Асосий мавзулар
29 март 2024

Ўзбек ўзбекни тош билан уриб ўлдирди

Maна ҳафта айланиб яна ойлар султони рамазонда сиз билан юз кўришдик. Рамазон ойида шайтонларни занжир билан боғлаб қўйишар экан.

МС: Оғо, ўзбекистондаги шейтонлани бойлош учун зинжир ëсоса дунëда дамир қолмийди. Ничиксизла, мўччи ойбика хўжик бррило. Оғзочорда нишолоғо  дўйдингизломи.  Печак йийман дап диш синдирғонло йўқми.

Мусаппо осмон нюс

Хоразм вилоятининг Боғот тумани ҳудудидан ўтган 4К-953 автомобил йўлнинг 3-километрида  22 март куни авария бўлди.

Тез кетаëтган қўболт мошн бирдан йўлдан чиғиб кетиб лой отизга найза каби санчилди.

Ичидан икки ëш қиз чиқиб, сочини ëйиб, йиғлаб ўтиргани видеоси тарқалди.

Ëш қизлар правасиз мошн ҳайдаб аварияга учради дейилди.

Кейин эса Хоразм ИИВ «Йўқ рулда эркак ўз машинасини бошқаролмай қолган» дейишди.

Ҳар холда бу жолотой қизларга қараб эс хуши кетиб қолган.

МС: Ҳўрматли шўпр дойило, мошиндайт ночор хотин қизларамас йўло қоронгла.

Бўлмаса боржақ ерингиз бўстон, гирган ерингиз гўристон бўлоди.

РТ: Урганч туманида 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Урганч туманида фаолият юритувчи “М.” фермер хўжалиги раҳбари А.Э. фермер хўжалиги биносида 11 та иситиш қозонларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

МС: Ина гоз нерда? Оғо монго гоз гаракдир. Кўп бўлмосо оз гаракдир. Гозни ëқиб пиширмака, улли самиз ғоз гаракдир. Қорин дўйип ҳаззатмака рибоб билан соз гаракдир. Оғо монго гоз гаракдир.

РТ: Матчонбой, қиш ўтди энди олдинг ëз. Сенга газ эмас, ëз керак аслида.

МС: Ëз галганда самираман. гурваклани гамирман. Парвойим палакда, иштоним талакда.

Хитой граждани яна ўзбек янгиликлари қахрамони.

Тошкентда 18 ёшли Toyota Camry ҳайдовчиси катта тезликда қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, Nexia билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва тўрт нафар Хитой фуқаролари жароҳат олди.

Суд йигитни 1 йил муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиб, 3 млн 300 минг сўм жаримага тортди.

МС: Хозир Тошкентда касак зингитсонг хитойни калласини чишади. Туфласанг хитойни юзина бороди дўғри. Уйғурлани азиб, еб ичиб бўлиб, инди бизани назаллади бу хитойло. Ховордон бўлиш гарак.

Finally…

Республика ҳудудида жойлашган бинолар деворларида ишланган 160 га яқин мозаика композициялари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхатига киритилди.

Бу рўйхатга киритилган объектлар мавжуд бўлган турар жой ва нотурар жойлардаги, уларнинг муҳофаза тегралари ва туташ ҳудудларида режалаштирилган қурилиш ишлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолият тури Маданий мерос агентлигининг хулосаси олингандан сўнг амалга оширилади.

МС  дўғри гап. Новви давади Навойи дойимиз

СУРХАНДАРЁДА ЎҚИТУВЧИНИ УРИБ СУЯКЛАРИНИ СИНДИРГАН ДИРЕКТОРНИ СУД ҲИМОЯ ҚИЛМОҚДА

2023 йил  20 февралда Сурхандарё вилояти Сариосиё туманидаги 28-мактабнинг директори Умида Турсунова маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Норой Гулмирзаевани аёвсиз калтаклади. Калтаклар натижасида Норой Гулмирзаеванинг учта қовурғаси синган, қўллари шилиниб, юзи жароҳатланган. Туман ИИБ ва прокуратура ишни судга оширганига бир йил бўлди.

