UzPoster
12 январ 2024

Er o’risda – xotin «zapal»da!

Мана азизлар, яна сизлар билан юзма юзман. Сизларга яхши гап айтгим келади. Ëмон гап айтиб кимнингдир кўнглига озор берганимдан кўра, ширин шакар гаплар айтиб, сизга яхши кўринганим маъқул. Лекин, яхшидир аччиқ ҳақиқат, ширин ëлғонни нетайин.

МС: Ничиксизла, хўжик брри, мўччи ойбикала. Ëши киччи, ëши уллиғо солом. Шорловуқдаги кадила ничикизла?

РТ: Одам яхши гапни унутмайди. Мана столим устида шайх Сирожиддин Матчойининг

 “Тийнатул Нисо ” китоби турибди.

MS: Ўқинг оғо.

Бир хотин  эридан: «Негатив характерларимни қоғозга  ёзиб беринг, сиз ишга кетгач ўқийман», – деди.  Чунки хотин  ўша салбий сифатларни ижобийсига ўзгартирмоқчи эди. Эри эса қоғозга қуйидагиларни ёзди: «Мен хотинимни  қандай бўлса, шундайлигича севаман, унинг бирор негатив жойи йўқ. Бунинг устига энг чиройли хурилиқо». Ушбу сатрларни битгач, қоғозни икки буклаб хотинига узатиб ишга кетди.

Кечқурун  эр уйга келса, хотини  уни эшик олдида қўлида бир даста атиргул билан севинчдан кўз ёши тўккан ҳолда кутиб олди. Чунки  хотин ўзини шаллақи ва ҳунук деб ўйлар, эрининг қоғозга битгани хотин  учун кутилмаган эди.

МС: Овонг оғо. Урсанг эти қотоди, сўксанг бети. Ëхши гап билан илон ининнан чиқади, ëмон гап билам мисилмон дийниннан чиқади. Ëхши гап дурғондо ëмон гапни сўлласак дўғри бўлмийди оғо.

Мусаппа осмон нюс

«Уч йил олдин жуда дағал, бир иш қилиб эдинг менга! Кўрсатаман энди сенга»

Экватор чизиғида дам олаëтган поп юлдузи Муниса ўзбек муллабаччаси Аброрга «чора кўраман» деди.

+++

Олтиариқ-Марғилон темирйўлидан кесиб ўтиш учун изн кутиб турган Damasнинг орқасидан Cobalt келиб қарсиллатиб урди. Damas автомобили зарбидан поезд вагонларига урилиб онтарилди. Шопр шу хаҳоти ўлди.

Cobalt ҳайдовчиси Damas ҳайдовчисига ёрдам бермасдан воқеа жойида яширинган.

МС: Тутдиломи қорсилдоп учиб гурсилдап сингонни?

Ҳозирда Cobalt автомобили ҳайдовчиси ушлаб қамоққа олинган.

МС: Ўмри қомоқда чурисин шу етимни. Сичонни болоси холто дўшади.

Тошкент шаҳрида  яшовчи 20 ёшли қиз  ўз уйида ҳаммомда бўлган вақтида қайноқ сув солинган бак ёрилиб кетган. Натижада, қиз қайноқ сувда куйиб ўлди.

+++

Намангандаги тунги клубда 21 ёшли йигит 27 ёшли танишини уриб ўлдириб қўйди.

МС: Ўлганлара дераварсин, қолғонлара ўмр варсин. Оғо қури ўлган қотқонни ойтоварасиз. Ëхши гапданам сўлланг охир

Данғаралик журналист ҳамкасбим Раҳматжон ўз даласида ишлайдиган хотинларга бир машинадан ўтин совға қилибди.

ОШИНЛАРИМ

Менинг ошинларим қаҳратон қиш кунлари ярим кечаси эшакаравага миниб, тўқайга ўтин ўғирликка борарди. Қишлоғи тўқайга яқин бўлмаса ҳам, узоқ эмасди.

Ошинларим – бири Гулюз. Учта фарзанди бор. Бари мактабда ўқирди. Гулюзнинг эри алкаш эди. Маст ҳолатда бетонариққа калласи билан йиқилиб ўлган.

Ошинларимнинг яна бири Гулбаҳор. Девдай келадиган эри дангаса ва нашаванд эди. Хотини ошин ишлаб топган пулга ароқ ичиб, сигарет чекарди.

