Асосий мавзулар
13 май 2024

Прокуратурадаги «кўча» раҳнамолари ҳақида иддаоли мактуб

Рассом Тузга юборилган бу иддаоли мактубни қандай бўлса шундайлигича нашр қилишга қарор қилдим. Мактуб аноним эмас. Уни кимдан келгани менга аён. Айни пайтда бу мактубда келтирилган иддаолар расман тасдиқланмаган ва текширилмаган. Бу иддаолар фақат бир тараф нуқтаий назаридир. Бу иддаоларни мутлақ ҳақиқат дея айта олмайман. Айни пайтда бу иддаоларга қарши бўлганлар фикрини беришга тайёрман.

Тошкент шаҳар ИИББ ходими – маҳфий мухожиридан очиқ мурожаат

 Тошкент шаҳрида “КЎЧА боллари” қилган ишларни ва уларнинг орқасида турган ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАН ходимларини очиқлаш вақти келди …

2023 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани  “PIONER” кафесида “КЎЧА боллари”  томонидан катта “РАЗБОР” (Сходка) уюштиришган, яъни “КЎЧА боллари” территория ҳукмронлигини талашишган, келишмовчилик оқибатида катта уриш-тўполон бўлган, ўзаро тўполон вақтида “КЎЧА” закони  бўйича кўчанинг боллари бир бирининг кўтига пичоқ тиқишган.

“КЎЧА” темасида кўтига пичоқ тиқиш – пичоқ урган боланинг “КЎЧА положенияси”ни кучайтиради ва авторитетини оширади, кўтга пичок еган бола эса кўчада бошини кўтара олмайди, “кўчанинг боласи”ман деб айта олмайди ва “КЎЧА”да юра олмайди.

“Кўча боллари” ўзининг жиноий қилмишларини бемалол амалга ошириши учун Тошкент шаҳар Прокуратурасидан ўзларига мустаҳкам “КРЫША” топиб олишган, яъни улар Тошкент шаҳар прокуратураси Ички ишлар органларида қонунларнинг ижроси устидан назорат қилувчи 16-бўлим бошлиғи Шеранов Баходир ва унинг муовини Атаев Хусейнлар бўлади.

“КЎЧА боллари” Баходир Шеранов ва Хусайн Атаевларнинг уйларига бозор-ўчар, “тёлка-базм” (фоҳишалар билан), хатто бир маротаба “гей-шоу” (бесоқолбозлик)ни ҳам уюштиришган, хуллас Баходир Шеранов билан Хусайн Атаевларнинг хизматида бўлишган.

Ҳар қандай ёкмаган одамини “ЛИКВИДАЦИЯ” қилишга “кўчани боллари” билан прокуратура ходимлари келишув қилиб, сулх тузишган.

“Кўча боллари” ОРГАН ходимларини (прокуратура ходимлари Баҳодир Шеранов ва Хусайн Атаевларни) курсга қўймасдан ҳеч қандай иш қилишмаган, бўлмаса ҳаммаси қамалиб кетишарди.

Бу “РАЗБОР”ни, унинг асосчилари ака-ука Мусаевлар уюштирган.

Ака-ука Мусаевлар “SIMMA” номли меҳмонхонанинг спорт залида рўйхатдан ўтмай, шуғулланиб, бассейн-сауналарида дам олиб  юришган.

Прокуратура ходимлари Баҳодир Шеранов ва Хусайн Атаевлар билан “Кўчанинг боллари” ўртасидаги барча переговорлар, келишувлар ва олди-бердилар мазкур “SIMMA” меҳмонхонасида амалга оширилган.

Ушбу “SIMMA” меҳмонхонаси аслида Атаев Хусайннинг яқинларига, “Самарқандлик крутой бизнесмен”ларга тегишли бўлиб, Хусайн Атаевга ушбу меҳмонхона бизнесига ва бошқа бизнесларига “қараб туриш”, яъни раҳнамолик қилиш топширилган.

Шеранов Боходир ҳам “SIMMA” меҳмонхонасининг “VIP” меҳмони ҳисобланади.

Гостиницадаги барча ходимлар Атаев Хусейн, Шеранов Баходирни “VIP меҳмон”ни деб билишади, “VIP мехмон”лар келганлиги тўғрисида маълумотлар четга чиқса ёки овоза бўлса гостиница ходимлари ишдан ҳайдалишлари ҳақида “ҚАТТИҚ” огоҳлантирилганлар.

“PIONER” кафесида бўлиб ўтган “КЎЧА боллари” “разборкаси” Тошкент шаҳри  бўйича катта овоза бўлишига сабаб бўлган.

Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари  ИИБ устидан назорат, 16-бўлим бошлиғи  Шеранов Баходир ва унинг ўринбосари Атаев  Хусейнлар  ака-ука Мусаевлардан  ушбу жиноят ишини “ТАХТА” қилиш мақсадида  келишув бўйича 50.000 АҚШ долларида пул олишган.

