Навоий замҳокими муҳтож қолиб бойга ëрдам берди
Элтузнинг Навоийдаги мобил мухбирига кўра, видеодаги аёл Навоий шаҳар «Умид» МФЙ, И.Каримов кўчаси 88а-уй, 54-хонадонда яшовчи Ахмад-Охунова Гулнора Ҳақбердиевна бўлади.
У ўзига тўқ, шароити яхши бўлса-да, «Саховат ва кўмак» жамғармасидан доимий равишда моддий ёрдам олиб келади.
Чунки, мобил мухбиримизнинг айтишича, Гулнора Ҳақбердиевна Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари Малика Мамадиёрованинг яқин дугонасидир.
Малика Тожиевнанинг аралашуви билан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга ёрдам бериш мақсадида тузилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси Гулнора Охуновага ёрдам бериб келмоқда.
Йўқсил фуқароларга 300-500 минг сўм маблағ ажратилаётган бир пайтда, таниш билиши бор фуқароларга миллионлаб маблағлар муаммосиз ажратилмоқда экан.
Eltuz.com