сешанба,
24 декабр 2024
26 август 2023
“Русич” Украинага қарши барча жанговор ҳаракатларини тўхтатди
Украинага қарши Россия томонида жанг қилаётган “Русич” неонацистлар гуруҳи «ҳар қандай жанговар топшириқларни бажаришни тўхтатганини» билдирди.
Ҳаммаси жангари гуруҳнинг етакчиларидан бири “Славян” лақабли Ян Петровскийнинг Финляндияда ҳибсга олингани боис юз берди. Украина бу ҳарбий жиноятчини экстрадиция қилишни талаб қилиб сўров юборган.
Ян Петровский 2014-2015 йилларда Донецк ва Луганск вилоятларида содир этилган кўплаб жиноятларда айбланмоқда.
Эслатиш жоиз, «Русич» миллатчилар гуруҳи, Украинада маҳбусларни кўплаб қатл қилишлари, ҳарбий асирларни бўғизлар, калласини олишлари билан танилган. Русичнинг етакчиси Милчаковнинг бир неча бор нафақат барча асирларни, балки барча украинларни, шу жумладан болаларни ҳам ўлдиришга чақирган.