Махсус амалиёт чоғида қирғизистонлик жиноий авторитет Қамчи Қўлбоев ўлдирилди
Элтузга етиб келган дастлабки маълумотларга кўра, 4 октябр куни Бишкек марказида амалга оширилган жиноятчиларни қўлга амалиёти чоғида Қирғизистонлик Қамчибек Асанбек ўлдирилди.
Бу ҳақда аввалига қирғиз медиа нашрлари тасдиқланмаган хабар тарзида ёзди, бироқ орадан кўп ўтмай ўғри Қамчининг ӯлдирилгани расмийлар томонидан тасдиқланди.
Коля Қирғиз номи билан машҳур Қамчи Қӯлбоев Марказий Осиёдаги жиноят оламининг энг йирик вакилларидан бири эди. Унинг ӯлдирилиши Қирғизистонда катта чайқалишларга олиб келиши мумкин, демоқда жиноят оламига яқин Элтуз манбалари.
Уларнинг Элтузга билдиришича, ўғрилар олами вакили Қамчи Кўлбоев – Қирғизистонинг «смотряшийси» ҳисобланган, унга 2008-йил 23-апрелда Москвада Япончик лақабли В. Иванков ва Дед Хасан томонидан шахсан ўғрилик тожи кийдирилган. У Иссиқкўл вилоятидан. Илгари қамалиб ҳам чиққан. Бироқ судларнинг қарори билан у бутунлай оқланиб, қонун олдида реабилитатсия қилинган эди.
Элтуз Марказий осиё ва постсовет ҳудудидаги ўғрилар оламига оид воқеалар жараёнини ўрганишда давом этади. Видеоларимизга лайк босинг, каналимизга обуна бўлинг.