Асосий мавзулар
19 декабр 2023

Бекобод тумани ҳокими ва Наманган вилоят замҳокимлари қамалди

Ўзбекистонда қама-қамалар давом этмоқда. Айни пайтда Тошкентнинг Бекобод тумани ҳокими ва Наманган вилояти замҳокимлари, шунингдек Фарғона вилояти солиқ идораси мулозимлари қамоққа олинган. Бундан аввал Элтуз собиқ Қишлоқ хўжалик вазири ва Бухоро туман собиқ ҳокими ва унинг икки мулозимининг қамалгани ҳақида хабар берган эди.  

Коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида бюджет пулларини ўзлаштирганликда айбланиб, Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев қўлга олинган. Бир пайтлар Шуҳрат Мирзаев собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовнинг муовини эди. Бундан аввал Элтуз Азиз Воитовнинг қамоққа олингани ҳақида хабар берган эди.

«У иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ иш юзасидан тергов қилинмоқда». Азиз Воитов ишдан олиб ташланган президент администрациясининг сўнгги раҳбари Сардор Умурзоқовнинг энг яқин ҳамкори ва шериги сифатида танилган эди.

Айни пайтда Наманган вилоятида ҳам қама қамалари авжида.

Элтузнинг Намангандаги инсайдерларига кўра, Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султонов хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган.

Айни пайтда Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Жамолиддин Алойиддинов ҳам ичкарига обкирилган.

Бундан аввал Элтуз Бухоро тумани ҳокими Хайрилло Жўраев ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди. Манбаларга кўра, у мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансабга совуққонлик билан қараш ҳамда ер бериш тартибини бузиш моддалари билан айбланмоқда.

Шунингдек Фарғона вилояти Солиқ бошқармаси бўлими бошлиғи ҳамда, катта инспектори Жиноят кодексининг солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш ҳамда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, ҳибсга олинган.

Шунингдек, Фарғона шаҳар солиқ инспекцияси сайёр солиқ текширувлари шўбаси бош инспектори ҳам пора олишда гумонланиб қамалган.

Элтуз Ўзбекистонда авж олаётган давлат амалдорларининг қамалиши билан боғлиқ жараёнларни ёритишда давом этади. Кўрсатувларимизни кузатиб боринг, видеоларимизга лайк босинг, каналимизга обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
31 декабр 2018
Президент Мирзиёевнинг товуқ, эчки боқиб, лимон экиб даромад топиш популистик иқтисодий-сиёсати 2019 йил арафасига келиб бутунлай йўққа чиқди. Охирги ...
15 январ 2016
Элтуз электрон почтасига келиб тушган хабарга кўра, бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг эркатой куёвлари Ойбек ва Отабеклар пули кўплигидан керилишмоқда. ...
5 июн 2019
«Озодлик» радиосининг Москвадаги мухбири, Россия ватандоши ва таниқли тарихчи 45 яшар Умид Бобоматов Ўзбекистонга киритилмади. У 4 июнь куни ...
18 ноябр 2024
Элтузга етиб келган сўнгги бешта мурожаатларда газ, иссиқ сув, чиқинди ва ер масалалари кўтарилган. Аҳоли ўзларининг кундалик эҳтиёжларини таъминлашда ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...