Асосий мавзулар
14 сентябр 2023

Москвада 22 яшар ўзбек икки одамнинг калласини олди

Ўзбекистондан Россияга учиб келган 22 яшар Ҳасанбой Муҳаммаджонов бир кунда иккита одамнининг калласини олишга улгурди. 12 сентябр куни у Москвада ҳибсга олинди. Бироқ барибир нима учун бундай қабиҳ жиноятга қўл ургани сабабини айтмади.

«Московский комсомолец» газетасининг ёзишича, у Приоров номидаги Травматология ва ортопедия тиббиёт марказининг таниқли шифокори ва Қирғизистонлик мигрантнинг калласини кесиб даҳшатли қотилликка қўл урганликда айбланмоқда.

Қотиллик Москванинг шимолида юз берган. Терговда Муҳаммаджонов ўз қурбонлари билан мессенжерда ёзишиб, танишганини билдирган, бироқ жиноятидан бир кун олдин Москвага келган меҳмон бу каби шафқатсиз қотиллик сабабини изоҳлашга қийналган.

Рус матбуотига кўра, фожиадан сал аввал 56 ёшли жарроҳ Доржо Аюшеев Телеграм гуруҳида Хасанбой исмли йигит билан ёзишма бошлаган. 11-сентабр куни эса шифокор интернетдаги суҳбатдошини Фестивалная кўчасидаги иккихонали евро квартирасига таклиф қилган.

Эртаси куни шифокорнинг 40 ёшли жияни у билан боғлана олмаганидан ташвиш билдира бошлаган. Қариндоши унга чамодонларини йиғишга ёрдам бериши керак эди. Аюшеев таътилга чиқиб Улан-Удедаги ватанига сафарини режалаштирган ва самолёт чипталари 12 сентябр куни эрталаб соат 9:00 га сотиб олинган эди. Аёл шифокорнинг уйига келганида, унинг бўғизланган жасадни топади. Терговчилар, унинг ошхона пичоғи билан бўғизлаб ўлдирилганини  аниқлашган

Қотил жабрланувчининг банк карталарини олиб, кейинчалик нималардир харид қилишга ҳам улгуради. Квартирадан чиққан каллакесар у яқиндаги Дружба боғидаги пивохонага боради. У ерда, сал аввал мессенжерда танишган яна бир шахс, Қирғизистондан келган 25 ёшли меҳнат муҳожири билан учрашув режалаштирилган эди. Уларнинг учрашуви иккинчи шафқатсиз қотиллик билан якунланган. Қўриқчи мигрантнинг бошсиз жасадига дуч келган.

Тергов ҳаракатлари давомида маълум бўлишича, уй муюлишидаги видеокамералар шифокорнинг машъум эркакни уйига бошлаб келаётгани тасвирини ёзиб олган. Тез орада жиноий қидирув ходимлари унинг – 22 ёшли Хасанбой Махамаджонов эканини аниқлаган. У Зеленограддаги қариндошлари олдига бориши керак эди.

Маҳмуджонов Москва вилоятида мардикор бўлиб ишлаган. 10-сентабр куни у Ўзбекистондан Россиядаги қариндошлариникига келган эди. «Московская комсомолец» нашрига кўра бу ўзбек етим ўсган бўлиб, уни бир пайтлар зўрлаб қўйган амакиси тарбиялаган. Ҳибсга олинган шахс жиноят сабабларини айтмаган, у руҳий экспертиза ҳулосаси олишга жўнатилди.

Тағин ўқинг
29 ноябр 2016
Чирчиқлик 41 ёшли Дилором Амирхамзаева исмли аёл, эри, МХХ подполковниги бўлган Тўрабой Амирхамзаев уни болалари билан уйидан ҳайдаб чиқаргани ...
13 феврал 2022
Россиянинг Украинага тажовузи бутун дунё узра қуюқ қора булутдек бўлиб турибди. Тўсатдан чақмоқ чақиб, тўфон бошланадигандек. Ғарб матбуотида бош ...
11 феврал 2017
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) 2016 йилги пахта йиғим-терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат мониторинги якунларига оид ҳисоботини эълон ...
9 январ 2021
Оқ қуëним аломат,отини қўйдим СаломатДикир-дикир ўйнайди,лимон берсам емайди. Жиззахлик талаба Сайфиддин Оканов Шавкат Мирзиёевга ўзи ёзган шиғирни ўқиб берди. ...
Блоглар
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...