«Океан ортин ëритди илк бор Берунийнинг ақл машъали»
АҚШ пойтахти Вашингтонда барча даврларнинг энг буюк олими, хоразмлик Абу Райхон Берунийга ҳайкал ўрнатилди. Ҳайкални хоразмлик ҳайкалтарош Жасванд Анназаров яратди. Ўзбек тадбиркорлари ҳомийлиги ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги иродаси билан бронзадан ясалган бу ҳайкал Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси олдига ўрнатилди.
Аслида Беруний АҚШнинг юраги бўлган Нью Йоркдаги марказий парк қоқ ўртасига ҳайкали ўрнатилишига лойиқ сиймо. 1973 йили СССР ва Эронда Беруний сиймоси туширилган почта маркалари чиқарилган. Берунийни араблар араб олими, Эронда эса форс олими, у туғилган Ўзбекистонда эса ўзбек олими деб билишади.
Абу́ Рейха́н Мухамме́д ибн Ахме́д аль-Беруни́й ўз илмий асарларини араб тилида ëзган. У ўз китобида ой номларини турк тилида келтиради.
Айнан Беруний боис, Хоразмнинг қадим маданияти ва адабиëти араб истилочилари тарафидан вайрон қилинганини биламиз.
Беруний 973 йилнинг 4 сентябрида Хоразмнинг Қиëт шаҳрида туғилган ва 1048 йили Ғазна шаҳрида ўлган ва ўша ерда кўмилган.
ОтветитьОтветить всемПереслатьДобавить отклик |