Пардаси йиртилган Бухоро
РТ: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана ҳафта айланиб сиз билан биргаман.
МС: Ничиксизла хўжик брри, мўччи ойникала. Бухорода новви бўлди оғо?
РТ: Бухоронинг ЮНЕСКО ҳимоясидаги буфер зонасида архитектура обидасини ҳукумат назоратини қўлга олган ëввойи варвар бузиб бошлади!!!
Бу қонун ва халқаро келишувларга зид. Ўзбекистон давлати қурилган ва унга илк пойтахт бўлган Бухорони бузиш – ватанга хоинлик ва сотқинликдир.
Бош вазир Абдулла Ниғматович бу масалада жавоб берсин ëки истеъфога кетсин!!!
Бухорони бузаëтган жиноятчи гуруҳ қамоққа олинсин!!!!
Шавкат Миромонович бу ўта жиддий ва миллат шаъни билан боғлиқ масала эканини тушуниб, бу холатни назоратга олинг!!!
Хива Ичан қалъада меҳмонхона қуриб, Бухорони бузиб, Шахрисабзни вайрон қилиш нафақат қонунга зид экани, балки давлат устунларига қарши диверсиядир!!!
МС: Қорсилдоп учиб, гурсилдай сингойлар. Ўлганинда бўйи бўйроғо етмасин. Дири вохтиндо гўргани хўрлиқ, егани тоëқ бўлсин. Боло чоғосини ўлисини гўрсин Бухорони бзғонло.
РТ: Матчонбой қара. Тасаввур қил, 50 йилдан кейинги Бухоро. Гид туристларга тушунтирмоқда. «Бу ердаги тарихий бинолар Мирзиëв даврида йўқ қилинган. Кўриб турганингиз эса фейк». Шу истиқбол керакми бизга? Ë келажак авлодлар бизни кечиради деб ўйлайсанми?
МС: Йўқ. Гечирмийди. Содақатда вафоли бўл, бевапони гечирмаслар. Дайраварсин Ошиқ Эркин оғо ëзвади би шерни. Хозирқи бахтиқороло билмиди миндинчики гаплани…
Ўзбекистон бахтсизлар мамлакати эмас
Мана битта эркак метро ëнида қип яланғоч юрибди у бахтиëрлигидан шу ишни қилди.
Расмий маълумот:
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро яланғоч ҳолатда юрганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 10 март кунига ўтар кечаси тахминан соат 02.00 ларда 1977 йилда туғилган А.А. Чилонзор тумани 16-мавзеда маст ҳолатда бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан яланғоч ҳолатда юрган.
Ушбу шахсга нисбатан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Рассом Туздан эртак
БАХТЛИ ОДАМ ҲАҚИДАГИ ЭРТАК
Қадим замонда бир подшоҳнинг боласи тузалмас касалга чалинибди.
Табиблар боланинг дардига узоқ вақт дармон топа олишмабди.
Алал-оқибат бир табиб “Бу бола бахтли одамнинг чопонини кийсагина тузалади”, деб диагноз қўйибди.
Шотирлар бутун мамлакатни кезиб, битта ҳам бахтли одам топа олмагач, подшоҳнинг ўзи оддий кийиниб, кўчама-кўча кеза бошлабди.
Подшоҳ юриб-юриб, шаҳар чеккасидаги қийшайиб турган бир вайрона уй олдига бориб қолибди. Ичкаридан “Вой қандай бахтиëрман”, деган сас келибди.
Подшоҳ саройига қайтиб, вайрона уйга шотирларини юбориб,”тез ўша бахтиëр кишининг кийимини келтиринг” деб буюрибди.
Шотирлар бориб вайрона ичига киришса, бахтиëр одамнинг чопони йўқ экан. Қип яланғоч экан бахтли одам.
Ана шунақа. Ўзбекистон бахтиëрлар ўлкаси.
МС: Оғо, яқинда бир шойи иштонли дойи чиқиб, ўзбек қизлорини селкаси ҳаққинда сўллади. Мўччи тëлка, қони селка, дап.
