овозли қилиб айтади:

«Эзилдик¸ эзилдик¸ эзилдик»

Озодбек фарëд қилади.

Мен туғилиб кўз орган дунë

Бузуқ эди манфур бенаво…

Прожектор саҳнадаги бўйнига занжир тақилган ва ғирт Юлдузга  ўхшаш хожонани ëритади. Хожи эна бармоғи билан қоронғу фондаги Каримов суратига ишорат қилиб дейди:

«Биз у кишининг даврида эзилдик»

Бирдан барабанлар гумбурлайди. Виоленчел чийиллайди. Каримов расми парча парча бўлиб саҳна узра учади. «У ўлди» дейди биринчи киши. «Ўлди» дейди» иккинчи киши. «Додамни қайтариб беринг» деб додлайди бир хотин. «Ўчир овозингни жалап» деган реплика эшитилади. Саҳна бўйлаб кал ғижжакчи саросимада югуриб ғижжак чийиллатади. 

Сахна ортидаги 17 горболница хори нақоратни уч овозли қилиб айтади

«Ўлди. Ўлди. Ўлди»

Шу пайт сахна ëришиб бутун залга оқ атиргуллар ëғилади. Саҳна марказидаги Каримов сурати ўрнида Мирзиëев суврати пайдо бўлади.

Саҳнага кўр қиз чиқиб келиб, ҳазин овозда куйлайди.

Келганинг он қутқарилди бу ватан,

Сени дейди ҳар келган кетган.

Оғир кунимизда кўмакка келган…

Сахна ортидаги 17 горболница хори нақоратни уч овозли қилиб айтади

Улуғ назаркарда улуғвор раҳбар

Улуғ Шўкат ака  улуғвор раҳбар!

Саҳнага Шерали чиқиб келади ва қўлларини ëзиб куйлай бошлайди (залда жонланиш, овация, қарсак)

Улуғ Шўкат ака, улуғвор раҳбар!

Ҳилпират ҳар ерда байроғимизни

Ëздир тарихларга от шонимизни

Таниттир дунëга борлигимизни

Улуғ Шўкат ака, улуғвор раҳбар!

Қўшиқчи Лола Аҳмедова давом эттиради:

Мана самар берди нишоналари

Сен боис ранг олди кошоналари

Сени дер элимнинг руҳшоналари

Ялтирар сен боис пешоналари

Улуғ Шўкат ака  улуғвор раҳбар!

Сахна ортидаги 17 горболница хори нақоратни уч овозли қилиб айтади

Улуғ назаркарда улуғвор раҳбар

Улуғ Шўкат ака  улуғвор раҳбар !

Саҳна бўйлаб ғилдиракли конки кийган яланғоч қизлар ғилдиракни ғизиллатиб ғилдиратиб айланиб ҳиром қилишади.

Муниса Ризаева чиқиб куйлайди:

У боис қуëш чиқар у боис тўлади ой

У боис ватандан йўқ бўлар етим гадой

Ўзбекистон деганда сени билдик биз

Сени дейди ўғлонлар сени дейди қиз.

Шундан сўнг саҳнага чиққан Ғуломжон давом эттиради

Шавкат боис отди миллат саҳари

Унинг исми билан халқнинг зевари

Қадам қўйса сахрода ҳам гул битар

Гулистонга дўнди юртнинг кент шаҳри.

У боис қуëш чиқар у боис тўлади ой

У боис ватандан йўқ бўлар етим гадой

Ўзбекистон деганда сени билдик биз

Сени дейди ўғлонлар сени дейди қиз

Сен шундай бир дахосан бошқаси келмаяжак

Сен бугунсан¸ сен эрта ¸ сен биландир келажак

Дунëдаги ўзбеклар сен томон интилажак

Сахна ортидаги 17 горболница хори нақоратни уч овозли қилиб айтади

Шавкат халқим деяжак халқ Шавкатга сиғинжак

Шавкат халқим деяркан халқ Шавкатга топинжак

Юлдуз давом эттиради:

Сен шундай бир дахосан, бошқаси келмаяжак,

Сен бугунсан¸ сен эрта ¸ сен биландир келажак

Навбат Озодбекда

Сен бу қалтис замонда кучимиз қувватимиз

Сен бизнинг бу давронда энг буюк қудратимиз

Миллат имзоси бор метрикангнинг ичида

Сенга бўлсин меҳримиз сенга муҳаббатимиз

Сахна ортидаги 17 горболница хори нақоратни уч овозли қилиб айтади

Сенга бўлсин меҳримиз сенга муҳаббатимиз

Прожектор нури Шералига йўналади:

Тараҳҳум қил ўш-ал соат бизимдек осий, музтарга,

Борурмиз барча ташна сув тилаб соқийи кавсарга,

Берар аҳли саодатга, тасаддуқ, ё Шавкатулло

Шавкат туриб, унга берган овозингни ҳисоб этгай,

«Ҳар ватандош қошимға келсун!» дея хитоб этгай,

Шавкатга ким бўйин эгмастур, ëммон азоб этгай,

Ким Шавкатға қуллуқ этса  доимо, тавоб этгай,

Эгил миллат  ва де Шўкатга , тасаддуқ, ё Шавкатулло

Каримовдан зулм кўрган  ҳама во-ҳасрато дерлар,

Ўлганнинг орқасиндан  ҳама во-вайлато, дерлар,

Четдаги ватандошлар йиғлаб яна «ё Шавкато», дерлар.