Ошинларим – яна бири Бахтигул эди. Эри ўрисга ишга кетиб бедарак кетганди, на ўлиги, на тиригидан хабар йўқ эди.

Шу учта ошиним қанақиб совуқ ва қоронғу кечада қалин кийиниб, болта ва арра олиб тўқайга ўтин ўғирлагани боришларини гапириб берарди.

Тўқайнинг қоровули бор, ўтин ўғирласангиз жаримага тортади.

Маҳалладан арзон ёки бепул кўмир тарқатмадими?  деб сўрасам:  Раис арзон кўмирни ўзининг қариндошларига тарқатади, дерди.

Қишлоқларингда эҳсонталаб бойлардан йўқми, сизларга кўмир олиб берса, деб сўрардим.

Қишлоғимизнинг бойи ҳам камбағал, деб жавоб берарди.

Мен уларга ўзимдан бор ўтинларни, кўп бўлмаса ҳам,  бўлиб берардим.

Бу йил ҳам иккита ошинга Газ-53 мошинада ўтин бердим. Бепул.

Қишдан бир амаллаб чиқиб оламиз-да.  Қадимги китобларда ҳам ёзилган-ку инсон ҳаёти машаққат деб.

МС: Бу гулликчи хотинлани устиндаги ари  ëтибди ўйинда сериал гўрип. Шу аркаклани анаси ўғил дўғдим йиртилип дап мохттонсо гарак. Оғо, шу нимкало чмо аркаклара ара бориш ная гарак ади. Икки ëлонгоч бир хоммомо ëрошоди. Плли пл топоди плсиз дардисар топоди. Очдон қоч даян зомон.

РТ: Данғаралик журналист Раҳматжон бу мардикор хотинларнинг эрини мана бундай тасвирлайди.

Бахтибек тўрт марта уйланган ва ҳар бир хотинидан иккитадан фарзанди бор.

У аллақачон ҳеч қайси хотини билан яшамайди.

Чамамда ҳеч қайси хотинига алимент тўламайди. Агар унинг ҳамма хотинига тўлаши керак бўлган алиментлар ҳисобланса, Ўзбекистоннинг  ташқи қарзидан ҳам ошиб кетса керак.

Бахтибек қишлоқнинг ўзида мардикорчилик қилади ва топган пулига ароқ ичади, сомса,  кабоб ейди, пули тугаса қарзга сомса ейди.

Боя шу инсон менга шикоят қилди:

– Моддий ёрдамни йўқ қиптими?

– Билмадим. Мен моддий ёрдам тўғрисида ҳеч нарса билмайман,- дедим.

– Ҳа, йўққипти. Маҳалла раисига кирсам, моддий ёрдам йўқ бўлди, деди.

– Сиз моддий ёрдам олармидингиз? – деб сўрадим  ҳайрон бўлиб. Ахир Бахтибек ҳамма хотинларини ҳайдаб бир ўзи яшайди, меҳнат қобилиятини йўқотмаган. Топган пулига ароқ ичади.

– Ҳа, – деди у, – 370 минг олардим.

– Зўр-ку. Сомса билан ароққа етади, – дедим.

– Сабзга борай-чи, моддий ёрдамни ўшалар ҳал қиляптийкан. Агар улар ҳам йўқ деса, сизга келаман, тепага хат ёзиб берас, – деди Бахтибек.

– Менга келишиз шартмас, мен ҳам сиз ўқиган мактабда ўқиганман, ўқитувчилар сизга берган билимдан ортиғини бермаган менга ҳам, – дедим ҳазил оҳангида.

– Сабзга борай-чи, – деди  у яна.

Мен унга шундай маслахат бердим:

– Сабзга жўн борманг. Артист  бўлинг. Одам айёрликниям билиши керак.

Сабзга бораётганда лой ишига киядиган арзон резина этик кийинг, уям янги бўлмасин,  чириганидан кийинг, ариқларнинг ичини қарасангиз сувда оқиб келган эски резина этиклар бўлади, шулардан битта топинг, хотинларнинг қизил резина этиги топилса янаям яхши…

–  Ариқда оқиб келган эски  резина этикларни  бакалашка йиғиштирадиганлар териб кетяпти, – деди Бахтибек норози оҳангда.

– Лойларни тагини қарасангиз битта сизга лойиғи чиқиб қолар. Кейин. Сабзга бораётганда  шимниям эскисини, ораси катта йиртилганини кийинг, кўйлагиз ҳам эски, иплари титилган ва битта енги иккинчисидан калта бўлсин.

