Асосий мавзулар
22 декабр 2023

Салим ови тугаб, министр ови бошланди – РТдан ваъз

Рассом Туз: Тарих улуғ мураббий. Устозлар ëди муқаддас.

Матчон Суқулиш: Туз оға бугунги гунам эртанг учун тарих. Сиз бугуннан гапиринг.

РТ: Бугун бутун республика бўйлаб порахўр, коррупционер, давлат мулкини талон торож қилиб етим ҳақини еган мансабдорларни ëппасига қамаш бошланди.

МС: Ибий, вунда юртда ҳеч ким қолмийдиқу. Курси эгаси бўлишдон моқсод давлат мулкини ейишқу охир. Давлатни алди дор, орқоси генг. Ина саккиз йилдан бëно озоннон гечадўнг ўғиллодило хоропло.

РТ: Матчонбой, сен олдин расмий хабарларни эшитиб, кейин сўзла. Хозир мақолани ўқимай, видеони кўрмай, дарров сарлавҳани чала ўқиб, комент ëзишга киришадиган чаққонлар подаси пайдо бўлган. Уларнинг ота бовоси туалетга уят гап ëзарди. Бола бақраси комент ëзишга  ружу қўйди. Битта фарқи бор. Отаси туалет деворига уят гапни хатосиз ëзарди, боласи бўлса коментни минг хато билан ëзади.

МС: Совоти йўқ! Калласинда алип йўқ би қон тошоғонлони. Ҳа қорсилдоп учип, гурсилдап сингой бло!

Осмон мусаппа ньюс

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман суди  14 декабрь куни собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовни қамоққа олишга қарор қилди.

Бош прокуратурага кўра, Азиз Воитов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 14 декабрдаги ажрими билан Бош прокурор ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи Азиз Воитов қамалди.

Шу йилги селекторлардан бирида Президент Шавкат Мирзиёев Азиз Воитовни «коррупционер» деган эди

МС. Самарқанд сайқали рўйи жиноят аст! Самарқандда давлат пулини  вагонлаб ўмарган сув, газ ва банк ходимлари қамалди.

Урганч ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ва бош ҳисобчиси қамалди.

Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари бир миллиард сўмдан ортиқ давлат маблағини талон-торож қилишда гумон қилинмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 21-февралдаги “Хоразм вилоятида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 72/16-сон қарорига асосан Урганч шаҳридаги эҳтиёжманд аҳолига ажратилган 12 ярим миллиард сўмнинг 1 миллард сўми талон-торож қилингани аниқланган.

Маълум бўлишича, Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ва бош ҳисобчиси қурилиш материалларини қиммат нархларда сотиб олганлар ва бажарилмаган қурилиш реконструкция ишларига пул ўтказиб берганлар.

Марказий банк Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Эркин Мансуров қўлга олинди.

У, жиноий гуруҳлар билан тил бириктириб, ноқонуний кредитлар ажратишга ёрдам берганлиги ва 20 млн доллардан ортиқ пул маблағларини ўзлаштиришда иштирок этганлиги айтилмоқда!

МС: 20 миллион долларни ўғиллопми бу хороп. Тўммиқино дўкилган хийлинннан акан бу монлойи қоро.

Бухоро тумани собиқ ҳокими ва унинг икки муовини қамағда

Бухоро вилояти Бухоро туманининг собиқ ҳокими Хайрулло Жўраев қамоққа олинган. Бухородаги Элтуз мобил мухбирининг айтишича, у билан бирга яна икки собиқ муовини ҳам олиб кетилган.

У ноқонуний ер сотишда айбланмоқда.

2020 йилда Бухоро туманига ҳоким этиб тайинланган Хайрулло Жўраев салкам уч йил бу вазифани бажарди. Унгача у «Ғиждувон» Эркин иқтисодий раҳбари вазифасида ишлаб келган.

Август ойида Халқ депутатлари Бухоро тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида чиқиш қилган Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов инвестиция жалб этиш ишларидаги камчиликлари учун Хайрулло Жўраев ишдан олинганини билдирган эди.

МС: Наманган вилояти замҳокимларинам қомоқа апкирибдила Зом бўлдимг ом бўлдинг даяни шуннон.

Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султонов хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган.

Айни пайтда Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Жамолиддин Алойиддинов ҳам ичкарига апкирилган.

МС: Бекобод ҳокими қомоқда. Киштала киштак!

Коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида бюджет пулларини ўзлаштирганликда айбланиб, Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев қўлга олинди. Бир пайтлар Шуҳрат Мирзаев собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовнинг муовини эди.

МС: Оғо навчун бло қури ўғиллийди. Бир ëшулли ëш вохтинда анасини амжакини амиб ëтқонда анасини бўйниндаги олтин сепочкани ўғиллаб такани тийина диққан акан…

Энди гапнинг очиғи. Нега мардум ўз бачасини пора билан юрфакка жойлайди. Нега таможний ëки солиққа ишга киришда пора ставкаси баланд. Нега ҳатто Ҳалима қизиқчи ҳам прокурор бўмоқчи? Ойлик каттами? Йўқ албатта. Мақсад ўғирлик. Любой қалтираган кампир эрта билан боласини ишга юбораркан «огину олдирмагин, тутганинг олтин бўлсин»деб дуғо қилади. Мабодо хозир ухласаму, 200 йилдан кейин уйғонсам ҳам бутун халқ эртадан кечгача ўғирлаëтган бўлади.

Ўзбекистонда 100 йил олдин ҳам, хозир ҳам ва келажакда ҳам аксар омма битта ишни қилади. Бунинг оти ўғирликдир. Мясокомбинатда ишлаган қоровул бобой сигирнинг елинини ўмарган бўлса, унинг хозир умрага кетган ўғиллари йўлнинг шағалини ўмарган. От, ит, курси, газмол, дазмол, анжир, занжир… хуллас йўлида нима кўринса ўмариб кетадиган яратиқлар.  Киною, клип, шеър ва ибратли гапларга қадар ўмаришади.

МС: Шуни журналистла ойтиши гарак. Лекин юртда журналист қолмади. Журфакни битирганла мўлло бўлиб холто кутариб ўлëбуводо юрибти.

Совун сотадиган журналист

Журналист қиз нега ўз касбини ўзгартирди? Элтузга хат ëзган  қиз бу савол жавобини ҳам ўз матнида айтиб ўтибди.

Қизнинг исмини аноним қолдирамиз ва редакция номини ҳам ўзгартирдик.

Ëз эди ўшанда. Эндигина янги  олган журналист  дипломим терлаган қўлимдан доғ бўмасин деб рўмолчага тугиб қўйганимни эслайман.

Тун.Уз деган нашрда қишлоқдошим ишларди. Ўшани қора тортиб бордим. «Яхши ойлик қиберишади, битта текст ва шу текстга мос видеоконтент учун миллион сўм беради» деди қишлоқдошим.

У ëшлигида иншодан беш олар ва туман газетасида «Мусаллот» деган шеър ëзгани билан эсимда қолган. Мусаллот нималигини билмасам ҳам, бизди қишлоқдан чиққани учун зимдан хурмат қиламан.

Тун.уз редакцияси Новза мачитининг шундоқ ëнида экан. Нашр эшигидан кираëтсам, мени кутиб олган ходим «ўнг оëқ билан киринг чап оëқда шайтон бор» деди.

Ўзи ўнг билан чапнинг фарқига бормайман. Қайси бири ўнг экан деб қўлимни ëзув ëзган каби қилиб кўрдим.

Кираверишда, улкан лед мониторда «кун ҳадиси» деган ëзув турибди. Ўша мен борган кунги ҳадис илонларни ўлдириш ҳақида эди. «Кумуш таёққа ўхшаш оқ илондан бошқа ҳамма илонларни ўлдиринглар» деб ëзилганди мониторда.

Миямдаги конфликт шу ердан бошланди. «Нега қизил китобга кирган илонларни ўлдиришим керак. Нима менинг бошқа қиладиган  ишим йўқми» деган фикр ўтди миямдан.

Мени отдел кадрга бошлаган ходим «синглим рўмол ўраб юринг, соч бу аврат»деб дакки берди.

Шу пайт ичкаридан чиққан соқоллик амаки «салот вақти» бўлди деб, икки қўлини қулоғига қўйиб ишорат қилди.

Студиялар бир вақтнинг ўзида номозхона вазифасини ўтаркан. Ҳамма номоз ўқишга кетди. Мен битта ўзим бир муддат қолиб кетдим. Номоздан чиққан биродарлар хушу билан бир-бирларини қучоқлаб табассум қилса ҳам, менга ëв кўзи билан қараб қўярди.

