Асосий мавзулар
3 октябр 2023

Нарпайлик маҳалла раиси далада қўй боқиб юрган 13 яшар болани аёвсиз калтаклади 

Нарпай тумани турғуни 7 синф ўқувчиси, Нурмуҳаммадов Умиджонни маҳалла  раиси аёвсиз калтаклаб ташлаганини айтиб, ёрдам сўраб Элтузга мурожаат қилди.

“Самарқанд вилояти Нарпай тумани Оқ олтин маҳалласидан мурожаат қилаяпмиз маҳалламизда вазият жуда кескин, маҳалла райисимиз ҳеч кимни одам ўрнида кўрмайди.

Мана кеча у, меҳнаткаш, маҳалламиз фидойиси бўлган ўқитувчи Жомонқулованинг 13 га тўлмаган фарзанди Умиджонни аёвсиз калтаклаб ташлади. Азбаройи уриб дўппосланганидан, боланинг ичи тўкилиб баннисада ётибди” дея билдирди у Элтуз таҳририятига.


Нарпай турғунига кўра, воқеа Нурмуҳаммедов Умиджон маҳалла чеккасида қўй боқиб юрган маҳалда юз берган, унинг иккита қўйи маҳалла раисига тегишли далага ўтиб кетиб қолган. У қўйларни майиб қилгудек, уриб ташлагани етмай, болани ҳам шафқатсиз калтаклай бошлаган.


Унинг тағин ёзишича, “Оқ олтин” маҳалласида яшовчи  ўқитувчининг вояга етмаган ўғли ҳозир касалхонага ётқизилган. Бироқ, маҳалла раиси боланинг ота онасига босим ўтказиб, болани  тезроқ касалхонадан чиқариб юборишга уринмоқда. Нарпай турғуни боланинг жароҳат етказилган бадани акс этган бир нечта фотосуратларни ҳам жўнатди. Суратда боланинг елка, қўли ва оёғига етказилган зарбадан кўкарган изларни кўриш мумкин.


Бу хабарни у маҳалланинг телеграм группасига ҳам ташлагани, бироқ маҳалла маъмурлари ҳаммани блоклаб ташлаб, ҳақиқатни айтишга йўл қўймаётганини Элтузга билдирди.

“Нарпай туман ИИБ рахбарлари, туман ҳокимлиги ҳаммасининг оғзини ёпиб ўтирибди. Болалар омбудсмени эса телефонларга жавоб бермаяпти. Боланинг эса аҳволи жуда оғир” дея ёзди Нарпай турғуни Элтузга.

Тағин ўқинг
13 ноябр 2022
Асарлари миллионлаб долларга сотиладиган замонамизнинг энг таниқли тирик рассоми Бэнкси Украинанинг Россия варвар босқинчилари вайрон қилган Бородянка қишлоғига атай ...
4 феврал 2019
Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтган ҳафта матбуот анжуманида Tashkent City қурилишига ўзининг ширкати инвесторлик қилаётанини тасдиқлади. «Бу менинг ...
3 феврал 2020
Қашқадарё вилоятида 30 январь куни Чироқчи тумани ИИБ биносидаги гумондор ўлими юзасидан брифинг бўлди. Ички ишлар вазири ахборот хизмати ...
9 октябр 2023
Журналист Ибрат Сафо ёзади: Ўзбекистонда 8 ой ичида 25 минг нафарга яқин бола ота ёки онасиз яшашга мажбур бўлибди. ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...