UzPoster
1 декабр 2023

«Кўча» нега керак? – РТдан ваъз

Кузакнинг охирги ойидамиз. Аномал қиш «атмен» Декабрда ҳаво ҳарорати 22 даража иссиқ бўлади.  Ўткан йилдаги каби совуқдан қалтираш йўқ.

МС: Туто чиқсонг чопонингни олиб чиқ. Қиш барибир қиш. Ëлдурдовуқдон, ўлдим сувуқдан дап  ўтирмонгло ена. Ничиксизла мўччи ойбика, хўжик бррило, юрипсизлами ҳаззатиб.

Ҳаво илиқ бўлса ҳам хабарлар совуқ. Бутун мамлакат бўйлаб братва блатной ови. Шухер. Облава. Бахти Ташкентский ҳам қамағда. Милиса мошинлар вю-вю қилиб, ўғри блатнойларнинг бошига қоп кийгизиб пачкалаб қамаб ташашди.

Кулги жингл

МС:  Оғо, шу Урганчда Ҳудди Разбор дайан боради, попловуқ ресторанинда решала ади. Шуни Каримов қамоқда ўлдирди. Хотини қон йеғлоди.

Матчонбой, жамият, халқ, эл, элот қонунга ишонсин. Бой оталарга эмас.

(Фото: Салимга кавуш кийдириш)

Юқоридаги расм сизга қўйилган диагноз!!!

Аксарият, айниқса Тошкент ва водий раъияти «кўча»ни севади. «ўғрибоши»ни азиз қилади. Ўғри ўз ўмарганидан орттириб, падарка қиган калишни кўзига суртади. Бу жуда ëмон иллат. «Кўча» бу совет даврида бизга юқтирилган «ўрис қабоҳати».

Михаил Саакашивили раҳбар бўлиб келиши билан Грузияни кўчадан тозалаган эди.

Каримов мамлакатни кўчадан тозалай олмаган бўлсада уларни саройдан узоқ тутди.

Мирзиëев келиши билан бу ўғрилар чечен тавия Рамзан стрелкаси бўйлаб давлат саройининг тўрини илонхонага айлантириб, биланглаб кириб олишди.

Ўзбек сериалларида улуғлаб романтиклаштирилган  «кўча» бир вақтнинг ўзида адлия, бошқарув, кадрлари сиëсати, соҳаларга имтиëз бериш, банк кредит сохаларининг ягона эгасига айланди.

Бу давлат ва давлатнинг мавжуд бўлиб туриши учун архи жиддий хатарлигини Янги Ўзбекистон раҳбари энди тушунган кўринади.

Фақат бу 15 суткалик «қулоқ чўзиш» билан иш битмайди. Жиддий тозаланиши керак.

Ўзбекистон ўғрибошилардан холи мамлакатга айлансин. Жазони ижро этиш тизими ўғрилар назорати бўлмаслиги керак.

Мамлакатга ўғрилар сходкаси эмас, демократик бошқарув ва шаффоф механимзлар керак.

Иммунитети паст одамга турли касаллик юқиб ëпишгани каби, Ўзбекистонинг аксар  ахолиси дунë тан олган демократик либерал бошқарув тизими қадриятлари ўрнига «мафиябозлик», «ўғрилар патинкасини ялаш», «биринчи раҳбарга қулдай сиғиниш» каби эскилик сарқити бўлган жирканч касалга чалинган.

Ўғри қамағда ўтириши керак!!!

(Висоцкий филмдан парча)

МС: Дўғриқудон оғо. Лекин ҳўкимотни ичиндайи ўғрилони ким қомоқо солоди? Бири гўз, бири қош. Бири гияв, бири қориндош.  Мадримхон ойтқон акан. Даваракимдайи ҳаммаси ўғри, вулони зиндоно солодўн қозини ўзам ўғри. Оғо, қўйинг бу гаплани кадиладан сўлланг. Туркияда бир сури ишвалак ғорлони тутибдило.

Туркиянинг Сакаря шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 49 ўзбекистонлик хотин қўлга олинди.

