Асосий мавзулар
3 август 2024

Дилдоралар, дили поралар! – РТдан ваъз

Яшаш соатининг олтин капкири қимирлаб-қимирлаб бир хафта ўтди. Мана яна қаршингиздаман. Юзма-юз. Бетма-бет. Аччиқ ҳақиқатларни айтиш учун бугун ҳизматдаман.

МС: Хўжик брри, мўччи ойбикалар, опабийи, галинбикала ничиксизла. Ëзни иссисанда арип гетмадингизлами?

РТ: Матчон Суқилиш хонқалини тилидан бошқа тилни билмайдими деб сўрашди.

МС: Биламан оғо. Монгит, қиличбой, дўсимбийчанам галиштираман.

РТ: Қани бир гап айт

МС: Топқонингди мойға бос.

РТ: Бу дегани нима қимирласа ëки ўсиб чиққан бўлса ëғда қовуриб ейишни билдирадими? Лекин шу иссиқда музқаймоқ қовурдоқдан яхши.

(Инстаграмдан видео парча)

МС: Жон дап, йолоб тошийман

РТ: Бу иссиқлар ҳам ғанимат. Ëзнинг ҳам бир ойи қолди. Ҳали қишда соғинасизлар бу иссиқни.

МС: Йози билан самирдик, гурваклани гамирдик. Шумхабарлара ўтинг ëшулли.

Шумхабарлар

Самарқандда 49 лохни Англияга ишга юборишни ваъда қилган оқдарёлик апрс ушланди.

+++

Контракт ошди! 6 млн 400 минглик «Пед» 7 млн 400 минг сўм бўлди.

+++

Наманганда икки клиент банк кассирини 3-қаватдан итариб юборди. Кассир банисада комада,  қасд қилганлар қамағда.

+++

«Чорсу» бозорида 825 млн сўмлик олтин ўғирлаган 25 яшар сурхонлик қиз 8 йилга қамалди.

+++

Пастдарғомлик 26 яшар эр 24 яшар хотинини пичоқ билан сўйиб ташади.  

МС: Хотин гўрда¸ эр қамағда. (video parcha хаëт қандай бешафқат)

Ҳаёт қандай бешавқат

Суд тергов ҳужжатларини таҳлил қилиб қарасам, ўзбек эркаклари хотин-қизларни шантаж қилиб, пул ундиришни ўзига асосий касб сифатида танлабди.

Масалан бир қизни «севдим, ўлдим куйдим» деб ўрайди. Кейин хатага обориб ачом-ачом қиған пайтда секин расмга оволади юпқа кийимдаги ëки умуман қип яланғоч қизни.

Ана энди иш битди. Бу расмларни интернетга чиқарвораман, тез минг дўллар обкебер дейди бу разил эркак. Хуллас шунақа қилиб тирикчилик қилади. Жўха айтгандай любой бизнес, даже онангни қатортолда ўчеридга қўйдириш ҳам Янги Ўзбекистонда очень хороша!

Мана куни кеча Тошкентда  бир қизнинг суратини сайтларда фирибгар деб чиқариб юбориш билан қўрқитиб пул сўраган ўзбек  эркак қўлга олинди.

«Эркак» қизни қўрқитиш орқали 7,5 миллион сўм пул талаб қилган.

Шантажчи қамағда.

Аммо минглаб ўзбек эркаклар бугун эрта билан туриб хотин қизларни шантаж қилиб пулини шилсам ëки алфонс бўлсаму, хотинлар мани «бақса» деган орзу билан кўчага чиқади.

Орзулари бошлади йўлга. Ҳали етар манзили йироқ.

Бу алфонс шантачиларнинг финал манзили қамақ бўлсин деганлар «давай» деб ëзув қолдирсин видео тагида.

МС: Давай оға. Ғорипни ғурбатдан чиқорипаринг. Новви давади Навоий отоимиз…

Ашлачи Дилдора Ниëзова паразит, алфонс эрига нега уч талоқ (ҳулуъ) бергани сабабини айтди.

Энди бу паразит кал нима қилади? Тайинли касби йўқ. Танбал.

Нариги тёлкаси ўзига ўхшаш – паразит ва текинтомоқ.

Дилдорасиз қолмоқ – бу, турклар айтмоқчи, порасиз қолмоқ.

Видео

Қашқадарёда хирсдай 48 ёшли сотувчи эркак дўконга кирган 12 ёшли болани калтаклади.

+++

Тошкент шаҳрининг «Чортоқ» маҳалласидаги бир ярим яшар бола ховлидаги туалет учун қазилган чуқурга тушиб кетди.

ФВВ ходимлари келиб қутқарди. Бола қаровсиз қолдирилган.

Умуман бу жуда ибратли воқеа.

Ўзбек ота оналари давно болаларини унутиб қўйди.

Бутун ўзбек жамияти унутди болалари борлигини.

Қаровсиз ўзбек болалари аллақачон туалет чуқурида нажосат ичида ëтибди.

