Асосий мавзулар
9 июл 2024

Уруш талофати, афғоннинг ҳавфли ичимлиги ва жазоланган мулозим – 600’58

Россиянинг урушдаги талофати, Афғонистондан келтирилаётган ҳавфли ичимлик, Халқ пули деган тушунча йўқлигини айтган ўзбек мулозимига кўрилган чора ва бу 600 секунд.

Украинага ҳужуми натижасида Россия ва Ғарб мамлакатларининг муносабатлари кескинлашгани маълум. Шунга қарамасдан АҚШ ва Россия орасида стратегик жиҳатдан муҳим бўлган махсулотлар савдоси давом этмоқда. 2024 йилнинг май ойида АҚШ Россиядан 209 миллион ақш долларига бойитилган уран сотиб олди. Экспорт ҳажми 91 минг тоннани ташкил этди. Бу 2023 йил март ойидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткич бўлди. АҚШ умумий ҳажмда 987 миллион ақш долларга Хитой, Франция ва Россиядан бойитилган уран сотиб олган. Эслатиб ўтамиз МДҲ давлатлари миқёсида Ўзбекистон бойитилган уран қазиб олиш бўйича етакчилардан ҳисобланади.

+++

1979 йилда Эронда юз берган Ислом революциясидан кейин мамлакатда илк бор туркий президент сайланди. Масуд Пезешкиённинг келиб чиқиши oзарбайжонлик, туркий шиаларга бориб тақалади. Пезешкиян 2013 йилда ҳам президентлик сайловига ўз номзодини қўйган – кейинчалик сайловда қатнашиш истагидан воз кечган. 2021 йил президентлик сайловида комиссия унинг номзодини рад қилган эди. Эроннинг янги президенти мўътадил реформатор эканлиги билан Раисийдан фарқ қилади. Пезешкенян 53% овозлар билан сайловда ғолиб бўлди.

+++

Қримнинг Виноградное қишлоғида газ қувури портлатилди. Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича портлашдан кейин олов 4200 м2 ўрмон ҳудудига ёйилди. Оловни ўчириш учун 90 нафар ўт ўчирувчи ва 26 техника жалб қилинган. Россия матбуоти портлашдан қишлоқ аҳолиси жабрланмаганини билдирмоқда.

+++

Украинанинг Николаев шаҳрида яшовчи эркак рус армияси билан коллобарантлик қилгани учун 15 йилга қамалиши мумкин. Эркак ўз машуқасидан рад жавобини олгач, унинг манзилини рус армиясига етказиб, уйини ракета зарбасида портлатишини айтган. Аёл бу таҳдидни жиддий қабул қилмаган, бироқ коллаборант чиндан ҳам Россия агенти сифатида унинг манзилини рус армиясига жўнатган. Ҳозирда украиналик сотқин суд ҳукмини кутмоқда.

+++

Россия уруш қуроллари учун қанча пул сарфлайди? Кузатувлар натижасига кўра, АК 630 қуроли учун ҳар бир снаряд нархи 3500 рубл.

Танкка қарши граната нархи 8500 рубл, подкалибер снаряди 30000 рубл, 152 миллиметрлик гаубица снаряди 64 минг рубл, Торнадо Г тизими учун бир дона ракета 1 миллион рубл, Краснопол снарядининг бир донаси 2,5 миллон рубл, Шаҳед 136 дронлари нархи 4,5 миллион рубл, «Смерч» тизими учун бир дона ракета 5 миллион рубл, Точка У комплекси учун бир дона ракета 27 миллион рубл, Х22 русумидаги қанотли ракеталарнинг донаси 90 миллион рублдан, Искандер комплекси учун битта ракета 270 миллион рубл, Калибр ракетаси 586 миллион рубл эканлиги маълум бўлди. Уруш чўзиларкан, Россия ғазнаси бу харажатларни яна қанча муддат кўтара олиши мавҳумлигича қолмоқда.

+++

Украина Бош прокурори Андрей Костиннинг хабар беришича Россия уруш бошлангандан буён камида 61 нафар ҳарбий асирни қатл қилган. Асирлар инсонийликка зид шароитларда сақланмоқда, улар очлик ва тиббий ёрдам йўқлигидан азият чекмоқда. Шунингдек, аскарлар украин тилида сўзлашгани учун ҳам аёвсиз калтакланади. Умумий сонда 2200 нафар украин аскари асир тушган. Улардан 500 нафари электр токи билан қийноққа солингани ҳақида маълумот беришган. Асирлар алмашинуви охирги марта 31 майда амалга оширилган. Украинага қайтарилган 75 аскар орасида Чернобел АЭСи қўриқчиси Роман Горилок ҳам бор. Роман урушда қатнашмаганига қарамасдан 2 йил давомида Россия тутқинида қолган. Халқаро қизил ҳоч ташкилоти вакиллари ундан бирор марта хабар олмаган. Россия ташқи ишлар вазирлиги озиб кетган Романнинг фотосуратлари ҳақида ҳеч қандай муносабат ёки изоҳ билдирмади.