Ҳўп. Энди юзингизга етиб келдик. Уч кун бетизи ювманг, кирлар юзингиздаги  чўтир тешикчаларни тўлдирсин, шунда  икки бетизда катта қора доғ пайдо бўлади ва сизни кўрган одам жигари касал, қони айниган экан, тез орада ўлса керак, дейди. Раҳми келади.

Сабзга кучизи кўрсатиб далил кириб борманг, кўрганлар соғлом экан, деб моддий ёрдам бермайди. Айёр бўлинг дедим-ку.

Битта қўл билан деворни ушлаб, инқиллаб, синқиллаб  кириб боринг сабзга, иложи бўлса битта қўлингизга теракшохдан хасса олволинг. Сабзни бошлиғига моддий ёрдам сўраб гапираётганда овозингиз баланд бўлмасин, уч кунлик умри қолган бемордек, сўзлар оғзингиздан аранг чиқсин.

Энди муҳим гапга келдик. Баданингиз сассиқ хид таратиши керак. Ўлган ит қанақа сасишини биласиз,а? Сизи танангиздан чиқаётган бадбўй хид ўлган итнинг хидидан кам бўлмаслиги зарур. Сабзни бошлиғи сассиқ хидингиздан безор бўлиб ҳам моддий ёрдам ёзворади ёки  соссиғиздан тезроқ қутилиш учун чўнтагидан нақд пул чиқаради. Тушиндингизми? Мен айтган шу ишларни қилсангиз яна моддий ёрдамга муҳтожлар рўйхатидан ўрин оласиз.

– Шунақа қилсаммикан, – деди у кўзларини каттароқ очиб.- Агар шундаям моддий ёрдам бермаса нима қилай?

– Бошлиқнинг хонасида ўзизи ўлганга солиб ётиб олинг,  натижа бўлади. 

– Ростдан натижа бўлармикан,  – деди у ишонқирамай.

– Охирги чора шу,  агар буям ёрдам бермаса кетмонни елкага олиб ёнимга келсангиз  даламдан иш ториб бераман. Хуллас, оч қолмайсиз, – деб тушунтирдим.

Бахтибекдек соғлом эркак моддий ёрдамдан умид қилаётганига ҳайрон бўлдим. Одам ҳам шунақа боқиманда бўладими. Бир жойда ётиб қолган шол одам бўлса экан,  бошқа гап,  моддий ёрдам ҳақида ўйласа бўлади.

– Илгари моддий ёрдам олардим, дедингиз. Нимани асос қилиб сизни муҳтожлар рўйҳатига қўшишган? – деб сўрадим.

– Ёлғиз яшайман-ку! Битта ўзим яшайман! Қаровчим,боқувчим йўқ! Охирги хотиним ошин ишлаб пул топарди. Уям кетиб қолди. Боқувчисиз қолдим, – деб тушинтирди у.

Мен унга:

– Сиз ўлсангиз, хотинингиз боқувчисиз қолади, лекин хотинингиз ўлса сиз боқувчисиз қолган ҳисобланмайсиз,- деб  тушинтирмоқчи бўлдим.

МС: Инди чушундим навчун  Данғарадаги қизло карислага ара боришини.

РТ: Хўш бу қиз жувонлар карисга тегмай Ўзбекистонда қолса нима вариантлар бор?

1.      Эрга тегади. Бир ойдан кейин эри қарзни тўлаш учун Россияга йўл олади. Келин 45 ëшли ëбр терорист қайнота ва ялмоғиз қайнона билан қолади.

2.      Эрга тегиб битта туғади. Эри хайдаворади боласи билан кўчага. Қизлик уйидаги акалар ҳам кема бу ерга дейди. Бу аëл боласи билан кўчада қолиб Элтуз ва порталга уй сўраб ялинадиган моховга айланади.

3.      Эрга тегиб 8 йил калтак ейди. Охири бўқ еб, қўли синиб, икки боласини олиб қочиб юради.

4.      Ишсиз дангаса Абсатторга эрга тегади. Эрига попрс пули олиш учун ошин (мардикор) бўлиб далада кетмон чопади.

5.      Имомберди бирадга тўринчи хотин бўлади

6.      Милисабойга содержанка бўлади

7.      Қатортолда жалаплик қилади

8.      Эрга тегмай қари қиз пирдухтор бўлиб, кечқурунлари бақлажон билан севишади.

Яна қандай вариантлар бўлса сизлар ëзинглар.