2024 йил 11 март куни Қумқўрғон туманида биринчи суд мажлиси бўлди. Судда иш қолдирилди. Шундан сўнг Қумқўрғон суди жабрланувчига кечаси 23:00 дан ўтганда қўнғироқ қилиб эртаси куни судга етиб келишни сўраган. Жабрланувчи адвокат билан учрашув белгилашга, Сариосиёдан Қумқўрғон туманидаги судга етиб келишга улгурмади. Суд мажлисида 10 дан зиёд соҳта гувоҳ зўравон директор Умида Турсуновани қўллаб кўрсатма берди. Бу гувоҳлар тергов жараёнида қатнашмасдан судда гувоҳ сифатида пайдо бўлган.

Элтузга етиб келган ҳужжатларга кўра жабрланувчи Норой Гулмирзаева 55 марта тиббий экспертизадан ўтган. Уни мактаб директори Умида Турсунова опа-сингиллари билан бирга урган. Қумқўрғон туман жиноий суди бу ишни кўриб чиқишни кечиктирмоқда. Жабрланувчининг оиласи суддан умидини узди, улар адолат сўраб Президентга мурожаат қилмоқда.

Умида Турсунова Сурхандарё вилояти ҳокими билан мажлисда тортишган, бу тортишув видеоси ижтимоий тармоқларда тарқаб кетган эди.

МАТЧОН СУҚИЛИШ: Ҳоким билан долошиб ҳаммая герой бўлиб гўринган директор зўравон қонунбузар акан-қу.

РАДИКАЛИЗМ ҚОПҚОНИДАН ҚУТИЛИШ БОРМИ?

ИШИД Хуросон гуруҳи бутун Марказий Осиёни йиқиб ёқишга тайёр турибди. Сурияда уларнинг асосий кучи университет талабалари, қизиққон ёшлар эди.

МС: Бизани университетлардайи аҳвол ничик, оға?

Университетларда аҳвол ИШИДга мойил. Андижон Тиббиёт Университети талабаларни Қуръон ёдлашга ундаб, 7 пора ёдлаганни мукофотлади. Кўплаб университетлар жума куни илмий мажлислар ўтказмайди, ифторга дастурхон ёзиб, адабиёт маърузаларини динга буради. Жадидлар ҳақидаги давлат тадбиридан икки кун олдин Қодирийни атеист, исломофоб деган ҳам университетнинг докторант кўрмуриди эди. Университет бу тухмат учун жамоатчиликдан узр ҳам сўрамади. Ислом Университетида эса ҳар қандай талаба диний толерантликни инкор этади, тоғут давлат деган атамани ҳам шу даргоҳ битирувчилари оммалаштирди.

МС: Оға бу балодан нишатиб қутиламиз? Ҳаммасини ёппасина қамаб бўлмаса…

Тўғри, университетлар шунчаки муаммо симптомлари. Радикализмни бартараф қилиш учун муаммо сабабларига қараш керак.

Чаласавод инсон дин билан овунади, динга чўкиб ўзини йўқотади. Ўрта мактабда табиий ва гуманитар фанлар таълими ўлиб бўлган. Ҳукумат университетга кириш учун тил сертификатини мажбурий қилгач ўқувчилар чет тилини ўрганиб бошлади. Бу қарор амалда самара берди. Худди шу андозада табиий фанлардан битта сертификат талаб қилинса ўқувчилар физика,  кимё ёки биология китобларини ҳеч бўлмаса очиб ўқийди, мияси бироз шамоллайди.

МС:  Оға, стратегик маслахатларингизни дўлатни бошиндағи ёшуллила блокнотина ёзиб олсин.

Диний фанатизм ижтимоий тенгсизлик сабаб кучаяди. Оиладаги ноҳақликдан чарчаган хотинлар, россиядан келиб уйда бекор ётган эркакларнинг бари осмондан бир мўжиза бўлиб ҳаётининг ўнгланиб кетишига ишонади. Улар барча балою қазосига бировларни айблайди.  Ёрдам пули тарқатиб, темир дафтар юритиб йўқотолмайсиз бу муаммони. Янги иш ўринлари, шаръий никоҳни чеклаш, оилани режалаштириш механизмлари керак.

МС: Мўллалани ойтинг оға? Мўллала фақат юриш туришимиза гап топади, фоқот тувалета гириб чиқишимиза аралашмаётирло.

Радикал оломон жиҳодни инкор этадиган ҳар қандай муллани «сарой домласи» деб атайди. Шунинг учун инстаграм ва тик ток платформасида кеча соқоли чиққан вайнерлар ва блогерлар ислом рамзига айланган. Назоратни ана ўша эҳсон бизнесини қўлга олган блогерлардан бошлаш шарт.