Хордаги қизлар энди икки қўлини осмонга кўтариб солланиб солланиб куйлайди

Улуғ Шўкат ака  улуғвор раҳбар!

Улуғ назаркарда улуғвор раҳбар

Бирдан саҳна яна қоп қоронғу бўлади. Прожектор кўр қизни ëритади

Кўр қиз ҳазин овозда гапиради

«Мен кўрман, аммо сиз кўзи очиқлар кўрмаëтган нарсани кўраяпман. Каримов даври ëмон эди. Шавкат Мирзиëв даври яхши. Эшитинг мен кўрнинг фарëдини. Эшитинг аммо йиғламанг:

Келганинг он қутқарилди бу ватан

Сени дейди ҳар келган кетган.

Оғир кунимизда кўмакка келган..

Хордаги қизлар э икки қўлини осмонга кўтариб солланиб солланиб куйлайди

Улуғ Шўкат ака  улуғвор раҳбар !

Саҳнага опера қўшиқчиси Енгишбой чиқиб келади

Ҳилпират ҳар ерда байроғимизни

Ëздир тарихларга от шонимизни

Таниттир дунëга борлигимизни

Хордаги қизлар энди икки қўлини осмонга кўтариб солланиб солланиб куйлайди

Улуғ Шўкат ака  улуғвор раҳбар!

Озодбек давом эттиради

Мана самар берди нишоналари

Сен боис ранг олди кошоналари

Муниса куйлайди

Сени дер элимнинг руҳшоналари

Ялтирар сен боис пешоналари

Хордаги қизлар энди икки қўлини осмонга кўтариб солланиб солланиб куйлайди

Улуғ Шўкат ака  улуғвор раҳбар!

Ғуломжон давом эттиради

Шўкат исми достонларга чеврилди

Унинг қудратини Путин ҳам билди

Оллох унга ердамини етирди

Фидель ўлиб шонин унга қолдирди

Хордаги қизлар энди икки қўлини осмонга кўтариб солланиб солланиб куйлайди

Улуғ Шўкат ака  улуғвор раҳбар!

Заҳматлардан қутқарди у юртини

Ўлдирдику узумларнинг қуртини

Севингандан товлаб турар муртини

Улуғ Шўкат ака  улуғвор раҳбар!

Қўлидан келганин халқига этди

Оқ кунга чиқариб сайловга кетди

Юлдуз куйлайди

Ëмонлар сизларнинг кунингиз битди

Хордаги қизлар энди икки қўлини осмонга кўтариб солланиб солланиб куйлайди

Улуғ Шўкат ака  улуғвор раҳбар!

Опера хопизи Енгишбек давом қилади

Оллох кўмагила давомчи бўлди

Ойболта кўтариб авомчи бўлди

Озодбек икки қўлини ëзиб хониш қилади

Орқамиз кирлидир Карим йўлидир

Ўнгимиз нурлидир Шавкат йўлидир

Елкамизда улкан Шавкат қўлидир

Хордаги қизлар энди икки қўлини осмонга кўтариб солланиб солланиб куйлайди

Улуғ Шўкат ака  улуғвор раҳбар!

Улуғ назаркарда улуғвор раҳбар

Кўр қиз давом эттиради

У боис қуëш чиқар у боис тўлади ой

У боис ватандан йўқ бўлар етим гадой

Ўзбекистон деганда сени билдик биз

Сени дейди ўғлонлар сени дейди қиз

Барча қўшилиб куйлайди. Карнай сурнай овози. Доира гумбурлайди

Сен шундай бир дахосан бошқаси келмаяжак

Сен бугунсан¸ сен эрта ¸ сен биландир келажак

Дунëдаги ўзбеклар сен томон интилажак

Шавкат халқим деяжак халқ Шавкатга сиғинжак

Шавкат халқим деяркан халқ Шавкатга топинжак

Сен бу қалтис замонда кучимиз қувватимиз

Сен бизнинг бу давронда энг буюк қудратимиз

Миллат имзоси бор метрикангнинг ичида

Сенга бўлсин меҳримиз сенга муҳаббатимиз

Парда тушади. Зал томи тинимсиз қарсаклардан ўпирилиб тушади.

МС: Оғо шўрда тўхтаб уринг потяни. Илойим Шўкат ака утсин

Ассалом Ўзбекистон, жума муборак!

Тағин ўқинг
4 октябр 2019
Кечган ҳафтада ўқитувчи ва устозлар байрам қилди. Агар мендан устозинг ким дейишса, ҳеч иккиланмай Маҳмудхўжа Беҳбудий деган бўлар эдим. ...
11 январ 2024
Қирғизистон парламенти кеча, яъни 10 январда кўпчилик овоз билан депутат Эмил Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берди. Мазкур қарорни ...
13 июл 2024
“Бахти Ташкентский” лақаби билан машҳур Ўзбекистондаги ягона “вор в законе” Бахтиёр Қудратуллаев ва “жиноят олами”нинг яна 36 нафар вакилига ...
22 март 2016
«Ҳуқуқ» газетаси мана шу комбинат билан боғлиқ навбатдаги фирибгарлик ҳақида мақола эълон қилди. Маълум бўлишича, ангренлик шахс комбинатнинг шахта ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...