Қайд этилишича, фоҳишаларнинг 4 нафарида орттирилган иммунитет танқислиги вируси (ОИТС) аниқланган.

МС: Ëммон ғор кўпалди юртдо. Питердаги ишвалакларни кўпи  Хонқодон.

Уялганидан СЕКС сўзини КЕКС деб ишлатадиган 35 миллион ахоли 85 миллионлик Туркияга  30 йилдан бери жалаб етказиб бермоқда. Бир миллиарддан кўп одам яшайдиган Хиндистонда ўзбек хотин дегани жалаб деган маъно касб қилиб улгурибди.  Тилида уятчанг, амалда эса тормози йўқ шаҳват. Балки олтин ўрталиқни топарсизлар. Сексдан уялманглар. Ҳар куни қилиб юрган ишингиз. Балки мактабда секс тарбия дарслари бўлмагани учун ўзбек қизлари Истанбул, Дехли, Дубай ва Питерда  аяғини анттенна қилиб ëтибди.

МС: Оғо бу ғорло, қури омми қижиғоннон шёндо юргани йўқ. Бечороло пил топжоқло. Бëндайи камбоғол отес, момойлорино пл ияраип дурибтила ҳар ойдо. Қўшиқдагидин гап йўқ оғо.

У қандай қўшиқ Матчон Суқилиш?

МС:

Ўзи бир кичкина қиз гунда илон ўлдиради,

Қош қоқиб, гўззини сузиб, олтин чирвон ўндиради

Энди Матчонбой ҳаëт фақат пул ва олтин билан тўкис эмас. Эркин Воҳидов айтганидек «Бизга олтин не керак олтин муҳаббат бирламиз.»

(Олтин девордан парча)

МС: Оғо, ўзбек билан қозоқни порқини биласизми. Ўзбекла илон дейди, қозоқло жилон. Ўзбеклар камбоғол бўлсом хотин устина хотин оловаради. Қозоқ бўлсо пули юз минг доллордан ошса, хотин устина хотин олоди.

Қозоқ бойиса хотин олади

Назарбоевни рухий ëлғизликдан қутқариб унинг ҳаëтини болга айлантирган Толдиқўрғонлик Асал ким? Назарбоевнинг қизларини таниймиз. Ўғли борми? Бу саволларга  Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг ўзи жавоб берди.

Назарбоевнинг куни кеча нашрдан чиққан “Менинг ҳаётим. Мустақилликдан озодлик сари” номли хотиралар китобида ўзининг кечиккан муҳаббат достонини ëзди.

Китоб Назарбоев назарига тушган якинларга совға қилинмоқда.

Китобда у  иккинчи хотини  – Асал  билан қандай танишгани эсланади :

“Бир куни менга Толдиқўрғонга бориш насиб этди. Анъанага кўра, давлат раҳбари ҳудудларга амалий ташрифи чоғида самолёт трапи олдида гуллар билан кутиб олинади. Маълумки, бундай маросимда иштирок этиш учун энг гўзал маҳаллий қизлар танлаб олинади. Бу биз узоқ вақтдан бери ўрганиб қолган, чиройли маросим.

Аэропортда менга гул совға қилган қиз ҳайратланарли даражада гўзал эди. У узоқ вақт хотирамдан ўчмади ва кейин тез-тез унинг ёрқин юзида ёниб турган кўзлари ва нафис, чизилган қоматини эсладим”.

Қозоқнинг сулуви одамнинг ичига ўт ëқади, ëндиради, куйдиради, кул қилади. Биламиз. Бошимиздан ўтган. Шапрашти уруғида тек хотин билан ўткан эркак оз.

Назарбоев  бу сулув  қиз  ишқида ёнди.

Кунларнинг бирида унинг суратини газета муқовасида кўриб, уни севиб қолганини англади.

«Ëш бир жойни  қоралаб, сочга ҳам оқ оралаб»  турганида  бир сулув келиб ўтов ичида чироқ ëқса бунга нима етсин.

Китобни ўқиймиз.

