Шошилинч хабар! Салимбой ушланди, Ғопирбой қидирилмоқда
Ҳуқуқ тартибот идоралари махсус кучлари 1 декабрь, яъни кеча кечқурун таниқли тадбиркор, постсовет ҳудудида “Салимбой”, “Салимбойвачча” дея танилган Салим Абдувалиевни Тошкентдаги уйида ҳисбга олганлар.
Элтуз инсайдерларининг айтишича, навбатдаги “маски шоу” амалиётида Салим Абдувалиев ва унинг уйида бўлган кўплаб йигитлари автобусга тиқиб олиб кетилган.
Айни пайтда тадбиркор-мафиозий Ғофир Раҳимов ҳам қидирилмоқда. Ниқобли махсус-кучлар “қора Ғопир” лақаби билан машҳур Ғофир Раҳимовнинг дастлаб Тошкентдаги уйига, сўнгра дала ҳовлисига борганлар, бироқ уни топа олмаганлар.
Ички ишлардаги Элтуз манбасига кўра, Ғопир Раҳимов “ё Ўзбекистондан қочиб чиққан ёки бирон жойда беркиниб ётибди”.
Кеча шунингдек, бошқа бир мафиози, татар миллатига мансуб Эдем Осанов ҳам ҳибсга олинган.
Ундан ташқари “Азиз чучвара” лакабли авторитет ва унинг гуруҳи, “Аваз қорақамиш” номли криминал авторитет ҳам ушланган.
Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда, дея бугун илк бор хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ ахборот-мултимедия маркази.
Элтуз Ўзбекистондаги блатнойлар овига оид жараёнларни ёритишда давом этади. Видеоларимизга лайк босинг, каналимизга обуна бўлинг.