Асосий мавзулар
30 август 2023

Шухрат Бобожон ўз кутубхонасини Урганч музейига совға қилди

Рассом ва журналист Шуҳрат Бобожонов ўзининг тарих¸ тасвирий санъат ва мумтоз адабиëтга оид китоблар йиғилган кутубхонасини Урганч замонавий санъат музейига ҳадя қилди. Шу билан бирга рассом бундан 30 йил олдин чизган «Арслон ови» деган асарини ҳам музейга совға қилди. Рассомнинг бу совғаси «Менинг миллий меросга ҳиссам» тадбири доирасида амалга ошди. Кутубхона ва рассом асари тақдимоти халқаро YUZUK ташкилоти раҳбари тарихчи Дилбар Ғаффорова иштирокидаги тадбирда  жорий йилнинг 5 сантябрида бўлиб ўтади.

5 май кунги тадбирда таниқли чех рассоми Отто Бубенечек ва хозир АҚШда яшаëтган рассом Даврон Йўлдошев асарлари халқаро YUZUK ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Чехия дўстлик жамияти тарафидан музейга тухфа қилинади. Тадбирда  Чехияниг Ўзбекистондаги фавқуллода ва мухтор элчиси қатнашади.

«Уруғ униб чиқиши учун унумдор тупроқ керак.  Болаликда ўқиган китобларим бўлиқ тупроқ каби мени униб ўстирди. Тўртинчи синфда Мопассаннинг «Азизим» романини ўқиб ўтирганимни кўриб ўқитувчи Норжон опа ҳайрон бўлувди, «болалар шу китобни ўқийдими» деб. Болалар ë катталар учун китоб йўқ. Яхши китоб ва ëмон китоб бор. Мен яхши китобларни ўқиганимдан миннатдорман. 20 йил олдин бу китоблар Урганчдаги устахонамда турганди. 20 йил асраб авайланган китоблар музей кутубхонасидан ўрин олди. Бу китобларни бўлажак рассомлар ўқишини истардим» деди Шуҳрат Бобожон.

Шуҳрат Бобожон 1963 йилда Хоразмда дунёга келди

1984 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат институти бадиий графика факултетини тамомлади.

Чингиз Ахмаров, Малик Набиев, Янис Салпинкиди, Исфандиëр Ҳайдаров, Рўзи Чориев, Абдумўмин Бойматов ва Шавкат Абдусаламов каби атоқли рассомлар қўлида сабоқ олди.

Институтни тамомлагач, Урганч шаҳар суратлар галереясида бош муҳофиз сифатида ишлади ва замонавий рангтасвир асарларини тўплай бошлади.

1986 йилда “Хуфиёна бўса” суратини Москвадаги “Показывают молодые” кўргазмасига қўйди.

Ушбу картина 1987 йилда Токиодаги кўргазмада Япония Санъат Академиясининг олтин медалига сазовор деб топилди.

Айни йили Шуҳрат Бобожон Совет Иттифоқи рассомлар иттифоқига қабул қилинди.

Рассом “Минг бир кеча” номи остида фантастик шарқона реализм жанрида суратлар яратди.

1988 йилда шарқий Олмониядаги Reclam нашриёти томонидан чоп этилган ўзбек халқ эртаклари китобига суратлар чизди.

2010 йилда эса Шуҳрат Бобожон Брюссел шаҳрида Андижондаги хунрезликларнинг беш йиллиги муносабати билан “Андижон ёмғири” қум композициясини намойиш этди.

Шуҳрат Бобожон нафақат рассом, балки мухолифат фаоли ва журналист сифатида ҳам танилган.

Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Видеоларимизга лайк босишни, каналимизга обуна бўлишни унутманг.

Тағин ўқинг
31 август 2018
Тошкентнинг Шайонтовур туман Маъмурий суди, 30 август куни таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, 67 яшар, Аъзам Турғуновни «ҳокимиятга бўйсунмаганлик»да айблаб бир ...
25 феврал 2020
Қирғизистон Олий суди 25 февраль куни ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқишни бошлайди. У 2010 йилда озодликдан ...
17 июн 2022
Қадрдонларим бормисиз? Омонмисиз? Ўтган хафта касал бўлганлар бугун тузалганидан, пули йўқлар бугун бойиб битиб кетганидан ҳурсандман. Бугун касал бўлиб ...
13 март 2018
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиëев 2 март куни Навоий вилояти Хатирчи туманида вилоят фаоллари иштирокидаги йиғилишда “вилоятдаги МХХ ходимларининг аксар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...