Асосий мавзулар
19 август 2023

Толибон амалдори бачабозлиги акс этган видео тарқалди

2023-йил 18-август куни твиттерда Толибон режими амалдори бачабозлиги тасвирланган видео эълон қилинди. 

Бу Ўзбекистонда баъзилар қуришни орзу  қиладиган Толибон ҳукуматининг нечоғлик Исломий экани ҳақида қизғин баҳс-мунозараларни уйғотди.

“Афганистан Интернейшнл” нашрининг ёзишича, ушбу видеода Толибон ҳукуматининг Кобул шаҳридаги электр таъминоти бошқармаси раҳбари мулла Аҳмад Охунд бир йигит билан бир ёстиққа бош қўйгани тасвирланган. 

Айтишларича, бу бача Толибон амалдорининг қўриқчиси ҳам экан. 

Олдиндан ўрнатилган видеокамерага туширилган тасвирда икки кишилик тўшак ёйилган хона кўрсатилган. Кейин мулла Аҳманд Охунд кийимларини ечиб, кўрпа остига кирганини кўрамиз. 

Дарҳол унинг ортидан йигит ҳам кийимларини ечиниб, кўрпа остидаги  Толибон амалдорининг қўйнига киради.

Бу воқеадан хабардор манбаларнинг ушбу ОАВга айтишича, мулла Аҳмад Охунд Толибон гуруҳининг энг нуфузли аъзоларидан бири бўлиб,  аввалроқ у ушбу гуруҳнинг бошқа ёш аъзолари билан ухлагани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. 

Бу видео мулла Аҳмад Охунд 7 август куни “Толибон” ҳукумати бош вазири буйруғи билан Кобул электр компанияси (“Брешно”) раҳбарининг юқори ва “ёғли” лавозимига тайинланганидан кўп ўтмай тарқалган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти эълон қилинган ушбу видеони шарҳлаб,  киноя билан Толибоннинг сохта режимини “100% исломий ҳукумат”, “ифлослар амирлиги”, толибларни эса “Лут қавмининг қолдиқлари” деб аташган. 

Бир фойдаланувчи киноя билан “Афғонистон ва дунёга Исломни шулар қайтармоқчи бўляптими?” деб ёзган. 

Яна бири эса «Толибон биз мусулмонларга юкламоқчи бўлган ҳақиқий Ислом шуми?» деб сўраган.

Ўтган йили Толибон вакиллари Ўзбекистонда сафар қилиб, мажсидга намоз ўқигани борган пайтда ўнлаб ўзбек диндорлари уларнинг қўлларини ўпиш учун навбат талашишганди.

Элтуз видеоларини кузатиб боринг. Каналимизга обуна бўлишни. Изоҳ ёзишни, лайк босишни унутманг!

Тағин ўқинг
12 май 2021
“Абдулла Ғариб Продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг бешинчи қисмини тақдим этади. ...
20 март 2023
16 мартга белгиланган Рауф Парфи ҳайкали тақдимоти 27 мартга кўчирилди. Тақдимот шоирнинг 80 ëшга тўлиши арафасида бўлади.
29 март 2017
Мирзиёевнинг куёви Отабек Шаханов, Ўзбекистон президентининг Қозоғистонга расмий сафари чоғида ўзбек делегацияси таркибида кўринди. 22-март куни тасвирга олинган президент ...
25 август 2018
14 август куни Хонқа туманининг Қорақош қишлоғидаги Янгиариқ туманига ўтувчи кўприкнинг бир қисми қулаб тушган. Юк машинаси ҳайдовчиси шифохонада. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...