Ëзнинг куни. Енгил кийинганман. Паранжи ëки бурқа кийиш планда йўқ. Умуман либерал демократик қадриятлар тарафдориман. Борхесни ўқийман. Ўша куни Эммануэль Арсаннинг «Яшил жаннат» деган эротик романи  сумкамда эди.

Булар номозни  суннатларигача қўшиб адо қилгунча, шу китобни ўқиб ўтирувдим. Инглиз тилида ўқийман.

Биттаси келиб «бундай китобларни ўқиш куфр» деб дакки бериб ўтиб кетди.

Қўрққанимдан китобни сумкамга тиқдим.  Ходимлар бўлимида суҳбат бўлди. Ëзадиган мақолаларим мазмун рамкасини белгилаб беришди. «Санъат ва адабий трендлар ҳақида ëзаман» деб айтдим.

«Рассомлар ҳақида ëзманг. Чунки рассомлик куфр, деди ходим. Мабодо, президент қизи рассомларни мақтаса бу ҳақда ëзсангиз бўлади, деб қўшиб қўйди. Ҳуллас араб адабиëти ҳақида ëзмоқчиман дегандим. Бу биродарнинг юзига табассум югурди. Тасбеҳ ўгириб сомийлар шаънига шивирлаб ҳамд айтган бўлди. Темага «добро» берди.

Саудия арабистонида  шу кунларда инглиз тилида чоп этилган мақолалар асосида исломдан олдинги араб адабиëти персонажи бўлган Лайло (Лилит) образи ҳақида мақола ëздим.

Хозирги Саудия раҳбарияти исломдан олдинги адабиëт ва санъатга эътибор беради. Лайло (Лилит) нинг Суриядаги  Арслон тош қишлоғидан топилган ҳайкали Жиддадаги музей учун сотиб олинган. Исломдан олдинги араб эртакларида Лайло қаро тун ва изғирин шамол маъносидаги ëвузлик тимсоли ўлароқ тасвирланди.

У Қизил денгиз атрофида изғиб ëш гўдакларни тутиб ейдиган алвасти ялмоғиз.

Қадим соме манбаларига кўра, Лайло Одам отанинг биринчи хотини бўлган ва тангри уни балчиқдан яратган.

Аммо Лайло Одам отага хотин бўлишдан қўрқиб қочиб кетган. Учта фаришта уни қувиб етиб, Қизил денгиз бўйидан топишган.

Лайло эрининг ëнига қайтишдан бош тортган ва бунинг учун абадий лаънатланган.

Лайло образи араб эртакларидан Европа адабиëтига Лилит бўлиб кўчган.

Саудия, Қайтар ва Сурия матбуоти хабарлари асосида кичик бир мақола ëздим. Расмлар билан безадим мақолани. Видео қилиб ўқиш учун контентлар йиғдим.

Мақола редакцияда шок ясади. «Тавба қил. Ширк бу» дейишди. Мен журналист ўлароқ, иқтибослар олганим, араб нашрларни кўрсатсам ҳам уларнинг фикри ўзгармади. Тошбўрон қилиб ўлдирадиган жаҳди бор эди буларнинг.

Ўзимни редакцияда эмас, Идлибдаги ИШИД лагерида асирга олинган язид қиз каби ҳис қилдим.

Улар мен учун ўртага кирган қишлоқдошим орқали «кетсин бу кофира!!! Дажжолнинг урғочиси» дейишибди.

Кетдим.

Кейин, «Ошқовоқ.уз, Кўлмак.уз ва бошқа «уз»ларга ҳам бош уриб, Ўзбекистонда матбуот нашрлари Идлибдаги мачит филиалига дўниб, омманинг фикрини Афғонистондаги толибон фикри билан бир қиладиган пропаганда марказларига айланганини тушуниб етдим.

Бошқа иш қилишга қарор қилдим. Қатардаги косметик фирманинг Ўзбекистондаги савдо идорасига жойлашдим. Совун сотаман. Бу ишимдан мамнунман. Ҳеч бўлмаганда мен сотган совун миллатни кирдан тозалайди.

Аммо миллатни кўрмуридлик, арабқуллик ва путинпарастлик нажосатидан тозалайдиган совун борми? Бор бўлса қайси дўконда?