Оға  ишитдингизми Тошкентда мут полтун оломон дап холқ қирилип гетибди.

«Текин бўлса лўм ют» дейди доно халқимиз. Юнусободдаги дўкон 300 та пальтони текин бераман деб эълон  бергани ортидан Ўзбекистондаги миллион-миллион одам дўкон олдига мўр малахдай оқиб келиб, бир-бирининг устига мингашиб кетди. Ҳатто тиқилинчда бир икки хотин бўғоз бўпқопти. Ўзбекистон аҳолисининг аксари бир нуқтага йиғилгани учун мувозанат бузилиб Намонгонда ерам қимирлади. Талотумда ойоқ остида қолиб кетиб, ерга қоғоздай ëпишиб қолган одамларни капкир билан қириб олишди. Баннисалар лат еган одамлар билан тўлди.

Расмий хабар эса мана бу:

«4 январь куни Юнусобод туманида жойлашган “Brend rows” номли савдо дўконида эркаклар учун 300 дона қишки пальтони текин берамиз, “Текинга пальто 300 дона” деб реклама қилди.  Натижада, кўплаб фуқаролар ушбу дўконга  олдига ëпирилиб келиб, дўкон олдида тартибсизликлар юзага келган. Шу ҳудудда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимлари аралашуви билан жамоат тартиби сақланиб, вазият назоратга олинган. 9 нафар дўкончига ва 9 нафар Ўзбекистон қашшоғига жарима солинди.     

Юнусобод  Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасидан эслатма: Текин пишлоқ қопқонда бўлади.

МС: Мута қороп югуради би монглойи қороло.  Дойим нонбой пил варсам нон баради. Оға бир  совол сиза, навчун ари ўрис юрта гетган тоза галинла бозордон бойимжон билан бодринг оловаради. Йерикми ë?

РТ: Тўйидан бир ҳафта ўтиб, эрини Россияга узатиб, ëлғиз ëстиқ қучоқлайдиган бахтиқаро келинлар. Эри учун  дил розларини телефон айнагига айтадиган сулувлар. Яланғоч видеога тушиб «маскопдаги ëрига» жўнатадиган недотрахлар фожеаси. Бу фожеалар ҳақида на ўзбек адабиëти ва на визуал санъатида тузук қуруқ асар йўқ. Ўзбек рассомлари анор тагидаги эшшаклар расмини чизиш билан банд. Шоирлар эса ҳеч ким тушунмайдиган тасаввуф сектантларига айланган. Ўзбекистондан анча узоқда, АҚШнинг Флоридасида ижод қиладиган 34 яшар рассом қиз Amanda Oleander асарларидаги қайғу ва ирония ўзбек хотин қизлари турмушини акс эттиргандек.

Кўпинча, меҳнат мигрантлари бола чақа боқаман, деб Россияга кетишади. Аммо бола чақалар отасини телефонда кўриб улғаймоқда. Ота бўлса бир сури паразитни боқиш, тўй, умра каби паказухаларни молиялаш учун бутун умри четда ўтмоқда.

Жадидлар айтган эди, бизни емирадиган иллатлар тўй томоша ва азага пул сарфлаш деб.

МС: Оғо шу гунларда утикни тока диқсонгом жадид-жадид дийдон бўлди.

Файзулла Хўжа туғилган уй деворидаги ëдгорлик лавҳани олиб ташлаганлар, Хамза номини тарихдан ўчирмоқчи бўлганлар, Айний уй музейини ëпиб, Давлат Ризаев номини мактаб интернатдан олиб ташаганлар бугун «жадид боболаримиз» деб оғиз қавартирмоқда. Барча телеканаллар, хатто болажон телеканали ҳам жадид-жадид дея билса-билмаса гапириб ëтибди. Жадидликнинг зидди бўлган Каримовнинг нафталин карнайчиси Иқбол Мирзонинг «Жадид» газетига раҳбар бўлиши жадидлик ғояси устидан кулган каби бўлди.

1937 йил отиб ташланган жадид, масалан, шоир Чўлпонни эслаб ëзиш бугун мода. Айни пайтда бу беҳавотир иш. Хўш бугун тирик бўлган ва сургунда юрган жадид шоир Муҳаммад Солиҳ ҳақида икки оғиз ëза оламизми? Масалан, ўша «Жадид» газетасида. Йўқ албатта. Айтмоқчи бўлган гапим шу. Ҳеч қайсингиз ўзгармадингиз. Ўша қўрқоқ ва тубанликча турибсиз. Сизга «сайра» дайилгани учун жадидлар ҳақида сайраяпсиз.