«Вой дод ўзбек селкасини сотмайдур! Бокиралик ўзбек учун муқаддас» деб бақирмоқда мардум. Хўп ишондим. Лекин биргина 11 мартнинг ўзида тўртта ўзбек қиз ўз бакоратини ким ошди савдосига қўйгани фактку. Фактлар доим ҳис ҳаяжону бемаза стереотипларни чиппакка чиқариб келган.
Мавзуни бошлаб, тарихчи ва уни меҳмон қилган подкасдчи қизларни сазойи қилган сизлар¸ энди бағига ҳам чидайсизлар. Факт ҳар холда ўжар махлуқ. Бутун бир Озарбайжондан бор йўғи икки қиз бир йилда селкасини савдога қўйган пайтда, ҳар куни тўрт ўзбек қизлигини сотувга қўймоқда. Юзлаб ўзбек қизлари.
МС: Оғо сиза на. Шам вуники Ғом уники, Ром уники. Аткан рози, барган рози. Любая бизнес хороша, Ина одомло ўйини ғорлоро кирая барип, сексодром очиб ўтирибди.
ТОМОША ҚИШЛОҒИДА ЎЗ УЙНИ ФОХИШАХОНАГА АЙЛАНТИРГАН ФУҚАРО СУДЛАНДИ
Юз минг сўм эвазига уйидаги ҳаммомни секс учун ижарага берган Н.Саримсоқов тезкор тадбир давомида қўлга олинди. Моддий манфаатни кўзлаб, ўз уйида ёш йигит-қизларга жинсий алоқа учун шароит яратган Н.Саримсоқов жиноий жавобгарликка тортилди.
Гувоҳ Ж. Илҳомжонов 2024 йил 17-январ куни соат 17 да ИИБ ходимларини чақириб Томоша қишлоғилик фуқаро Н. Саримсоқов ўз уйида фохишахона ташкил қилганини хабар қилди. Яна бир фуқаро. В. Исмоилов шу масалада қонуний чора кўришни сўраб, ИИБга ариза ёзди, шу аризага жавобан ИИБ ходимлари В. Исмоиловга юз минг сўм миқдорида махсус купюраларни берди ва тезкор тадбирда иштирок этишини сўради.
Тезкор тадбир давомида В. Исмоилов ўз таниши Д. Болтабоевани Томоша қишлоғида яшовчи фуқаро Н. Саримсоқов уйига олиб борди ва унга “дам олиш учун” келганини айтиб, махсус купюраларда юз минг сўм берди. Аризачи ИИБ ходимларига ишора берганида, улар ҳолис гувоҳлар кўз ўнгида хонадонга кириб келди. ИИБ ходимлари Н. Саримсоқов чўнтагидан топилган махсус купюраларни ашёвий далил деб баённомада расмийлаштирди.
Элтуз қўлидаги ҳужжатларга кўра, тинтув давомида фуқаро Н. Саримсоқов бу фаолият билан доимий шуғулланиб келгани аниқланмаган, хонадон фохишахона учун махсус жиҳозлангани ҳақида далиллар мавжуд эмас. Шу сабабларга кўра, Суд жазо ҳукмини енгиллаштирди.
Саримсоқов Нозимжон ЖКнинг 131-моддаси, 1-қисмидаги жиноятларда айбдор деб топилди. Иш хақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш ва икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.
МАТЧОН СУҚИЛИШ: Ҳурматли фуқаролар, олий маълумотли Томошалик Н. Саримсоқовга ўхшаб уйингизда секс притон очманг, закўнний жазоланасиз. Қишлоқ бедарвоза эмас. Навоий дойи новви давади
Жингл
Каримов давридаги мусаппо осмон ТВда «дон дан дан дарам дарам» деган мусиқа фонида қанақа зўр яшаганимиз ҳақида слайд шоу бўлгич эди. Аши «дон дан» мусиқани ëзган композитор Султонали уйсиз қолиб кўприкнинг тагида бомж бўп яшаб юрган экан. Аши кишига ҳукумат текн эшик оберадиган бўпти.