МС: Хороп бўлди. Юрт бизилди

Янгийўлда беш кишилик оилани сўйиб ўлдириб, уйига ўт қўйворишди.

+++

Ургутлик 35 яшар апрс Учқудуқлик лохни Мексика орқали АҚШга ювораман деб келишилган 19 минг доллардан 6200ни оганда ушланди.

+++

Самарқанлик 41 яшар апрс Навоийлик лохни Мексика орқали АҚШга ювораман деб келишилган 17.500 доллардан 6 мингини оганда тутилди.

+++

Чинозлик 55 яшар апрс 3 лўхга АҚШ визаси обераман деб 28 минг 800 доллар оганида ушланди. Апрс қамағда.

+++

32 яшар Наманганлик апрс Олтинсойлик 27 яшар галварсни Мексика орқали АҚШга ювораман деб 334 млн. сўм оганда ушланди.

+++

МС: Оғо ман чушунмадим. Кимни қоросонг, америка ëмон, байден ëмон дийди. Лекин отини сотиб, молини сотиб америкага гетжакла ўй ичиси билан. Ойниқса, шу блогер даян монглойи қороло…

Универсал Журналистика

РТ: 1997 йили Қозоғистондан Ўзбекистонга «Универсальная журналистика» деган китобдан тўрт юзтача обкелдим.

Бу китоб ўзбек журналистлари орасида текин тарқатилди.

Эрик Жонсон деган америкалик танишим, агар ўзбек тележурналисти бу китобни ўқиса дарров ўзгариб профессионалга айланади дея ишонарди.

Жонсон бу «журналистларнинг» харф танимаслиги ва тренингларга текин кола ичиш учун боришини ҳали билмасди.

Бу яратриқлар текин кола ичиб, фуршетдаги емакларни еганича еб, қоғанини сумкасига солиб обкетиш билан қаноатланмасди.

Улар ўзларининг эсенбидаги кураторига «Мана Америка бизадан зарғалдоқ инқилобчи таëрламоқчи» деган доносди ҳам  эринмай ëзиб беришарди.

Улар ўзларига совға қилинган китобни ëқар ëқмас олишди. Кўплари бу китобни йўлдаги мусор қутига ташабам кетди.

Эрик Жонсон «боқса одам бўлади» деб ўйлаган журналистлардан бирортаси бу китобни ўқигани йўқ.

Ўқиса бўларди, ҳар холда. Мен бу китобнинг етти порасини  қаттиқ совуқда Олмаотадан Тошкентга келаëтган автобус ичида хатм қилиб  туширдим.

Китоб ҳеч қандай миллий менталитет деган нарса йўқлиги ва журналистика африкадаям, тўйтепадаям бир хил экани ҳақида.

Ҳар қанақа пресс турларнинг ҳам, хокимият «Тошконнан кеган» блўгëзар инстаграм қўярларни бақиишининг ҳам журналистикага алоқаси йўқ.

Бу журналистикага алоқаси йўқлар сурув-сурув бўлиб, беором қушлардек у пресс турдан яна бир пресс турга учиб қўниб туради.

Ҳокимдан совға кутади бу текинтомоқлар.

Баъзан бу паразитлар «нега девзира гуручданмас оддий аланга гуручидан ош қиберди» дея уларнинг олдига дастурхон ëзган ҳокимнинг гўрига ғишт қалашади.

Ким чиқарди ўзи бу қўлидан профессионал медиа контент яратиш келмайдиган биояратиқларни «бақиш»ни?

Нега бақилиши керак бу ажиналар?

Нега уларнинг доим чўзилган капти ë кашкулига  чақа ташаш лозим?

Девонами улар? Тиланчими? Гадойми?

Агар шу қўлидан ҳеч нарса кемайдиган тўданинг ати журналист бўлса мен яхшиси бедапояга қоровул бўлиб қўяберай.

Бўйнига занжир тақилган ит овга ярамайди.

Аравасига тушиб, аравакашнинг қўшиғини эплаб айта олмаганларни кропива бутоғи билан савалаш жоиз.

МС: Оғо очинг ални. Уринг потяни.

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Тағин ўқинг
26 май 2021
“Абдулла Ғариб продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг 7-қисмини тақдим этади. Автобусни ...
17 декабр 2019
Ўзбекистонда сайлов ўйинлари авж олиши фонида Халқ демократик партияси вакили Боймурод Юсупов мамлакатда 25 йил давомида амалиётда бўлган таълим ...
30 март 2024
Хоразм вилоят Кўшкўпир туман хокимининг Шерали исмли қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари 50 минг ақш доллари миқдорида ...
5 сентябр 2023
Ўзбекистондаги меҳрибонлик уйларини «реформа қилиш» ташаббускори бўлган Тоҳир Миржапаров 15 нафардан зиëд вояга етмаганларни ичириб, ҳушидан кетказиб, мунтазам зўрлаб ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...