Болажон эл

МС: Ўғил бўлса давлат қуши, қизом бўлсо кўнгил хуши. Парзант гаракдир йигита. Оғо шу хотинлара ҳам парзанд гаракми. Қашқадарëда бир болани анаси мусора зингитиб гетибди

РТ: Қаршида ëш болачани онаси эмас, энагаси мусорга ташабди. Онаси бола қарагани учун пулини тўламади деб.

Бу билан ўзбекларнинг болажонлиги ҳикояси бутландими ë яна ëзайликми.

Болани туғиб энагага катапулта қилган она эса Қарши туман Кўчкак қишлоғида яшаркан.

Навоий бобомиз айтганларидек «Қаршиликдан чиқар яхшилик». Яхши жойи шуки, энаси келиб боласини обкетибди.

Энди бу энангни сквер хотинни ота эналикдан ўчириб тайлаш керак. Болани мусорга ташаган энагани  эса яқинда Қашқадарëда эшакни ғўла билан уриб белини синдирган қора тўнли бачаларга бериш керак. Ўзлари билади нима қилишни.

МС: Ўзбеклар дунëдаги энг боласевар халқ! Қолғон халқла боласини ëмон гўраракан. Ишондиқ тмолондиқ. Юмолондим – юмоқ топдим. Йумоқни ичиннан қормоқ топдим. Қормоқни болиқчиға бардим. Болиқчи монго лоққа барди. Лоққони инди алима олвадим, лоққо бир силкиниб шовото чишди гетти. Икки ўртодо қармоқам, лаққа ҳам йўқ. Кал борсо, кўл қурийди.

РТ: Матчонбой нима деганингни хонақлилалардан бошқа ҳеч ким тушунмади. Ўз фикрингни аниқ тиниқ баëн қилишни ўрган. Бўлмаса аферистларга ем бўласан.

МС Оғо галган ериннан ўзи қоййтисино давом аттиринг тозолиқларни

Умра бизнеси

“Умра” бизнеси лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари рўйхатига киритилди. Бу сохада назорат бўлмагани учун аферистлар кўпайиб кетиб лохларни пулини ухлатди.

МС: Оғо сиза шу масалада бир хот галибди. Шуни ўқинг.

«Салом Туз дойи. Қаранг, ўқитувчилар доим тест қилинади, врачлар доим текширилади. Нега бу мулла халқи бемалол? Нега четда ўқиганни Ўзбекистонга имом қилиб қўйишади? Ислом университетида гуллаган ишид. Хотин кўпайтириб жиҳодни орзу қилиб юради. Шуларга аслида диннинг авра астарини чиқариб таҳлил қилиб кўрсатиб бериш керакку…  муллабаччаларга хушомад қилиб экмагига ёғ суришади. Бу бир масала. Иккинчи масала. Эҳсон йиғувчилар. Картага пул йиғиб 30% мухтожга, 70% ўзига ОЛИБ қолади. Бир икки миллионлик маблағ эмас бу. Жуда яхши суммалар йиғишади. Солиқ тўлашмайди, назорат йўқ.

МС: Хозир оғзочоро мўлло чоқирсонг каминда 200 доллор сўрийди. Аввалгидин бир қўшо рўмолни ичина дўрт лавзина, олти печак билан, бир шохо ипли сори новот солиш йўқ. Мактаблардаги формаға қорши чиқиб ëшуллини дилжакина мих диққонлором шуло.

РТ: Зомбилардан қўрқиб мамлакатда мактаб формасини жорий қила олмаган ҳукумат онтарилишга маҳкум.

Бир гап айтсанг кўтида қурти бордай сапчиб тушиб АҚШ ва Ғарбни ëмонлайдиган рижоллар мактаб формаси ҳақидаги талабни эшитгач, «Европада форма йўқ» деб мисол келтиришди. Дунëда булардай риëкор, булардай иккиюзламачи олти кўт йўқ. Ҳатто қўтоснинг қўлтиғидаги битлар ҳам булардан кўра самимий. Бу рижоллар сиғинадиган бобой бор Туркияда. Эрдўғон деган тип. Ўша ўзича халқ билан учрашганда бир қашшоқ кампир «рамазонда оғиз очишга тузукроқ емагим йўқ» деб шикоят қилди. Эрдўғон бўлса «Пайғамбар афандимиз фақирлигим фахрим деган. Фахрлан йўқсиллигиинг билан» деб директ квот келтирди. Эртасига ундан «Нега сиз бунча ҳашаматни севасиз. Бир бошингизга шунча сарой, кема ва кемачалар» дейишганда у «Рим Папасининг ҳам шахсий учоғи бор» деб жавоб берди.

