Асосий мавзулар
18 сентябр 2023

Чортоқлик ИИБ ходими ҳамшираларни уриб, туғуруқхона деворини тешди

Элтузга Наманган вилояти Чортоқ туман ички ишлар бўлими матбуот котиби Ҳасанбой Ахмедовнинг 21 август куни тунда шифокорларни уриб дўппослагани, шунингдек туғруқхона девори, эшик, деразаларини синдиргани, бироқ бу иш бир ойдан буён кўриб чиқилмагани ҳақида маълумот келиб тушди.

Матбуот котиби Ҳасанбой Аҳмедовнинг ўзи бу иддаоларни инкор қилмоқда. Айни пайтда у Чортоқ туманидаги Ласкидон МФЙ ёшлар етакчиси ҳамдир.

Ҳусусан воқеа шу куни тез ёрдам ходимлари бурни қонаган туғруқхона ҳамширасига биринчи ёрдам кўрсатиш учун борган пайтда содир бўлган.

“21 август куни тунда касалхонамизнинг Туғруқхона бўлимидан 103 (қўнғироқ) бўлди. Докторлар бордик. Тўғриси, биз борганимизда бўлим ходимасининг бурнидан қон кетаётган ва бир неча ҳамширалар ёрдам қилишаётган экан. Шу вақтда ташқаридан кирган Хасанбой исмли шахс пайдо бўлдида, биз докторларни ура кетди. Туғруқхонанинг деворлари, эшикни, деразаларини гўёки, «Бемор онамга қарамадинг сенлар» деган важ билан синдириб ташлади. ИИБ ходимлари чақирилди, улар ажратиб қайтиб кетишди» дея билдиришди Элтузга Чортоқ туман касалхонаси шифокорлари.

Уларнинг тағин Элтузга билдиришича, воқеа жойига етиб келган ИИБ ходимлари шу куни шифокорлар ёзган аризани олишмаган ҳам ва август ойида юз берган ҳодиса юзасидан бир ойдан буён ҳеч қандай чора кўрилмаган.

«Агар шу ишни оддий бир фуқаро қилганида, оёғини ерга теккизмай обориб тиқиб қўйишарди. Наманганда қонунлар фақат оддий фуқаролар учунми» дея шикоят қилишди Элтузга бир гуруҳ наманганлик шифокорлар.

Элтуз воқеа қаҳрамони, ИИБ мулозими Ҳасанбой Аҳмедов фикрини ҳам ўрганди. Унга кўра воқеалар мутлақо бошқача бўлган. Яъни у эмас, аксинча шифокорлар унга қўполлик қилиб деворларни синдириб, ур калтак қилишган. Туғруқхонанинг эшик, ойна, деворлари эса ҳамшираларнинг тепкиси остида қолган Ҳасанбойнинг, яъни Чортоқ туман Ички ишлар бўлими матбуот котибининг, ёшлар етакчисининг қўли ёки оёғи тегиб кетиб синдирилган. Ҳар ҳолда воқеани Ҳасанбой Аҳмедов шу тарзда тасвирлайди.  

«У ерда она ва синглим навбатчиликда эди. Ҳалиги врач, қўлини чўнтагига тиқиб, «Манга бақирма!» деб синглимни сўкиб кетди. Кейин мен «Қаранг!» деб елкасидан нуқигандим. Менга мушт отди. «Менга нимага унақа муомила қилаяпсан?» дедим. Кейин қочаман деб, ойнакка бориб тегдим, шунда ойнак синди.

Кейин оёқ билан тепаман деганди, чеканагим гипсокартонга бориб тегиб тешилиб қолди. Кейин ўшайдаги хотинлар, «Беморга қарагани келганмисиз, ёки урушганими» дейишди» дея ҳикоя қилади Ҳасанбой.

Унинг сўзларига кўра, бемор онаси унга воқеадан сўнг синган нарсаларни тўғирлаб қўй деган.

«Хўп деб бир соатда келтирилган зарар қопланди. Муаммом йўқ. Тиббиётнинг бошлиғига ҳам айтдим, муаммо йўқ укам, айб менинг болларимда экан деди» дея давом эттиради ўз қилмиши ҳақидаги ҳикоясини муштумзўр ИИБ мулозими.

+++

Ҳасанбойнинг сўзларидан англашиладики, у дарғазаб ҳамширалардан қочаман деб мушти билан деворни тешган. Шу тарзда ҳамширалар тепкисига чап бериб, қочаётган пайтда бехосдан оёғи тегиб кетиб шифохона ойнаси ҳам синган.

Бунинг устига шифохона биносига етказилган зарарни уддабуррон ИИБ ходими бир соат ичида тўғирлаб қўйган, демак муаммо йўқ. Демак, ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қолади.

Бироқ, у ҳолда нимага шифохонанинг дарз кетган девори ва синган ойнаси ҳаққини жабрдийда ИИБ ходими тўлади деган саволга Наманган вилояти Чортоқ тумани ички ишлар матбуот хизмати жавоб бермади.

Шунингдек, нима учун ИИБ матбуот котибига кўра туғруқхона ҳамширасининг бурнидан оққан қон 2 3 соат давомида тўхтамагани ҳақидаги иддао юзасидан эса на Наманган вилояти Чортоқ тумани касалхонаси врачлари на Чортоқ тумани матбуот хизмати лом мим демади. Дарвоқе, юқорида айтганимиз ҳикоя қаҳрамони Ҳасанбой Аҳмедов айни Ички ишлаб бўлими матбуот ҳизмати котибининг айнан ўзидир.

Суратда кўраётганингиз туғруқхонанинг синган эшиги, ойнаси ва девори…  

Элтуз воқеалар тафсилотини ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни, лайк босишни, изоҳлар ёзишни унутманг.

Тағин ўқинг
8 август 2018
«Биздан олдин келган икки этапнинг ҳам «ломка»си даҳшатли бўлган. Калтакдан ўлганлар, бир умрга майиб бўлганлар ҳам бўлган экан. Биринчи ...
17 май 2017
Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳри ва туманида 15 май куни юзлаб беморлар заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ëтқизилган. Озодлик радиоси маълумотига ...
20 сентябр 2019
Ўзбекистон ҳукумати Тошкент шаҳридаги давлатга тегишли йўловчи ташиш транспорти ташкилотларининг кўрган зарарларини тўлаб бермоқда.  Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, ...
17 май 2019
Шу кунларда Ўзбекистонда давом этаётган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови кўпроқ тайинлов тусини олаётгандек. Чунки, жойлардан олинаётган ...
Блоглар
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...