“Кунлар ўтди. Толдиқўрғон аэропортида мени кутиб олган ўша гўзал қизнинг сиймоси хотирамда қайта-қайта жонланаверди. Бир куни уни топиш учун тўсатдан сабаб пайдо бўлди. Матбуотни кўздан кечираётган эдим, бир газетадаги сурат мени “уйғотиб” юборди: Остонада “Мисс Қозоғистон” гўзаллик танлови ўтказилибди, унда ўша қиз (исми Асал экан) Гран-прини қўлга киритибди. Энди уни топиш қийин эмас эди.

Танишувимиз ўзаро илиқликка, илиқлик эса яқинлашишга айланди. Аста-секин учраша бошладик. Асалнинг ташқи кўринишида ҳам, фикр-мулоҳазаларида ҳам мен излаган кўплаб фазилатлар бор эди. Ва энг муҳими, мен йиллар давом этган руҳий ёлғизликдан халос бўлдим”,

Назарбоев  битта сорт муллани чақириб никоҳ ўқиттириб, Асалга уйланади. 

Асал эса 2005 йилда Тауман, 2008 йилда  Байкен исмли икки полвон ўғилни туғиб думалатади.

“Оталик қувончи, чақалоғимни ўпиш бахти 65 ёшимда яна қайтди. Чақалоқларимнинг илк қадамлари, биринчи сўзлари ва болаларча ажойиб нутқи, уларни қучоғимда кўтариб юриш, ўйинчоқларининг сеҳрли олами, биринчи синфга бориши, ўқиган ва ёзган илк ҳарфларининг завқи, ишдан уйга қайтганимда менга қараб қиқирлаб югуриши… – буларнинг барчаси пойтахт қурилиши давридаги машаққатларни енгиллаштиргандек эди.

Ўша кунларни, йилларни меҳр билан ёдга оламан. Умуман олганда, ҳаётдаги энг муҳим нарса, энг чинакам ва абадий бахт инсонга фақат бола томонидан ва фақат ота-она бўлиш шарафи билан берилиши мумкин”, дейди Назарбоев.

Унинг ёзишича, Асал  билан турмуш қурганидан биринчи ва жамоатчиликка таниш бўлган турмуш ўртоғи, уч қизининг онаси Соранинг ҳам хабари бор ва у эрини кечирган.

“Ёшлигимдан суянчим бўлган, энг оғир синовли дамларда ёнимда турган уч қизим – Дариға, Динара, Алиянинг онаси Сорага умрим давомида шукроналик, ғамхўрлик билан муносабатда бўлганман. Бу оғир ҳаётда, тақдиримнинг ўша бурилиш палласида у мени тушуниб, кечиргани билан ҳам таскин топдим”, дейди у.

Назарбоев тўнғич ўғли Тауман туғилганида турмуш ўртоғи Сорага келиб, бор гапни айтган ва кечирим сўраган. Катта хотини эса “Бола фаришта. Бола бахтли бўлсин”, деб жавоб қилган. Шундан сўнг қизлари ҳам уни тўғри тушунган.

У, ўғиллари қаторида қизларини ҳам яхши кўришини, улардан туғилган фарзандлари – набираларини ҳамма бобо каби ардоқлашини билдираркан, ҳар қайси оиланинг, отанинг фамилияси давомчиси ўғиллар бўлишини қистириб ўтган.

Нурсултон Назарбоевнинг Сора Назарбоева билан турмушидан 1963 йили Дариға, 1967 йили Динара, 1980 йили Алия исмли қизлари бор. Бундан ташқари Назарбоев 1996 йили Гулнора Ракишева деган стюардесса қизга ҳам уйланган ва ундан икки қизи борлиги ҳақида иддаолар бор. Тухуминг тошлоққа тўкилсин деган дуо олган Назарбоев оғай.

“Насабинг узилмаса, умидинг узилмайди. Ҳозир икки ўғлим катта бўлди. Улар бизни хурсанд қиляпти, яхши йигитлар бўлиб улғайишди. Фарзандларни меҳр ва ғамхўрлик билан тарбиялаш инсон умрини узайтиради.