МС: Эй тангрим. Бу иккиюзламачилани устина дош ëғдир. Эй тупроқ ют буларни. Ўғита айлантир. Тўпроқо дарс ўлсин. Хатто астронавт Армстронг оймомоғо бориб номожжума ўқиғон.

РТ: Бу гап хато Матчон. Нил Армстронг ойда азон эшитмаган

Аксар мусулмонларнинг таъкидлашича, Нил Армстронг Мисрга келган вақтида Исломга кирган ва ойда азон эшитган. Аммо, Нил Армстронг Ойда азон овозини эшитмаган ва Ислом динига кирмаган. У Исломга киргани ҳақида тарқатилган хабарларни бир неча бор рад қилган.

НАСАнинг расмий сайтида Ойга қўниш чоғидаги стенограмма ва аудиозёзувлар эълон қилинган. Унда Нил Армстронг ва экипажнинг бошқа аъзолари нотаниш тилда бирор овоз эшитгани қайд этилмаган. Боз устига, Ойга чиқишдан олдин Нил Армстронг ва унинг сафдоши ҳалок бўлган Аполлон-1 экипажи аъзоларини хотирлаб бир дақиқа жимлик сақлаганлар. Кейин эса, Олдрин Янги Аҳддан парча ўқиган.

Нил Армстронг ёрдамчисининг хати

1983 йил Нил Армстронгнинг ёрдамчиси Вивиан Вайт Халқаро насронийлик ҳамкорлиги ташкилотининг Осиё тадқиқотлари маркази директори Фил Паршалнинг хатига жавоб ёзган.

Нил Армстронг А.

Ливан, Огайо штати 45036

1983 йил 14 июль

Жаноб Халқаро насронийлик ҳамкорлиги ташкилотининг Осиё тадқиқотлари маркази директори Фил Паршал.

29524 Ливония, Мичиган 48152

Ҳурматли жаноб Паршал.

Жаноб Армстронг сизнинг хатингизга жавоб ёзишни мендан илтимос қилди. Унинг Исломни қабул қилгани ва Ойда азон овозини эшитгани ҳақидаги хабарлар ёлғон. Малайзия, Индонезия ва бошқа ислом давлатларида мазкур масалада ёзилган кўплаб мақолалар ўз исботини топгани йўқ. Айрим масъулиятсиз журналистлар тарқатган нотўғри хабарлар боис келиб чиққан ноқулайчилик учун сиздан узр сўраймиз. Кейинчалик жаноб Армстронг сиз билан телефон орқали мулоқотда бўлиб бу воқеа ҳақидаги фикрини яна бир бор такрорлашга рози бўлди. Шу ва бундан олдинги интервьюларга АҚШ давлат департаментининг ҳисоботлари нусхаларини қўшиб қўйдим.

Ҳурмат билан

Вивиан Вайт

Маъмурий ёрдамчи

АҚШ давлат департаментидан хат

1. Собиқ фазогир Нил Армстронг мусулмон давлатлари матбуотининг объектига айланиб қолди. Уларнинг таъкидлашича, У Ойда азон овозини эшитган ва кейинчалик Исломга кирган.

Натижада Нил Армстронг мусулмон ташкилотлари ва арбобларидан ўзларининг фаолиятига қўшилишни сўрагани мавзутда кўплаб хатлар ола бошлади.

2.Ҳеч кимни ранжитишни ва ҳеч қайси динга ҳурматсизлик кўрсатишни истамаган Армстронг унинг Исломга киргани ҳақида хабарлар ёлғон эканини бизга астагина шипшитиб қўйди.

3.У ҳали ҳам мусулмонлардан хат олишда давом этмоқда ва уларга Исломга кирмагани ва мусулмон ташкилотларига қўшилиш учун ҳеч қайси давлатга бормоқчи эмаслигини айтмоқда.

