Асосий мавзулар
29 май 2024

Пешку ҳокими банк менежерини тепиб, мажлисдан ҳайдадими?

28 май куни Пешку тумани ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров тумандаги банк ходимлари билан кредитлар қайтими ва солиқ тушумлари масаласида мажлис ўтказаркан, қизишиб кетиб Алоқабанк етакчи менежерини ҳақорат қилиб, тепиб мажлисдан чиқариб юборган.

Бу маълумотни Элтузга йўллаган аноним манба ҳодиса 150 киши ўнгида юз берганини маълум қилди.

Элтуз масалага ойдинлик киритиш мақсадида Пешку тумани ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров билан ёзишмага киришди.

Ваҳоб Қаҳҳоров мажлисда топшириқларни бажармаган лоқайд ходимларни танқид қилганини тан олди.

Бироқ у банк ходимларига оёғининг учини ҳам теккизмаганини билдирди.

“Банк ходимини ҳеч ким тепган эмас. Бу маълумот ёлғон. Муҳокамада  Алоқа банк Бухоро филиали ходимлари ўзига бириктирилган маҳаллаларда кредитлар ажратиш масаласи жуда паст даражада бўлганлиги сабабли 5-6 та банк ходимидан ҳисобот сўралганда, мазкур ходим етарлича шуғуланмаганлиги, ҳатто йиғилишга ёзиб оладиган дафтарисиз, шунчаки бепарволик билан келганлиги учун, йиғилишдан чиқиб кетишини ва банк бошлиғига етказинглар бу ходимга  нисбатан чора кўрсин деб айтдим,” – деди Ваҳоб Қаҳҳоров. 

У мажлисдан сўнгра банк менежери билан учрашиб, гаплашиб олганини қўшимча қилди:

«Биз етакчи менежери Сардоржон билан гаплашиб олдик, бунақа гаплар Сардоржондан чиқмаган экан. Банк ходими билан орамизда ҳеч қандай адоватли масала йўқ. Кимгадир шунақа маълумот керак бўлганга ўхшайди», – деди Пешку ҳокими.

Ҳоким банкирни тепганми ёки тепмаганми – шудир ҳаёт-мамот масаласи.

Юқорида ҳоким ва банкирнинг суратлари тақдим этилди. Фотосуратлар тепки ҳақидаги мурожаатдан кейин Элтузга ҳоким томонидан берилди.

Тағин ўқинг
3 ноябр 2018
Ўз аъёнлари билан 2 ноябрь куни Бухорога келган Россиянинг миллатчи доҳийси Владимир Жириновский уни дабдабали зиёфатга таклиф қилган Бухоро ...
21 май 2019
“Яхшилаб эшит ва бундан кейин “мен козёлмасман”, “мен фариштаман”, “мен оппоқман” дема. Эшитиб бўлганингдан сўнг менга қарши қўл кўтаришга ...
1 сентябр 2021
“Элтуз” таҳририяти фейсбук мессенжери орқали ваҳимали, айни пайтда хавотирли бир мурожаат олди. У ўзини “ИИВнинг халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминловчи ...
3 май 2024
РТ: Мана бугун яна бир жумада сизлар билан юзма-юз, кўзма-кўз дийдор кўришдим, азизларим. Бугун сизга айтар шум хабарим йўқ, осмон ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...