Бўлди, дўстлар. Мен сизнинг олдингизда бутун ҳақиқатни айтдим. Бунга нима дейиш сизга боғлиқ. Бу ҳаёт!

Инкор этиб бўлмайдиган бир ҳақиқат бор. Ҳақиқат шундаки, сиз юрагингизга буйруқ бера олмайсиз”, деб ёзди  Назарбоев.

Шунақа сорт бойиса том солади¸ қозоқ бойиса хотин олади.

МС: Ҳаммаям миндойчикин бохт насиб атсин. Бол тутғон бормоқини яласин. Назарбоев молодес, дўғрисини ойтди қўйди. Яқинда ўлиб ҳамма изиннан йеғлаған артист дойи ўзини ўғли Ботирни тан олмин, гарак бўлса сўкиб, хўрлоп ошоқлоп ўлиб гетди. Қозоқ билан сортни порқи шу.

Матчонбой қўшиқчиларни барчага намуна қилиб кўрсатиш самарасиз иш.

Машшоқларни крапива супурги билан  уриб минбардан туширайлик.

Калласидан кўра овози

Ўзбек ëзувчиси  Нурали Қобил жўяли бир гап айтди. Овози ëқимли бўлиб элга танилган қўшиқчи «каллам ҳам овозим каби зўр» деб хато ўйларкан. Қўшиқчининг қолган хатолари ана шу улуғ хато устига қуриларкан. Нурали Қобил бу гапни Шерали Жўраев ҳақидаги саволга жавобан айтди. (Нурали ака ўз вақтида Шералини запретдан қутқарган ва нима деса ҳаққи бор)

Мен Шерали Жўраевдан ҳам Юлдуз Усмоновадан ҳам ва бошқа ўнлаб қўшиқчилардан интерьвю олганман (ТВ АЛС да берилган). Бўлибам улар запретга тушган пайтида.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда 1980 йилдан бошлаб, қўшиқ айтиб унвон олган ким бўлса деярли ҳаммаси билан таниш бўлганман (Маданият тизимида 4 йил раҳбар бўлиб ишлаганман)

Мен кўрган қўшиқчиларнинг бирортаси донишманд эмас эди.

Улар фалсафа ва тарихдан бехабар одамлардир. Қишлоқдаги адабиëт ўқитувчиси улардан кўра адабиëтни юз марта кўпроқ билади.

Айкю даражаси сваршик билан пиëз сотувчи ўртасидаги савиясиз нуқтада.

Айни пайтда ўта жиззаки, калондимоғ, юмор хисси йўқ, танқидга чидамсиз  ва ўта қўрқоқ яратиқ.

Очкўзлик, ҳасислик, бахиллик ва бой оталарга лаганбардорликда улардан ўтадигани йўқ.

Муштум журналида ўз карикатурасини кўрган Комилжон Отаниëзов инсульт бўлиб қолганди.

Масалан Муштумда худди шундай карикатураси чиққан Эргаш Каримов шунчаки кулиб қўя қолганди.

«Перестройка» пайтида «Ëш Ленинчи» газетасининг передовой мухбири бўлган Рўзимбой оға Ҳасанов  ўз мақоласида қўшиқчи (хозир мархум) Раҳматжон оға Қурбонов ижро этаëтган матнга эътироз билдирди.

Ўшанда Раҳматжон оға бу мақоладаги жумлани худди уни отишга ҳукм қилган амрдай максимум ҳавотирли шухер  билан қабул қилган эди.

Ўртага «Худди разбор»дан тортиб Ëзувчилар уюшмаси котибигача аралаштириб Рўзимбойни ëқасидан олдирганди хофиз бират.

(Рўзимбой ака ФБда бор. Ана тасдиқлаб  қўйсин.)

АЛС ТВда ишлаганимизда «Комилжон Отаниëзов изидан» деган кўрсатув қилмоқчи бўлдик.

Комилжон оғани ўша пайтда тирик бўлган хотини билан, раққосаси  Гавҳар апика ва бошқалар билан гаплашдик.

Хофиз туғилган Шовотга бориб қари чол ва момойлар билан гаплашдик. Тошкентнинг Бешëғочида хофиз яшаган маҳалла чоллари билан ҳам гаплашдик.