Нил Армстронг 2005 йил ўзи ёзган биографияда бундай деган:

Жуда кўп ташкилотлар мени ўзларининг аъзоси деб ҳисоблашини кўряпман. Аммо, аслида ундай эмас. Одамларнинг мусулмон бўлганим ҳақида айтганлари мен ҳақимда айтилган сўзларнинг энг даҳшатлисидир.

2005 йил Малайзияга форумга келган Нил Армстронг Исломни қабул қилгани ҳақидаги хабарни яна бир марта рад қилган.

У астронавтликка номзод Саид Захарийнинг саволларига жавоб берар экан, Ойга қўнган вақти унинг ҳаётидаги энг гўзал кунлардан бири бўлганини айтган.

Шунингдек, у азон овозини эшитгани ва Исломга киргани ҳақидаги хабарларни уйдирма деган.

У деизмга (лотинча деиз – Худодан) эътиқод қилган. Деизм диний-фалсафий йўналиш бўлиб, Худонинг мавжудлигини ва Унинг дунёни яратганини тан олади, лекин ғайритабиий ва сирли ҳодисаларни, ваҳийнинг келгани ва диний догматизмни инкор қилади.

“Нил О́лден А́рмстронг (ингл. Neil Alden Armstrong; 1930 йил 5 август – 2012 йил 25 август) – НАСА астронавти, синовчи-учувчи, космик инженер, университет профессори, АҚШ ҳарбий денгиз учувчиси, Ойга «Аполлон-11» экспедицияси таркибида учиб бориб биринчи бўлиб қўнган одам (1969 йилнинг 20 июли).

Рамазонда отилган тош

Айтгим келмай турган аммо айтишим шарт бўлган бир воқеа. Рамазон ойида, наврўз байрами куни ўзбек ўзбекни тош билан уриб ўлдирди. Ангрендаги 41 мактаб ўқувчиси  бошқа боллар билан кўплашиб 43 мактаб ўкувчиси Отабекни  тош билан уриб ўлдирди. Иддаога кўра қотил бемалол юрибди ва хатто ўзи ўлдирган бола расмини  безбетларча тармоққа қўйган. Қотиллик 21 март наврўз байрами куни юз берди.

МС: Оғо ичим увишиб настроенияма қўшилиб, давлениям  чшиб гетди. Бир шер ойтинг баланс бўлсин

Бу боғлардан бизлар ўтдик,

бизим издан кимлар ўтар?!

Бу йўлларга бизлар етдик,

вафо фалак, кимлар етар?!

Эй. одамзод, қалбингдаги

чаманларнинг ҳолин сўра!

Оғиз очдинг, мақсад учун

сўзларингнинг болин сўра!

Адил тоққа суянганлар,

қўллардаги тошлар нечун?!

Эгилмаса Ҳаққа бўйнинг,

ғурур нечун, бошлар нечун?!

Тонг лаҳзасин қонли кўриб,

бағрингни сен қон этмагил!

Қилич тутган ҳар нокасни

ботир билиб жон тикмагил!

Назар этгил, ёшу кекса

бир малҳамга зордир бу кун.

Ғазабни қўй, фақат меҳр,

фақат меҳр кордир бу кун!

Бу боғлардан бизлар ўтдик,

бизим издан кимлар ўтар?!

Бу йўлларга бизлар етдик,

вафо фалак, кимлар етар?! (Омон Матчон)

МС: Оғо уринг потяни.

РТ: Ассалом Ўзбекистон Жума муборак!

Тағин ўқинг
23 декабр 2020
Ўтган пайшанба, 17 декабрь куни Telegram канали орқали Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ)нинг қатор “лохмач”ларини учратган жойда жазолаш ҳақида ...
3 июл 2018
Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримовага тегишли бўлган, айни пайтда Швейцарияда музлатилган пулларни мамлакатга қайтариш борасида музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади. ...
9 март 2020
Коронавирус: Мен ҳам кирсам майлими? Эшикбон: Президентимиз коронавирусни киритманглар, деб буюрган! Рассом Кирпи Eltuz.com
24 ноябр 2016
«Ҳуррият» газетасида (23.11) газетасида «Мунозара учун мавзу» рукни остида «Фан бизнесми ёки илм?» сарлавҳали мақола чоп этилди. Мақола Ўзбекистон ...
Блоглар
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...