МС: Оғо иноби хотни ўқинг. Ву Султоналини ўзи виноватмиш
«Рассом Туз оға салом. Мен хам сиз айтмоқчи мадвазирлик тизимида ишлайман. Олис туманда. Лекин ойлигимиз оз. Бугун сиз ëзганингизни ўқидим. Бастакор Султон Алига Маданият вазирлиги уй ажратиб берибди текинга. Лекин Султон Али ака олдин ҳам давлатдан уй олган. Уйини қиморга тикиб юборган. Қиморга уйини ютқазган одамга давлат уй бераверадими? Профессионал мусиқа савиясидан қаралса, Султон Али ëзган мусиқа хаваскорлик даражасида. Хозир суний интелект бунақа мусиқани текинга ëзиб беради шессекундда».
Ҳам ғар, ҳам пешгар ëки итдан бўлган қурбонликка ярамас..
12 март куни Чилонзордаги 200-мактаб директори ва инспектор-психологи сурункали равишда дарс қолдираётган ҳамда тартиб интизоми яхши бўлмаган ўқувчилардан бирининг отаси М.Э.ни суҳбатга чақиртирди.
Сурия террорчилари киядиган оқ дўппи кийиб ишид соқол қўйган рижолбашара ота келди ичи нафратга тўлиб.
Суҳбатда М.Э.га фарзандининг иккичи экани, дарсга келмаслиги ва зўравон сўконғич экани айтилди.
Ота эса ўғлининг ҳатти-ҳаракатларидан жаҳли чиқиб, мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда ишлаш ўрнига аксинча уларга айбни ағдариб, жанжал кўтариб, директорга хужум қилди, психологни сўкиб, мактаб мебелларини синдириб бошлади.
«Ташвиш» хабари асосида соат 10:17 атрофида етиб келган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари бу безори отани эсини жойига келтириб қўйди.
Молподага айланган биологик масса мактаб нима, устоз нимаю, тартиб қоида нималигини давно унутиб қўйган.
Шу боис мактабдаги ўқитуувчилар тиш тирноғигача қуролланиши давр тақозоси.
Туғма овсар блогерлар «мактабда Миллий Гвардияга нима бор» деб варнинг кўтаришувди. Мана нима учун керак милтиқли одамлар.
МС: Мактаб душманларини замбаракдан отиб, ер тишлатиш гарак. Чунки ула дўлатоғони галажагини хатар остина қўяди.
Деҳқонободлик тужжорлар туман ҳокимининг «зарба»сидан онтарилиб тушди
Қашқадарë вилояти Деҳқонобод туманида фаолият олиб борадиган дўкончи ва тадбиркорлар янги ҳоким буйруғи билан пештахталари олиб ташланганидан шикоят қилишди.
Улар жўнатган расмларда реклама ва дўкон номи ëзилган билбордлар демонтаж қилинганини кўриш мумкин.
Туман ҳокимлигидан Элтузга маълум қилишларича¸ «Пешлавҳалар демонтажи 776 сонли реклама қонунининг олтинчи моддаси ва 1050 сонли ҳукумат қарори асосида ўтказилган»
Бу қарор ва қонунга кўра реклама ва пешлавҳалар лотин ëзувида ëзилиши, электр тизими ва йўл транспорт ҳаракатига ҳалақит қилмаслиги керак.
Туман ҳокимлиги вакилининг Элтузга айтишича, тадбиркорлар юқори волтли ток ўтган симëғочларга реклама шитларини осиб ташашган.
«Бу эса биринчидан қонунга зид, иккинчидан ҳаëт учун хавфли. Шу билан бирга йўл коммуникацияси билан боғлиқ конструкциялар ва газ трубаларига ҳам реклама илиш мумкин эмас. М39 халқаро автомобил йўли ëқасига ўзбошимча ўрнатилган ва ИИВ предписаниясига кўра мумкин бўлмаган реклама шитлари олиб ташланди.»
МС: Шуни тушунтириш йўли билан қилса бўладиқу. Милисача қарсиллатиб қилмасдан.
Демонтаж бўлди риклом
Буни ëзди Ғопир Ғулом
уринг потяни.
РТ: Ассалом Ўзбекистон Жума муборак!