(Расмда Қизил денгиз яқинидан топилган Лайло ҳайкали)

Бўри ва чўрилар ўлкаси

Ўзбекистонниннг АҚШдаги илк элчиси, собиқ адлия вазири Бобур ака Маликов Америка Овозига берган суҳбатида Ўзбекистондаги тузум номини «феодализм» деб атади.

Энди феодализм аслида қулдорлик тузумидан кўра сағал тузукроқ.  1873 йилга қадар Хива ва Бухоро бозорларида қул сотилган. Жамият қуллар меҳнатига асосланган. Феодализмда қул бўлмайди. Оз ойлик оладиган қашшоқлар бўлади.

Энди феодализм сўзи нима эканлигини тушунтирсам, бу мактаб кўрмаган ғор одамларига.

Феодализм бу капитализм ва қулдорлик тизими ўртасидаги жамиятнинг шакли.

МС: Феодал жамиятда халқ новви иш атади?

Феодал жамият асосан ерда экин-тикин билан кун кўради. Ерлар юрт подшосининг қариндош уруғи ва унга садоқатли бўлганларники яъни феодалларники бўлади. Қора халқ феодалга, феодал эса  битта одамга бўйсунади.  Феодаллар ўз боласини чет элда ўқитади, ўзлари ҳам чет элда даволанади. Чунки мамлакатда таълим ва соғлиқни сақлашнинг самарали тизими йўқ. Феодаллар подшога ўта содиқ бўлса ҳам, подшо истаган пайтда уларни қамаб ташаши мумкин.

Феодал жамиятнинг 95 фоизини ташкил қилганлар «қашшоқ»деган мақомда бўлишади. Улар ўқиш, ëзиш ва санашни билишмайди. Феодалга тобе бўлгани учун дангаса, берсанг ейман урсанг ўламан, деган характерда бўлишади.

Капитализмда эса ишчи сифатли махсулот ишлаб чиқаради. Масалан, Мерседес мошин. Шунга яраша ойлик олгани учун ишчи финал продукт сифатли бўлишидан манфаатдор.

Феодализмдаги «қашшоққа» эса поххуй. У иложи бўлса, биннасани ўғирлаб уйига ташмалсам деб ўйлайди. Масалан ғўзапояни.

Классик таснифга кўра, феодализмдаги аҳоли бирламчи инстинктларга таянади. Овқат ейиш ва секс.

Ўзбекистоннинг Деҳқонобод ва Қамаши туманларида янги уйланган йигитларнинг чўпонларга пул бериб, урғочи бўрини сикиб келиши феодал жамиятдаги бирламчи инстинкт кўринишидир.

Аслида бу одат феодализм ва қулдорликдан ҳам олдинги ибтидоий жамо тузумига оид.

Улар урғочи бўридаги куч қудрат, секс орқали ўзларига ўтишига ишонишади.

Қашқадарëдаги совчи хола қиз уйига борса «Бизда бир бўри бор, сизда бир чўри. Шу иккисини қўшсак» деб гап бошлайди.

Эркаклар бўри, қизлар эса чўри бўлган жамият ҳатто феодал деган номга ҳам тортмайди.

Бу энди ибтидоий жамоадан, қулдорликка ўтиш даврига тўғри келади.

Шу билан бирга, аҳолининг энг қашшоғи ҳам феодал каби кўринишга уринади. Тўй қилиб ўзини кўрсатишни истайди.

Охирида яна феодалга баттар қул бўлади.

Бой ила хизматчида Ғопир тўй харажати учун Солиҳбойга қул бўлгани каби.

МС: Феодал жамият қачон тугайди?

Мамлакатда эркин сайловлар бўлса, завод ва фабрикалар қурилса тузумда капитализм элементлари пайдо бўлади. Ўрта синф вужудга келади. Бу эса Ўзбекистонниннг АҚШдаги илк элчиси, собиқ адлия вазири Бобур ака Маликов Америка Овозига берган суҳбатида айтганидек, «энг камида 400 йил олади»

Нима дегандилар Навоий бовомиз. «Мен кўрмаган яхши тузумни  келажакдаги насллар кўради»деган эди.

МС. Дўрт юз йил кутингла инди. Хозирча феодализмда яшаб дурослар. Вёни бир гап бўлар. Ўзбекистоннан гетаëтирғонлани сони кўпайди. Мексика токсичилари «ками бор» дайан сўзни кимнан ўрганди?

