сешанба,
24 декабр 2024
31 октябр 2023
Хонободлик 30 яшар йигит кўприкка осилган ҳолда топилди
Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани Хонобод шаҳарчасида яшовчи йигит жасади Қўрғонтепа туман Султонобод шаҳарчасидаги темир йўл ўтиш жойи атрофидаги кўприкка осилган ҳолда топилган. Воқеа бундан уч кун олдин 28 октябр куни содир бўлган. Хабарларда йигитнинг ўзини осгани айтилмоқда. Марҳум Хонобод шаҳрида яшовчи, 30 ёшли, оилали бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, марҳумнинг руҳий ҳолатида ўзгаришлар кузатилган. Ҳозирча йигитнинг ўлими сабабларига Элтуз мустақил манбалар томонидан аниқлик киритишга муваффақ бўлгани йўқ.