МС: Ойниқсо, шоир зоти ëмон гўттини йиртди. Бло бир вохтлор Ленин бовом дап, кейин Ислом пошшом дап, хозир аса Шўкатака дап шер ëзодан потхолим етмаклар. Гаракми шуло.

Шоир нега керак?

Бу расмда «ҳоким бўламан» деган жўқи шоир, «Ҳайëмона хўрсиниқлар» китоби муаллифи, ўзбек шоираси Санобар Меҳмон ва барча замонларнинг энг буюк шоири Поль Элюар тасвирланган. Бу учаласини ҳам тармоқдаги ўзбек сегменти жиддий қабул қилмади. Биттасини ўта саëз деди, яна биттасини ëзганини тушунмадим деса, Поль Элюар деган даҳо борлигидан умуман беҳабарлигини айтишди.

Аснода савол ўртага чиқди. 

Шоир нимага керак?

Кимнингдир Ҳайëмга тақлид қилиб хўрсинганидан менга нима?

Айтайлик, Ўзбекистондаги барча шоирлар бир кунда ичбурғидан ўлса жамият буни сезадими?

Масалан, кўча тозалайдиган мусорчилар уч кун ишга чиқмаса дарров йўқлиги билинади.

Аммо, ўзларини жамиятдаги энг илғор қатлам дея иддао қилган, давлатдан имтиëз, уй ва текин қатиқ кутган шоирлар уч кун шеър ëзмай қўйса ҳеч ким билмайди ҳам.

Эр нима учун кераклигини, хотин нимага зарурлигини, тонировка ва растаможкани  муҳокама қилган жумбул жамоатга савол. Шоир нега керак?

МС: Потхолимлик учун гарак

Ана, шаир нимага керак деган саволимга жавоб топилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси  Бухоро вилояти бўлими бош мутахассиси Сухроб Хамроев шоирликни прокурорга лаганбардорлик қилиш деб чин юракдан ишонар экан. Мана бу шаир баччани ëзғони.

Мислсиз куч-қудрат унда мужассам,

Темур туғин маҳкам тутган зотдир у.

Мазлум фуқарога нигоҳи – малҳам,

Иқболга етаклар учқур отдир у.

Адолат йўлида маёқ – прокурор,

Юмуши ибрату сабоқ – прокурор.

Юрса, қадамидан ўт чақнар одам,

Сўзидан ҳақиқат турар уфуриб.

Олий раҳнамога чин тиргак, ҳамдам,

Ҳақ томон юзларни қўяди буриб.

Ўз аҳдига содиқ, илғор – прокурор,

Миллатнинг дардини илғар – прокурор.

Уйғоқ қалби аро инмасин ғубор,

Бахти Кўҳи Қофдек улуғвор келсин.

Адолат деганда, такрор ва такрор,

Халқнинг кўз ўнгида шу шунқор келсин.

Эл билан ҳамнафас, сафдор – прокурор,

Бедорлар ичида бедор – прокурор.

Суҳроб Ҳамроев,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Бухоро вилояти бўлими бош мутахассиси

Матчон суқилишдан дакки:

Хато қилди сани отанг, қалам бирла довот олғоч.

Яхши бўлгай эрди балким кетмон бирла лапот олғоч.

Янги Ўзбекистонни зинжирина дош гириб сакиб ëтибди. Тормоз короччий. Оғо сизам босинг тормозни. Уринг потяни.

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
1 июн 2018
Швециядан юртига қайтмоқчи бўлган 58 ёшли ўзбек қочқини Муҳиддин Қурбонов 23 май куни Ўзбекистон ватандошлигидан маҳрум қилиниб, Тошкент аэропортидан ...
31 июл 2018
Ўзбекистондаги «Тоштурма», Украинадаги «Оболон» турмасидан ҳар бир камерада «лохмач»лари ва «козёллари» борлиги билан фарқ қилади, дея эслайди Муҳаммад Бекжон ...
4 декабр 2017
Ўзбек қамоқхонасида 21 йил ëтган диссидент, қашқадарёлик Мурод Жўраев 65 ёшида 4 декабрь куни вафот этди. «Эрк» демократик партияси ...
10 май 2019
Ўзбекистонга оид маълумотларни ёритувчи мустақил оммавий ахборот воситалари ва мамлакат ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши интернет орқали яширин фишинг ва веб ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...