«Ками бор»

Инсон капитали энг қиммат нарса. Олтин конлари, газ ва нефт захирасидан ҳам устун у. Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги давлат бюджети 57 миллиард доллар. Оддий америкалик тадбиркор Цукербергнинг чўнтагидаги пул эса 110 миллиард.

1991 йили Каримов кўтини тахтга сварка қилгани ортидан одамлар гурас-гурас бўлиб мамлакатдан кета бошлади. Мутахасислар, олим ва мухандислар кетди. «Урра! «ўрислар» кетди!» деб севинди халқ. Аммо кетаëтганлар ўз касбининг усталари эди. Урра «яхудийлар кетди» дея севинди зомбилар. Аммо кетаëтганлар олимлар эди. Ипирисқи шаир Иқбол Мирзо «ватангадолар» кетди деб кўтини йиртди. Аммо кетганлар ватансевар дахолар эди.

Чақимчи, ўғри, шаллақи папарозлар қолди. Ўғри ва каламушлар урчиди. Каримов ўлганидан сўнг,  СНГдаги ўғри қароқчиларга мухтарам эшиклари ланг очилди. Инсон капиталини ҳеч ким қадрламади. Лимон. Эчки. Қалампир. Сити, Бутхона ва чўпчак марказию муз саройини муҳим деб ўйлашди бу қовоқбошлар стаяси. Пандемия келиб қизил карта кўрсатганида докторлар йўқлиги аëн бўлди. Бундан олдин, докторлар чиқиб кетган ва дунëдаги кинначи зоти бўлса бу Ўзбекистон деган мусор кутини каламушдай тўлдирган эди.

Пандемия вақтида Россияда гоп стоплик қилиб, кампирларни зўрлаб юрган фуққаролар ҳам қайтди. Қамоқлардаги ўғри киссавур ва қотилларни авф қилиб чиқарилгани ортидан бахтимиз тугал бўлди. Жамият деган ичимликнинг градуси ошди.  Буни кеч бўлса ҳам англаган раҳбарият 200 та братвани ичкарига апкирди. Аммо кеч бўлганди. Резултат: Ҳамма грин кард ўйнаб ўзлари эртадан кечгача қарғайдиган Америкага қочмоқчи. Ҳамма кассанинг олдида очеред туриб Россияга билет олмоқчи. Супургига миниб бўлса ҳам бу мамлакатдан қочиб бадар кетишмоқчи.

Ҳар куни менга ва Элтузга юзлаб одам бир илтимос билан мурожаат қилади. «Мени бу жаҳаннамдан олиб чиқиб кетинг» деган бир жумлада жамланган хасрат. Мен инсон капитали ҳақида гапирдим. Яъни хомо сапиенс ҳақида. Хомо сапиенс бу тафаккурли инсон. У камида ўнгача санашни билади. Газеталар сарлавҳасини тутилиб бўлса ҳам ўқийди. Оқ ранг билан қора рангни ажратади. Уч бурчакнинг бешбурчакдан фарқини билади. Чунки у хомо сапиенс. Тафаккурли инсон. Аммо 36 миллион инсон ўз бошида 30 йил бир эшакнинг ўтиришига рози. Бу 36 миллион инсон ўз орасидан чиққан «миллатни яхши кўргувчини» таффонча бирла отишга тайëр. Хуллас олдин айтганимдек, биомасса. Бу массанинг инсон капитали деган тушунчага алоқаси йўқ. Инсон капитали қиммат нарса. У Шоввозсойдаги саройдан ҳам қиммат.

Тошкент тариғини еган чумчуқ

Мексикани алишмасман бедапоямга, ëки Тошкент тариғини еган чумчуқ Америкада бўсаям қайтиб келади…

АҚШга ноқонуний йўллар билан  Мексика орқали кетган 119 нафар ўзбекистон қашшоғи  ватанга қайтарилди.

Улар  трапдан тушибоқ, Тошкент аэропорти аспалини ўпишди. Гигиена жиҳатдан тўғри эмас, лекин патриотизмга тўғри келади.

Кетганлар бор-будини сотиб (камида йигирма ëки ўттиз) Никарагуа дохил ўнлаб мамлакатларни топтаб, Мексика ботқоқлари узра Америкага киришди. Америкада уч ой қамағда баланда ичиб яна Тошкентга қайтишди.

