Асосий мавзулар
15 август 2024

Салимбойнинг мазаси йўқ, Московский эса комада

Элтуз манбаларининг маълум қилишларича, Салим Абдувалиевнинг ўлгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

11 августда баъзи телеграм каналлар жумладан Qoraxabar “Салимбойвачча” номи билан танилган Салим Қирғизбоевич Абдувалиевнинг вафот этгани ҳақида хабар тарқатди.

“Тарқалган ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди”, дея жавоб берди Ички ишлар матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов.

Шоҳрух Ғиёсов гапнинг ярмини айтдию қолган ярмини айтмади. Вазирлик мулозими ё билиб туриб гапирмаётир ёки ростданам вазиятдан бехабар.

Элтуз суҳбатлашган Салимбойга яқин манбаларга кўра, Салим Абдувалиев оила аъзоларига ҳуқуқ тартибот идораларидан бир мулозим телефон қилиб, унинг тириклиги, аммо “мазаси йўқлигини” айтган. Аммо, қўшимча тафсилот берилмаган.

Демак, Салим Абдувалиев аҳволи анча жиддий.

74 яшар Салим Абдувалиев жорий йилнинг 19 мартида жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг ёпиқ мажлиси ҳукми билан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 248-моддаси (Ўқотар қуролларни қонунга хилоф равишда сақлаш)да айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Айни дамда Салим Абдувалиевнинг собиқ қудаси, постсовет жиноят оламида Ҳусан Московский деган ном билан танилган ўзбекистонлик тадбиркор Ҳусан Зиëмуҳаммедов  комага тушиб қолган.

68 яшар Ҳусан Московский 20 июн куни юрак хуружига учраган ва Тошкентда  жарроҳлик амалиётини ўтказган.

Шифокорлар тадбиркор яқинларига унинг юрагини трансплантация  қилиш зарурлигини айтганлар.

Бу тавсия ортидан Ҳусан Зиёмуҳаммедов Жанубий Кореяга олиб кетилган. 

Кома ҳолатида бўлган тадбиркорга яқинлари ҳозирги кунда донор қидиришмоқда.

Ҳусан Московский Россияга Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берувчи энг йирик тадбиркорлардан бири сифатида танилган.

Шу билан бирга у Ўзбекистонда “Необыкновенная” ароғи савдосидан мўмай даромад кўриб келган.

Бундан ташқари Ҳусан Московский Россия матбуотида “Бутун умр ўғрилар ëнида юрган ” тадбиркор, дея таърифланган.

Шунингдек у собиқ президент Ислом Каримов даврида сиёсий қотилликларни амалга оширишда жонбозлик кўрсатган шахслардан бири сифатида танилган.

Бу мавзуга Элтуз мавриди келганда яна тўхталади. Каналимизни кузатиб боринг, обуна бўлинг. Видеоларимизни улашинг. Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
9 июн 2023
Рассом Туз
1 июл 2023
«Элтуз» жамоаси 1 июлдан 30 кунлик меҳнат таътилига чиқади. Таътилдан кейин сиз, азиз дўстлар, кўзлари интизор сингиллар, меҳрибон опажонлар, ...
5 феврал 2021
Отга қоққан тақадек, сувдан чиққан бақадек, бир мирилик чақадек – рассом Тузчиларга салом! Ўзи четга буқинуб, шахсиятга тўқиниб, аллакимга ...
17 май 2023
Банкдаги пулни ўмарган, 9 миллиард 208 миллион 862 минг сўмни  ВонXBet ўйинига тикиб юбориб ютқазган Нукусдаги банк ходими 8 йилга ...
Блоглар
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...