Асосий мавзулар
16 апрел 2024

«Боғотнинг эркатойлари» устидан Элтузга раддия

Хоразм вилояти Боғот тумани Тиббиёт бўлими ходимлари номидан ёзилган ва Элтузнинг телеграм каналида чоп этилган шикоят мактуби юзасидан навбатдаги раддия мурожаати келиб тушди.

Мурожаатга кўплаб фактлар ва видеолар илова қилинган. Унда Боғот Туман тиббиёт бирлашмаси ҳақида нотуғри малумот берилганлигидан ташвиш  билдирилган.

Унда аввалги 11 апрел куни чоп этилган бўлим ходимлари номидан йўлланган мурожаатда ТТБнинг шифокори ва уч нафар ходимаси пора билан қўлга тушгани. Уларнинг Боғот ТТБ рахбари ва унинг  қариндоши экани, улар вилоят ҳокимлигидаги юқори лавозимда ишловчи танишларига ишониб пора олиб келишаётгани иддао қилинган эди.

Бўлим ходимларидан келган навбатдаги видеомурожаатларда эса, аслида  Т. Кенжаев бош врач булганидан кейин тиббиёт бирлашмасига қанча йиллардан буён қилинмаган ишларни 1 йил ичида анча меҳнат сарфлаб кўп ишларни қилганлигини билдирилади. 

«Бу ишлари кўрмаслик учун аввало инсоннинг кўзи кўр бўлиши керак. Баъзи бир инсонлар Т. Кенжаевнинг бу ишларини кўролмаслигиданми ёки кимларгадир бош врачлик лавозими керак булиб қолганлиги сабабданми турли хил тухмат бўхтонларни Т. Кенжаевнинг устига ағдаришмоқда ва хар хил манфур одамларга нималарнидир ваъда қилиб ёки босим остида Т Кенжаевга қарши ёзишга ундамоқдалар» дейди мурожаат муаллифлари. 

Уларнинг билдиришича нафақат Т. Кенжаевнинг, балки унинг турмуш ўртоғи З. Бабажанова ва унинг опаси Д Бабажановалар устидан ҳам турли хил ақлга сиғмайдиган тухматлар қилишиб, мумкин бўлмаган гапларни ёзиб ташашган.

Элтузга мурожаат қилган томон ўз фикрлари исботи учун қатор фактларни келтиради. Масалан, тиббиёт бирлашмасининг қабул булими замонавий типда янгиланган, бунга мутахасислар жалб қилинган, бўлим ахволи абгор ҳолга келиб қолганлиги сабабли ҳамма жой ремонт қилинган, сантехника жиҳозлари алмаштирилган, бактериологик лабаратория ишга тушурилган, янгидан қўшимча туғриқхона қурилган, кислород станцияси олиб келиб ўрнатилган, ташқи фасадлар янгидан қилинган, барча бўлимлар косметик ремонтдан чиқарилиб янгидан каравотлар, тўшаклар, чойшаб ва кўрпалар алмаштирилган, полларга линолиумлар тўшалган, атроф муҳит кўкаламзорлаштирилганди ва ҳакозо.

Мурожаат эгалари сўзларига кўра, бу ишларни Т. Кенжаев бош Врач бўлганидан кейин 1 йил ичида амалга оширган. 

«Шунинг учун ҳозирда бўлаётган ноқонуний текширишлар ва босимлар, Т Кенжаевга бўлаётган бундай тухматларни холисона ўрганиб бахо беришларни ва қонуний чора кўришларни сўраб қоламиз» дея ёзмоқда Боғот тумани Тиббиёт бўлими ходимлари.

Тағин ўқинг
13 сентябр 2017
Сирдарё вилоятининг Сайҳунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев калтаклаган мактаб директорларидан бири «Элтуз» нашрига интервью берди. Унинг сўзларига кўра, муштумзўр ...
12 март 2021
Бу ерда ўзлари учун йиғлашмас, Бу ерда йиғлатар бировнинг дарди. Бу ерда бировнинг ғами муқаддас, Бу ерда табаррук ўзганинг ...
30 октябр 2021
29 октябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманлараро фуқаролик судида шоир Йўлчи Рўзиевнинг Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Юсмоновага қарши ...
23 июл 2018
«Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси, 29 ёшли Месут Ўзилнинг турк эканлиги Германиянинг жаҳон чемпионатидаги омадсизлиги боис, унинг юзига солинди. «Агар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...