Қамағдаги баланда ва учоқ билети ҳақини  Ўзбекистон МИБ ундириб олади. От айланиб қозиғини топади. Палон ерда олтин бор, борсанг бақир топилмас. Ҳар ерни қилма орзу, барчада бор тошу тарозу. Мақолам ўлсин ҳар ерга қўшилмай…

Хуллас, 2021 йилдан 2023 йилгача АҚШ ҳукумати томонидан «алоҳида қизиқиш уйғотувчи шахслар» сифатида таснифланган ўн минглаб муҳожирлар Мексика орқали АҚШга ноқонуний киришга ҳаракат қилишган. Қўлга олинганларнинг 13 мингдан ортиғи Ўзбекистон қашшоқлари.

МС:  Оғо, бло тўй атаман дап, пл топмоқо гетвадила. Энг қиммат ҳам, крутой тўй самарқондда. Метан газчини тўйи бир миллион билан ойлонади. Ëш қизлани галин атадила. Қашқадарëдам шундийн. Ина, мактаб дирекорти ëш қийзни галин атди

РТ. Ëш қизчани келин қилган косонлик мактаб директорининг устидан суриштирув бошланди. Эрта индин ишдан олинади.

Ҳуқуқий жиҳатдан тўйда қатнашган барчани жавобгарликка тортса бўлади.

Тўйхона эгаси жиноятни содир қилишга шароит яратиб бергани учун.

Имомберди эса загссиз  никоҳ ўқигани, тўйдаги меҳмонлар эса жиноятни кўриб туриб, хабар бермагани учун.

Гипотетик жиҳатдан шу бўлаëтган тўйнинг таги ўпирилиб кетиб, барчани ер ютса дунë кўп нарсани йўқотмас эди.

На ақлий, на руҳий тайёргарликсиз, на бир қўлида иши бор организми ҳам хали тайёр деб бўлмайдиган гўдакларни эрга бериб, хингирлашиб ўтирган, кунда бир тўй-йиғин бўлмаса зерикиб ялтир-юлтурини киёлмай ўсал қоладиган аҳмоқ хотинлар галаси!

80% камқон бўлган бу қизларни битта таксикоз йиқитади. Рўзғор тугул ўзини эплай олмайди. Кунора уруш – жанжал. Эр Россияга кетади устига-устак оёғи дисплазия, черепной давленияли чақалоқларни туғиб, ўзида суяк емрилиш бошлайди. Қашқадарёда ҳар икки гўдакдан биттасининг оёғи ё «о» ё «х» образный. Черепной давление ва гиперактив синдроми билан туғилган.

Педофиллик эпидемияси бутун Ўзбекистонга ëйилган. Еттинчи синф ўқувчисини Қашқадарëда эрга беришмоқчи бўлган видеони ҳамма кўрди.

МС: «Ëши уллиси тиктирган бўлади, ғор, жалаб бўлади» дап «ҳали гўззи очилмағон» гўдаклани хотин атиша ружу қўйғон ғор одамларини ким контрол атади. Ким бориб, вуларнинг юзига шаппот уради?

Энди айтадиган гапимни диққат билан эшитинг.

Келеслик бир апрс хола изнсиз  уйида боқча очган.  Бу холанинг  хирсдай ўғли «боқчадаги тўрт яшар қизга асбобини ушлатган, қизнинг иштонини ечиб анави жойига олатини тираб ишқалаган ва ҳоказо» Ўзбек эркаги миясидаги орзуни бу педофил валад амалга оширган.

Расмий инфо эса мана бу!

Болалар омбудсманига Тошкент вилояти, Келес шаҳрида яшовчи К.Т. томонидан унинг 2019-йилда туғилган қиз фарзандига нисбатан болалар боғчасида жинсий тегажоғлиқ содир этилганлиги ҳақида мурожаат қилинди.

Болалар омбудсмани мазкур мурожаатни Бош прокуратура билан биргаликда ўрганиши натижасида Келес шаҳридаги хусусий боғчада бўлган вақтида болага нисбатан жинсий тегажоғлик қилинганлиги юзасидан 2023-йил 15-декабрда ЖКнинг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, аниқланишича, Тошкент тумани, Келес йўли кўчасида З.Х. ўзи яшаб келаётган уйида 2023-йил 1-декабрдан бошлаб, тегишли равишда рухсатнома олмасдан, ҳеч қандай лицензиясиз болалар боғчаси ташкил этган.

Тошкент тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан ушбу хонадон ўрганилганида, бу ерда санитария қоидалари жиддий равишда бузилганлиги ва боғчада ишлаган Г.Қ., З.Х лар тиббий кўрикдан ўтмаганлиги аниқланган.