Ҳатто Шералидан ҳам интервю олдик Комилжон ака ҳақида.

Охирида кўрсатувни эфирга бермасликка ўзимиз қарор қилдик.

Чунки бу кўрсатув хофиз ҳақида яратилган эртакни чиппакка чиқарар эди. Халқ ўз хофизини иконага айлантириб бўлган эди. Бу иконастасдаги тасвир хиралашмасин дедик.

Биздаги ҳикояларда эса «пул тақсимланганда созандалар билан жанжал», «Тушган пуллар ичидан қизил червонларни териб олиши», «Хотинини қизғанган эркакдан қочган составнинг шолипояга яширингани. Олдиндан келишилган тўйларга бормагани учун аламзада бўлганлар ва ҳоказо. Ҳатто Шерали Жўраевнинг К. Отаниëзов ҳақидаги ягона хотираси Комилжон устознинг ўз созандаларини сўккани ҳақида эди….

Биз бу реализмни кўмиб қўя олдик.

Хофиз халқ хотирасида эртакдай яшасин.

Нега ëзяпман шунча гапни. Сал олдин Шерали Жўраев ўлганида ëзувчи Улуғбек ака уни «Миллат таянчи» дейишгача борди.

Майли оддий одамлар у куйлаган қўшиқ матнлари Шералига оид деб ўйлар.

Аммо уни машхур қилган мисраларни Орипов, Воҳидов, Азимов ва Матчоновлар ëзганини Улуғбек ака биладику.

Мелодия ва вокал жиҳатдан ми нотасидан нарига ўтмайдиган фолк поп жанри эди холос.

Овози ëқимлию ўзи машхур бўлса калласи ҳам яхши ишлайди, деган стереотип боис  бир ўртамияна отарчи аввалига ТВ бошлиғи кейин эса мадвазир қилиб тайинланди ва сохани ботқоққа чўктирди.

Севимли телеканалидаги «Илк учрашув» кўрсатувида  икки артс хола ўтирволиб жахолат¸ қадимчилик, сексизм, қолоқ урф одатлар ва хотин қизларни камситишни  тарғиб қилади.

Артсларнинг «миллат таянчи» ҳам » фикр бобоси» бўла олмайди.

Улар ўта савиясиз, саводсиз, жохил, маскарабоз тўтилар холос.

Раҳматли режиссер Баҳодир ака Йўлдошев бу артсларнинг ҳаддини билдирадиган Карабас-Барабас эди.

Хамза театрининг  номидан от хуркадиган артсларга қарата «сен ҳам, сахнадаги реквизит стул ҳам бир хил» деганида артсларнинг кўзи мошдай очилганди.

Миллатга ақл боболари керак. Ўз вақтида Брехт немислар учун, Сартр французлар учун заковат  машъали бўлгани каби.

Юлий Юсупов каби итисодчилар, Алишер Илхомов каби тахлилчилар, Умида Ҳақназар каби ойдинларни тўрга чиқариб сўзига қулоқ солайлик.

Масқарабозлар ҳукумат ичида ҳам етарли. Нима деган эди Навоий бобомиз.

тизер

МС: Оғо сиз бир орқоли одомсиз. Шу братвани қомолиши, Сардорни, Селхоз министрини ишдан олинишини ҳаммадан бирин ойтдингиз. Ина бир ойдон кейин тозо йил галëтир. Шу тозо йилда на гаплар бўлади?

Кўр башоратчи Ванга: Путин 2024 йилда отиб ўлдирилади

Матчонбой мен ҳукумат ва органлар ичидаги манбалар менга ишониб айтган ҳабарларни факт чекинг қилиб тарқатаман холос. Полбин ëки Пўрхон эмасман. Бир вақтлар Болгарияда Ванга деган кўр кампир яшаган. Шу кампир кўп нарсани олдиндан айтарди. Масалан, Индира Гандининг ўлимига унинг кийим алмаштиргани сабаб бўлишини айтган эди. Ҳақиқатда, Ганди сари кийаман деб броножилетни ечиши билан террорчилар уни отиб ташаган. Ванга кампир Горбачев келиб  СССРни онтариши ва бошқалар қатори Ўзбекистон ҳам мустақил бўлишини башорат қилган.