Бу ҳақда ака-ука Мусаевларнинг “ИШИНИ ТАХТА” қилиш учун пул йиғиб берган “югурдаги” билмай “наша” чекиб мастликда гапириб қўйган.

Жиноят иши бўйича 27 нафар “кўчанинг боллари” рўйҳатда бўлиб, ушбу “тўполон-РАЗБОР”да иштирок этган.

Тошкент шаҳар прокуратураси 16-бўлим бошлиғи Шеранов Баходир ва унинг шериги Атаев Хусейн “жиноят аломатлари йук” деб ака-ука Мусаевларга ишни прекращения  қилдиришган.

Тошкент шаҳар прокуратураси 16-бўлим бошлиғи Шеранов Баходир ва унинг шериги Атаев Хусейн “КЎЧА”га “бор-йўғи 1 кишини берасанлар, судга чикади” деган келишув асосида, “кўчани боллари” 1 “шолғом”ни беришган ва у ҳам жавобгар бўлмасдан 84-моддаси, яъни ярашув асосида асосида судга чиққан, қолганларига эса ҳеч қандай чоралар кўрилмасдан қолган.

Тошкент шаҳар ИИБ бошқармаси ходимлари ўша вақтларда ҳамма иштирокчиларни ушлаб олиб келишган, “КЎЧА боллари”ни қонуний жавобгар қиламиз деб ҳаракат қилишган, лекин Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари 16-бўлим бошлиғи Шеранов Баходир ва унинг ўринбосари -шериги Атаев Хусейнлар “КЎЧА боллари”ни жавобгар қилишга қўйишмаган.

Ҳозирги кунда, Тошкент шаҳар ИИБ бошқармаси ходимлари томонидан “КЎЧА боллари”дан тозалаш ва уюшган жиноятчиликка қарши 40-кунлик ТАДБИР бошланган, ушбу “PIONER” кафесида “РАЗБОР”да қатнашган “КЎЧА БОЛЛАРи”нинг масаласи ва уларга нисбатан тўпланган маълумотлар кўтарилиб, тегишли тадбирлар амалга оширилган ва ҳозирда  “PIONER” кафесида қатнашган “КЎЧА боллари”нинг аксарияти Тошкент шаҳар ИИББда тергов изоляторида сақланмоқда, айримлари эса қочиб кетган ва уларга ҚИДИРУВ эълон килинган.

Ака-ука Мусаевлар ИИБ ходимлари томонидан сўроқ қилинганда, ака-ука Мусаевлар “ПИОНЕРДАГИ Разбор-Тўполонни тинчитиш учун Шеранов билан Атаевга 50.000 АҚШ доллар берганмиз ўша вақтда, жиноят ишини бости-бости қилишга” деб ИИББда гапиришган.

Шахар  прокуратураси 16-бўлимга бу маълумот етиб келганда, Шеранов Баҳодир ва Атаев Хусайнлар ҳаракат қилиб,  шаҳар ИИББ тергов бошқармаси бошлиғига топшириқ бериб, ака-ука Мусаевларга “ўртамиздаги бўлган муносабатлар ва 50 минг АҚШ доллар берганларингни гапирсаларинг, умуман қамоқдан чиқмайдиган қилиб ташлаймиз” деб қўрқитиб қўйишган.

Учтепа туман прокурори Шеранов Баходир ва шахар прокуратураси 16-бўлим бошлиғи Атаев Хусейнлар ака-ука Мусаевлар “сайрашмасин” деб уларнинг ишини назоратга олиб қўйишган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари Шеранов Баходир ва Атаев Хусейнлар таниш орқали келган мурожаатчилардан фуқаролик ёки бошқа иқтисодий ишлар бўйича зарарни ундириш масаласини, ундирилиши лозим бўлган суммадан 20-30% гача берилган пул эвазига, ҳал қилишини ваъда қилиб, Тошкент шаҳар ИИББни тергов бошқармаси бошлиғи орқали жиноят ишларни ноқонуний қўзғаттириб, айбсиз одамларни қаматиб юбориб, пул бермагунгача қамоқдан чиқаришмаган, пул берганлар эса чиқиб кетишган.

Шунингдек, ақсинча ҳолатлар ҳам мавжуд, яъни фирибгарлик қилиб пулни олиб, бермаслик учун Баҳодир Шеранов ва Хусайн Атаевларга мурожаат қилса, улар умумий пул миқдоридан 20-30% гача бўлган пул эвазига, барча аризаларини ва жиноят ишларини “ТАХТА” қилиб келишган ва фирибгарлар қонуний жавобгарликдан қутулиб, ўзининг жиноий фаолиятини давом этиб келишмоқда.

Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари Шеранов Баҳодир ва Атаев Хусайнларнинг фаолиятига яна бир “қиздирувчи” мисол, улар пойтахтнинг барча милиция органларини назорат қилиб, уларнинг қонуний фаолиятига аралашиб, қонуний чораларни кўришни таъқиқлаб, фоҳишалик билан боғлиқ бўлган шаҳардаги кўплаб меҳмонхона ва тунги-клублар(дискотека)га “раҳнамолик” қилиб келишмоқда, чунки “КЎЧАНИ БОЛЛАРИ” асосан ушбу “кўнгилочар” жойларда дам олишиб, ишкал қилиб юришади.

Статистик маълумотларга қараганда, Пойтахтимизда жиноятчиликни ошиши, айнан “жиноят олами” кучайиши, “кўчани боллари”ни кўпайиши айнан Шеранов Баҳодир ва Хусайн Атаевлар шаҳар прокуратурасининг 16-бўлимга ишга келганидан бери авжига олиши бошланган.

Чунки, Тошкент шаҳридаги барча Ички ишлар орган ходимлари Шеранов Баҳодир ва Атаев Хусайнларнинг ноқонуний бўлса ҳам кўрсатма ва топшириқларини бажаришга мажбур, бажармаган тақдирда, ишдан бўшатилади ёки қамалади.

Агарда Шеранов Баҳодир ва Атаев Хусайнларнинг фаолияти кўтарилиб ўрганиб чиқилса, кўрсатилган мисолларнинг кўплаб очиқланиб кетади.

Шеранов Баҳодир 16-бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган давр мобайнида юқорида кўрсатилган “фаолият” орқасидан ва “кўчани боллари”дан олинган “доля” пулларидан йиғиб қўйган 200.000 АҚШ долларни ўзининг юқори турувчи “акахон”ларига бериб Учтепа туман прокурори лавозимини сотиб олиб ўтирган.

Ўзининг ўрнига эса ўз қўли остидаги, яъни 16-бўлим бошлиғи ўринбосари Атаев Хусейнни ўзининг юқори турувчи “акахон”ларга илтимос қилиб қолдирган ва Атаев Хусейн унинг “фаолияти”ни ва кўрсатмаларини давом этиб келмоқда.

Атаев Хусейн ким ўзи, Атаев Хусейн Республика Бош прокуратурасида 18-бўлим катта терговчиси бўлиб ишлаган вақтида бир жиноятни яшириш мақсадида 200 минг АҚШ доллар олиб қўлга тушган. Лекин, унинг юқори турувчи “акахонлари” ва самаркандлик “бизнесмен-спонсорлари” аралашиб, уни қамалишига йўл қўймасдан, “пастга”, яъни Тошкент шаҳрининг бир туманидаги бошқа лавозимга ўтказишган ва “лойқа сув”лар тиниб бўлганидан сўнг уни яна кўтаришни бошлашган.

Бундай “прокуратура ходимлари”га қатъий чоралар кўрилиши ва жиноий жавобгарликка тортилиши керак, чунки асосий сабаби “жиноят олами” ва прокуратура ходимлари ўртасидаги коррупцион фаолиятнинг олдини олиш ва бошқа прокуратура ходимлари “ўрнак” бўлиши учун.

Шеранов Баҳодир ва Атаев Хусайнларга ўхшаган “прокуратура ходимлари” жиноятчилардан пул олиб улар билан тил бириктириб, уларни “ҳимоя” қилиб келса, унда ПРОКУРАТУРАни ким назорат қилади ва прокуратура ходимларига ким чора кўради.

Энди хулоса ўзингиздан, кимга чора кўриш керак ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида қандай одамлар ишлаш керак.

Юқорида таъкидлаганимиздек, Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси ходими йўллаган бу мактубда келтирилган иддаолар расман тасдиқланмаган ва текширилмаган. Элтуз томонларнинг эътирозли фикрларига ҳам минбар беришга тайёр.

Тағин ўқинг
5 сентябр 2023
Элликқалъалик 44 яшар эркакнинг ёш бир қизалоқни тўртинчи синфдан бошлаб 13 ёшига қадар зўрлаб келгани ҳақида элтуз ва полис ...
15 июн 2018
Бош прокуратуранинг иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти 1 июнь куни Тошкент шаҳри прокурорининг собиқ ўринбосари 68 ёшли Мирағлам Мирзаевнинг ...
1 октябр 2018
Муҳаммад Бекжон ўз китобининг навбатдаги қисмида Косон зонасидаги 159-ларнинг алоҳида жазоланиши, «ғоз юриш» ва уни 15 сутка изоляторга ҳукм ...
15 феврал 2018
МХХ идорасининг Тошкент шаҳри марказида жойлашган бош биносидан кўчирилаётгани ҳақида 14 февраль куни «Элтуз» нашри хабар берган эди. Тошкентнинг ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...