Асосий мавзулар
5 июн 2024

Тошкентни қамраган ксенофобия илдизи

Instagramдаги видеоси орқали Тошкентга келган вилоятликларни ҳақоратлаган 21 ёшли қиз 15 суткага қамалди. Уч мингдан зиёд фалловерларига эга Райхона ники остидаги инстаблогер 2 июнь куни қўйган видеосида видеосида вилоятликларни “исқирт”, “хароми”, “харип” дея ҳақорат қилади. У кейинчалик бу гапларини «жаҳл устида гапириб юборганини» айтиб, узр сўради.

Лекин яна битта нюанс бор. Райхон профили эгаси гўёки «жахл устида» қўйган чиқиши ортидан, уйига қайтгач тағин инстаграмга кириб майда маҳаллийчилик кўринишидаги ҳақоратларини давом эттиради. Instagram`даги профилига гўёки Тошкент шаҳрини бошқа вилоятлик фуқаролар «босиб кетгани», улардан «қочиб юргани»ни айтиб видеолар юклашда давом этади. Тошкент Ички ишлар бўлимига чақиртирилганидан кейингина «узр келтирилган» видеосини эълон қилади.

21 ёшли аёл суд мажлисида таниши билан «Локомотив» боғига, сўнг Seoul (Mun) харид марказига боргани, аммо у ерларда одам кўп бўлганини айтган. У шу сабабли «озгина кайфияти бузилиб, жаҳл устида ортиқча» гапириб юборганини, қилган ишидан пушаймон эканини билдириб, кечирим сўради.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Тармоқларда тарқалган яна бир видеода қизнинг отаси эканини айтган шахс қизи хато қилганини билдирган. «Мисол учун, унинг онаси ҳам вилоятлик, қашқадарёлик. Мен ҳам вилоятданман. Қўқонликман. Энди бу қиз ёш, мана шунақа деб юбораверади», — деган унинг отаси.

Яна бир парадокс тоза Тошкентлик одам ажратмайди деган калимада шаклланган. Яъни муаммо одамлар зеҳнидаги олий кастанинг яратилишида. Тармоқдаги айрим фаоллар ҳам вилоятликларни ҳақоратлаган қизнинг асл тошкентлик эмаслиги ҳақида ёза бошлашди. Масалан, Инстаграм фойдаланувчиси Дилфуза Ахмедова, Кадышева бозори яқинида яшовчи асли қашқадарёлик қизнинг асли “ҳамма ёқни харип босиб кетди” деган гапидан ҳайрон бўлгани, аслида водийлик йигитга эрга чиққани ҳақида ёзди.

Бундан бир неча йил илгари Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов ўзи билан содир бўлган воқеани айта туриб, Тошкентга вилоятдан келаётганларни уят гап билан сўкканини айтиб, мақтангани овоза бўлган эди. Бутоқ борми Тошкентда деган эди таниқли артист. Бунинг ортидан ўшанда Комиловнинг ҳам асл тошкентлик эмаслигини айтиб тармоқда сазойи қилишганди

Аслида эътибор кимнинг қаерданлигига эмас, айнан мамлакатда илдиз отган ксенофобия, маҳаллийчиликнинг авж олиши сабабларига қаратилиши кера

«Илдизга назар солинг!» деган эди Козьма Прутков таҳаллуси остида 19 асрда яшаб ўтган рус ёзувчиси.     

Бу иллатларнинг илдизи албатта мамлакат олий рахбарияти томонидан Тошкент шаҳрини вилоятликлардан изоляция қилиниб, Ситига айлантирилиши ва бюджетдан айнан пойтахт инфратизилмаларига кўпроқ маблағ сарфланиши, кўпроқ имтиёз берилиши билан боғлиқ. Агар бундай нотенгликка йўл қўйилмаганида эди вилоятликлар «хароми» ва «исқирт» мақомини олиб бошқалардан ажралиб турмаган бўларди.

Ҳар ҳолда вилоятлик эркаклар шаҳар марказида учраган гўзал қизларга шилқимлик қилмаган, бунинг эвазига тағин вилоятликлар шаънига ҳақоратлар ёмғири ёғдирилмаган бўларди. Дарвоқ, кўчада бегона аёлларга гап отувчи эркаклар Ўзбекистонда умуман жазоланишмайди.

Масалан, «эр излаяпман» деб плакат кўтарган самарқандлик  ва «вилоятдан келганларни харрип» деб ҳақорат қилган қиз қамалди. Лекин нега халқаро ташкилот рахбари бўлган аёлни ютубда «жалаб» деб ҳақоратлаган, муқаддам судланган погромчи Шуҳрат Исанов жазосиз қолди. Яъни Ўзбекистоннинг халқаро имиджига атай зарар берган эркак мутлақо жазосиз. Элтуз Тошкентда ҳаккалак отаётган ксенофобия ва маҳаллийчилик муаммоларини ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк қолдиринг.

Тағин ўқинг
17 март 2018
Россияда 18 март куни Владимир Путиннинг яна бир бор президентликка сайланиши кутилмоқда. Федерация ҳудудларидан ташқари 2014 йили Россия ишғол ...
2 май 2015
АҚШ Давлат департаменти матбут вакили Жэфф Ратке 1 май куни Вашингтонда ўтган матбуот брифингида Ўзбекистон ҳукуматини узоқ йилдан бери ...
22 январ 2018
Қозоғистонда 52 нафар юртдошимизнинг автобусда тириклайин ёниб кетиши муносабати билан дунёнинг кўплаб мамлакатларидан ҳукуматимиз номига ҳамдарлик мактублари келди. Айнан ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ўқувчилар бу тухмат деб ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...