Асосий мавзулар
18 июл 2024

Касбининг муштумзўр ҳокими

Видеода Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев фермерни уряпти. Воқеа апрел ойида юз берган.

Куни кеча эса мажлисда ҳоким Дўстлик маҳалласи ёшлар етакчиси бўлган ёш қизни куракда турмас сўзлар билан ҳақорат қилган.

Эътирозларга жавобан ушбу валломат ҳоким “хоҳлаган жойингга арз қил, видео аудио ёзиб ол. Ҳеч кимдан, ҳеч нарсадан қўрқмайман,” деб ўдағайлайди.

Элтуз нашри ҳоким Тўхтамурод Мейлиевнинг кирдикорлари ҳақида аввал ҳам бир неча бор танқидий мақолалар чиқарди.

Жумладан, Тўхтамурод Мейлиев пилла йиғими пайтида фермерларга босим ўтказиб, пул йиққан – ҳоким бўш қоғозга фермерлардан қўл қўйдириб, кўчат экиш баҳонасида пул талаб қилган.

Инсайдерларнинг хабар беришича, ҳоким жаноблари ҳар сафар Элтуз танқидидан кейин Тошкентга отланиб, мансабдор “танкалари” ёрдами билан ишни босди-босди қиляпти.

Суратларда Касби тумани ҳокими хонлик давридаги заминдор мисоли фермерларни ўз батракларидек мулзам қилган. Ҳоким ҳеч кимдан қўрқмайди, ҳеч ким унинг қудратига соя сололмайди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг ноябрь ойида ўтказган ҳукумат мажлисида амалдорларнинг муштумзўрлиги ва сўконғичлиги давлат сиёсатига, президент сиёсатига қарши чиқиш деб баҳоланишини айтган эди:

– Гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек, ўз масъулиятини унутиб, оёғи ердан узилган, мен раҳбарман, нима қилсам ҳам меники тўғри деган хато фикр билан ғўдайиб юрган айрим одамлар ҳам йўқ эмас. Уларнинг ўз хизмат лавозимларини суиистеъмол қилиб, қўл остидаги ходимларга қўпол муносабатда бўлаётгани, ҳақорат қилиб, ҳатто қўл кўтараётгани ҳақида бизга кўплаб маълумотлар келиб тушмоқда. Бу бизга умуман номаъқул нарса. Бу иллатни йўқ қилиш керак, – деган эди Мирзиёев.

Аммо Тўхтамурод Мейлиев фермерларни калтаклаб, босим ўтказишда давом этмоқда.

Эртага бирор фермер ҳоким сабабли юрак ҳуружидан ўлса АОКА каби ташкилотлар унинг айбини ёпишга уринади.

Зўравон, фермеркуш ҳокимга қатъий чора кўринг! Мутасаддилар – яна бир фермер қурбон бўлса ойни этак билан ёполмайсиз. Элтуз Ўзбекистондаги муштумзўр, сўконғич мулозимлар қилмишига оид воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босинг. Агар айрим ёпиқ видеоларни кўришни ёки шунчаки каналимизни қўллаб қувватлашни истасангиз, супер раҳмат кнопкасини босинг. Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
15 январ 2020
Дунëда энг кўп танилган замонавий ўзбек ëзувчиси 66 ёшли Ҳамид Исмоил 14 январь куни «Озодлик-Озод Европа» радиоси Марказий Осиë ...
16 май 2017
«Оила ва жамият» газетаси (10.05) мобил алоқа компаниялари «хизматларининг миллий маънавиятимизга таҳдиди» ҳақида бонг урди. Унда мобил алоқа операторлари ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб олдик. Бир бошдан ҳосилларни ...
10 декабр 2019
Шарқий Европа коммунизм асорати ва Совет назоратининг 30 йиллигини нишонлаëтган пайтда Прага шаҳрига келган мухолифатдаги “Эрк» демократик партияси лидери ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...