+++

Украина урушидан қайтган аскар Екатеренбургда нафақадаги қария қўшинисининг бошини болға билан уриб, тепкилади. Уруш қаҳрамони бу разилликни қилаётганда барибир унга ҳеч қандай чора кўрилмаслигини айтиб бақирган. Воқеага қариянинг 11 яшар набираси гувоҳ бўлди. Полиция собиқ аскарни воқеа жойидан олиб кетган, бироқ чиндан ҳам, қонуний чора кўришга ҳеч қандай асос йўқлигини баҳона қилиб қўйиб юборган. Россия тобора ҳеч бир қонун ишламайдиган мамлакатга айланмоқда.

+++

Санкт Петербургда ўтказилган халқаро иқтисодий форумга Толибон ҳукумати вакиллари ташриф буюрди. Шаҳар губернатори Беглов толиблар билан сухбатда бу ташрифдан мамнунлигини билдирди. Толиб ҳукумати вакиллари форумда Россия ва бошқа мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларни кучайтириш режалари ҳақида гапирган. Толибон ҳукумати дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатлари томонидан террористик ҳукумат дея эътироф этилган.

+++

The Economist нашри АҚШ мудофаа вазирлиги тақдим этган маълумотлар асосида Россиянинг уруш қурбонлари сонини маълум қилди. 2024 йил июн ҳолатига кўра 462 мингдан 728 минггача аскарлар ўлган ёки оғир тан жароҳати олгани таъкидланмоқда. Уруш шу суръатда давом этса Россия ҳарбийлари орасида қурбонлар сони 1,5 миллиондан 5 миллионга етиши тахмин қилинмоқда.

+++

3 июл куни Шавкат Мирзиёев Остонага бориб Хитой раиси Си Жин Пин билан учрашди. Минтақа мамлакатлари раҳбарлари билан учрашув Шанхай ҳамкорлик ташкилоти плюс доирасида бўлиб ўтди. Расмийлар ушбу учрашувларда ҳамкорлик алоқалари, савдо-сотиқ ва инвестициялар ҳақида суҳбат олиб борилгани ҳақида хабар бермоқда.

+++

Афғонистондан келтириладиган Рояль ичимлиги инсон саломатлиги учун ўта хавфли эканилиги ҳақида қирғиз матбуотида хабар тарқалди. Ўзбекистонликлар орасида машҳур бўлган Golden life брендининг газланган анор ичимлигини Қирғизистон дўконларида сотиш тақиқланмоқда. Маълум бўлишича, ичимлик таркибида Азорубин Э 122 бўёғи мавжуд бўлиб, у болаларнинг фаоллиги ва диққатини жамлашига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу муносабат билан Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи асосида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида ушбу маҳсулотлар дўкон пештахталаридан олиб қўйилмоқда. Ўз навбатида, чакана савдо тармоқлари раҳбарларига ушбу маҳсулотларни сотишни тақиқлаш бўйича тегишли буйруқлар берилади.Ўзбекистонда эса бу ичимлик ҳали хамон дўкон расталарда сотилмоқда. Таркиби, хусусиятлари бўйича расмийлар томонидан маълумот берилгани йўқ.

+++

Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси раҳбари Салоҳиддин Нуриевга ҳайфсан интизом чораси қўлланилди. Адлия вазирлиги эълон қилган баёнотга кўра, бунга унинг матбуот анжуманида айтган сўзлари сабаб бўлган. Амалдор ОАВ вакиллари билан учрашувда «халқ пули» деган тушунча йўқлиги, бюджет маблағи «давлат пули» эканини айтиб чиққан эди. Шунингдек, Нуриев давлат ходимларини муҳокама қилиш борасида ҳам баҳсли фикр билдирган. “Ўрганиш якунлари бошқарма бошлиғи юқоридаги фикрларини жамоатчиликка етказишда қонунчиликка таянмаганини, асосли ва таҳлилий ёндашмагани, айрим ўринларда шахсий қарашларидан келиб чиқиб тушунтириш берганлигини кўрсатди. Шу билан биргаликда вилоят адлия бошқармаси мазкур матбуот анжуманидаги видеопарча тарқаб кетгандан кейин баёнот бермасдан, натижада жамоатчилик муносабатини ўзгартириш, уни юмшатиш чораларини кўришда сусткашликка йўл қўйган» дейилади вазирлик хабарида.

Бу 600 секунд эди. Айни сонияларга келиб Элтузнинг Ютуб канали обуначилари сони 640 минг нафардан ошди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Cупер раҳмат, супер спасибо, super thanks, super tack кнопкаларни босишни унутманг. Соғ бўлинг!

Тағин ўқинг
6 август 2023
Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги “Зарбдор” газетасининг бош муҳаррири Ғуломжон Ҳамзаев Элтузга мактуб йўллаб, мамлакат раҳбариятидан туман ҳокими Зафар Рўзиев ...
3 октябр 2019
«Тошкентга юриш» қилгани учун қамалган 56 яшар шоир Маҳмуд Ражаб ўн кунлик ҳибсдан сўнг 3 октябрь куни маҳаллий вақт ...
20 феврал 2017
Ўзбекистон чорак аср марҳум Ислом Каримовнинг беш тамойили асосида яшаб келди. Бу беш тамойил аслида бир тийинга қимматлиги, қоғоздаги ...
15 май 2023
«Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 15 май сонидан лавҳа «Ислом Каримов ‘Озодлик’ радиоси ва ‘Америка овози’ вакиллари билан учрашди» ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...