Жиноят ишини тергови давомида фуқаро З.Х нинг лицензия олмасдан мактабгача таълим муассасаси очиб, фаолият кўрсатганлиги ҳолатига ҳам ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Мазкур жиноят иши тергови вилоят прокуратураси, Бош прокуратура томонидан назоратга олинган, ҳамда Болалар омбудсманининг бола манфаатлари юзасидан кузатуви остида.

Расмий инфо тугади. Энди ëғ босган кўзингни очиб, педофил муллабаччалар чўпчаги билан тўлган қулоғинг кирини артиб, менга қулоқ сол.

Ëш болага суқланган кўзингга оловда қизган арматур тиқиб кўр қилсам ҳам сен тузалмайсан. Чунки миянг бузуқ.

Ўлдириб ерга кўмишса, гўр ҳам сени тузатмайди.

Хозирча, қозоғистиндаги каби кимëвий кастрация қилинсанг шукр қил.

МС: Аслинда шуни йимуртосини бензопила билан кесиб ташаш гарак.

Иккинчидан педофилликни тарғиб қилаëтган, гўдаклар никоҳини ўқиëатган зомби паразит муллбаччаларни контролга олиш керак.

Учинчидан мактаб ва олий ўқув юртларини совчилик қўшма корхонасига айлантирган тавияларнинг юзига қизиб турган товани босиш керак.

Бутун мамлакатни чулғаган педофилликка қарши қаттиқ курашмаса бўлмайди.

Пока билат. Иди нахуй!!

МС: Оғо, ўричча сўкиндигнизми. Жонингиз ëндими. Индамин қўявараинг. Аткан топоди.

Уч кун олдин Конфуцийнинг сўзини эслагандим. «Сабр билан дарë бўйида кутсанг душманингнинг жасади оқиб ўтади» деган гап. Бу гапнинг ижоби сифатида журналист ака-ука Бобожоновлар уйини мусодара қилишда қатнашган мулозим ва судяларнинг аянчли қисматини мисол қилиш мумкин. Уйни мусодара қилишни бошлаган замҳоким ëш бўлишига қарамай ўлди. Қарорга имзо чеккан кейинги замҳоким эса пора билан қўлга тушиб қамалди. Қамоқда камерадоши халтасидан овқат ўмаргани учун майиб қилинди. Уйни мусодара қилиш бўйича судда қатнашган маҳаллаком ишдан кетиб, тузалмас касалга дучор бўлди. Суд ҳакамларидан учтаси қамалди. Улар орасида Олий суд судялари ҳам бор. Ғайрат Бобожоновга таҳдид қилган Олий суд зами Баҳодир Деҳқонов беш йилга қамалди. Охир оқибат, Олий суд бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш хато бўлганини тан олиб қарор чиқарди. Бундай мисоллар кўп. Бугун Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг судьяси Темуржон Юсупов ўлгани ҳақида  Судьялар олий кенгаши билги тарқатди.

Бу судя 2021 йили қўшиқчи  Жаҳонгир Отажоновга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини кўриб чиққанди. Ўшанда Отажонов Шайхонтоҳур туман судида Ички ишлар ходимларини ҳақорат қилди дея айбланган эди.

Бугун судя гўрда. Жаҳонгир Отажонов эса эл ардоғида.

МС: Жахонгир тўйдо, сўт гўрда. Инди шўрда сизам тормозни ғорчо босиб, алингизни оëсини очиб ëнқи гапни ойтинг!

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Тағин ўқинг
19 январ 2019
Таниқли ўзбек театр ва кино актёри Пўлат Саидқосимов 87 ёшида Республика шошилинч тиббий ёрдам марказидаги 6 cоат давом этган ...
11 октябр 2019
Кўзимни очсам, БМТ анжуманида ўтирибман. Олдимда Ўзбекистон байроғи. Бўйнимга осилган бейжикни айлантириб қарасам, Ўзбекистон вакили эмишман. Аммо ўтмиш билан ...
25 январ 2017
Фарғона вилоятининг туман ИИБ идораларидан бирида ишловчи Элтуз манбасига кўра, баъзида гуруҳ бўлиб, баъзида якка тартибда уйларга кираётган ўғри ...
10 март 2016
Манзура Instagramдаги шахсий саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўтказилаётган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...