МС: Бу кампир 2024 йил учунам сипса дикиб ўтирибми?

Матчонбой Ванга 1996 йили қайтиш бўлди.

* * *

2024 йил учун Ванга еттита башорат қилган.

1) Путиннинг ўлими?

Ванга келаси йили Россия Президенти Путинни ватандошларидан бири ўлдиришини башорат қилган. Путинга яқин бир одам уни шартта пешонасидан отиб ташайди.

2) террористик ва биологик ҳужумлар

Ванга Европада терактлар сонининг кўпайиши ҳақида огоҳлантирди, шунингдек, 2024 йилда «катта мамлакат» биологик қурол ёрдамида синовлар ёки ҳужумлар ўтказишини башорат қилди.

3) 2024 йилда кенг кўламли иқтисодий инқироз

Бу келгуси йилда глобал  иқтисодиётга таъсир қилиши мумкин, Асосий омиллар қарзнинг ўсиб бораётган даражаси ва геосиёсий кескинликнинг кучайиши.

4) об-ҳаво офатлари

Ванга  келгуси йилда даҳшатли об-ҳаво ҳодисалари ва табиий офатлар содир бўлишини башорат қилди.

5) киберҳужумлар сонининг кўпайиши

Марҳум башоратчининг сўзларига кўра, киберҳужумлар сони ортади. Илғор хакерлар электр тармоқлари ва сув тозалаш иншоотлари каби муҳим инфратузилмага ҳужум қилиб, миллий хавфсизликка таҳдид солади.

6) Тиббиётдаги ютуқлар

Ҳамма нарса унчалик ёмон ва маъюс эмас. Ванганинг сўзларига кўра, даволаб бўлмайдиган касалликлар, жумладан Алцгеймер касаллиги ва саратон касаллигини даволашнинг янги усуллари 2024 йилда пайдо бўлади.

7) Технологик ютуқ

Шунингдек, у квант ҳисоблаш соҳасида катта ютуқ бўлишини башорат қилган.

Бу ҳаммаси.

Сизнингча, бу башоратларнинг қайси бири амалга ошиши мумкин?

Маълумот учун, ўлимидан олдин Ванга 2025 йилдан 2028 йилгача бўлган даврда дунё очлиги муаммосини ҳал қилишни, 2076 йилга келиб коммунизмнинг қайтишини ва 2304 йилда инсоният томонидан вақт саёҳатига эришишни башорат қилган.

Шундай қилиб, бизни ҳали ҳам жуда кўп қизиқарли нарсалар кутмоқда.

Ва дунёнинг охири яъни қиëмат  Вангага кўра, 5079 йилга режалаштирилган.

Вангелия Паандева Гуштеерова 1911 йили Усмонли давлатида туғилган бўлиб   Ва́нга ëки башоратчи баба Ванга дея танилган кўр кампир.  У 1996 йилнинг 11 августида Софияда ўлди.

МС: Ўлганлара дайраварсин. Қолғонлоро ўмр варсин. Қани очинг оëни. Уринг потяни.

Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Тағин ўқинг
5 сентябр 2023
Салом қадрли мухлислар. Элтуз порталига келган сўнгги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Тошкент, Навоий ва Жиззах вилоятларидан келган. ...
19 март 2019
Қозоғистонни 30 йил бошқарган 79 яшар президент Нурсултон Назарбоев 19 март куни ўз лавозимидан истеъфога чиққани ҳақида баёнот берди. ...
12 июн 2023
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) томонидан болалар меҳнатига қарши курашиш куни дея белгиланган бу сана ҳар йили 12 июнда нишонланади. ...
16 январ 2017
Ҳар нарсадан ҳикмат излайдиган халқмиз. Аввалги президентнинг ҳар бир гапидан ҳикмат излайвериб чарчамаган эканмиз шекилли, Тошкент давлат ўзбек тили ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...