Асосий мавзулар
8 май 2023

Россия армиясига чақирилаётган ўзбеклар, Ичон қалъадаги зарарли қурилиш, газ ва ипотека муаммолари – EP74

Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ва Россиянинг Москва шаҳридан келган. Дастлабки мактуб Самарқанд шаҳридан.  Самарқандлик фуқаро референдум арафасида ёғ арзонлагани аммо банкирлар келиб ипотека кредитларни тўлашни талаб  қилаётганидан нолимоқда. Аммо котлет алохида, пашша алоҳида. Хатни ўқиймиз.

«Самарқанд шаҳридан мурожаат қиляпмиз. Шодиёна МФЙ тозалик ва байрам муносабати билан йиғилиш чақириб, ҳар бир хонадон вакили ўзини ҳурмат қилган ҳолда келиши шартлигини ёзибди. Маҳалла маъмурияти шундай оҳангда мурожаат қилиши тўғрими? Референдум арафасида 480 минглик ун ва ун маҳсулотлари тенг ярмига, ёғ маҳсулотлари эса 20 минггача арзонлаган. Аммо ипотека кредити бўйича банкирлар оқшом соат 22:30 да ҳам аҳоли хонадонига келиб кредитни тўлаши кераклиги, акс ҳолда чиқариб юборилиши ҳақида гапирмоқда. 

Кечқурун банк ходимларининг аҳоли уйига кредит талаб қилиб боришини қандай изоҳлаш мумкин? Билишимча, Марказий банкнинг 3262-сонли қарорида аҳоли уйига кредит сўраб бориш мумкин эмаслиги,  фақат хат жўнатилиши кераклиги айтилган. Банк ходимлари ва юристлари аҳоли мол-мулкини хатлаб кетмоқда. Судялар аҳоли судда  қатнашмаса ҳам қарор чиқариб юбораётгани ҳақида хабарлар бор».

Қонунга кўра, олинган кредит вақтида тўланиши керак. Конституцияни қабул қилиш мақсадида тарқатилган ёғ эса алоҳида мавзу.  Навбатдаги мактуб анча жиддий. Юнеско очиқ осмон остидаги ноёб обида сифатида рўйхатга олган Ичон қалъа худудида бошланган қурилиш юзасидан. 

«Ичан-қалъа   Давлат мухофасасига олинган, Юнесконинг обидалар рўйҳатида турувчи Ичан-қалъа шаҳарчаси деворларининг ёнгинасида янги замонавий қурилиш ишлари бошланган.  Тарихий ҳудудда янги қурилиш ишларини олиб бориш қанчалик тўғри? Юнескодан руҳсат олинганми? Агар руҳсат бўлса, Янги объект Тарихий маконнинг ҳуснини бузмайдими? Ахир бино баландлиги Ичан-қалъа деворларидан баландроқ бўлиши мумкин-ку. Тарихий муҳитга зарар келтирилса, Юнеско бу жойни ўзининг рўйҳатидан чиқариб юбориши ҳеч гап эмас. Масъуллардан бу масалада аниқроқ маълумот берилишини сўраб қоламиз».

Кейинги мактуб, газ идораси ходимларига ваъда қилинган хайитлик пулларининг берилмаганига оид.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ таркибидаги филиал бўлимларида ишлаймиз. 19 апрел куни Рамазон ҳайити муносабати билан ходимларни меҳнат ҳақ тўлаш миқдорининг ярми ҳажмида мукофотлаш бўйича буйруқ чиққан эди. Мана, апрел ойи хам тугаяпти, аммо байрам пули берилмади, ойликдан дарак ҳам йўқ. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ моддий рағбат масаласини ҳал қилиб беришини сўраймиз.

Кейинги мактубни Россияда меҳнат қилаётган ўзбек мигранти йўлламоқда. У ерда аҳвол жиддий, иқомат ҳуқуқи эвазига урушга бориш таклиф қилинмоқда. Бормаганларга эса ўйлаб кўриш учун муддат белгиланаяпти.

«Москвадаги Сахаров миграция марказида армияга боришга тарғиб қилишяпти. Россия армиясида хизмат қилиш эвазига фуқаролик ва пул таклиф қилиняпти. Аввал армияга бормаганларга ўйлаб кўриш учун муддат бериляпти…»

Ҳа, ўйлаб кўринг, биринчидан Ўзбекистон қонунларига кўра бегона давлатнинг армияси сафида жанг қилиш жиноятдир. Иккинчидан бу уруш Россия ғалабаси билан тугамайди. Сўнгги маълумотларга кўра рус армиясининг салкам 20 мингга яқин аскари ўлдирилган ва асир олинган.

Ва сўнгги мактуб Қашқадарёнинг Китоб туманидан. Шикоятгўй Тупчоқ маҳалласига суюлтирилган газ тўлиқ етказиб берилмаганидан шикоят қилмоқда.

«Қашқадарё вилояти Китоб тумани Тупчоқ МФЙ аҳолисига суюлтирилган газ тўлиқ етказиб берилмади, оқибатда газ шохобчада 300-350 та баллон боʻш ҳолда ётибди. Аҳоли газсиз қийналмасин, амалий кўмак берилса бўлар эди…»

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз бешта шикоятнинг сўнггиси эди. Кўрсатувимизга келаётган изохларда кўпинча биз билан қандай боғланиш. Қандай қилиб бизга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида сўрашади. Билмаганлар учун яна бир бор эслатамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
30 октябр 2017
Марҳум президент Ислом Каримов замонида жиноий жавобгарликка тортилган жуда кўп амалдорлар амалдаги давлат раҳбари даврига келиб юксак лавозимларга тайинланмоқда. ...
6 сентябр 2016
Жиззах ва Сирдарё вилоятлари сафарига бағишланган махсус кўрсатувда Ислом Каримов иш топиш учун хорижга чиқиб кетганлардан ижирғанишини билдириб: «Бунақаларни ...
17 май 2019
Maна, ҳафта айланиб яна ойлар султони рамазонда сиз билан юз кўришдик. Рамазон ойида шайтонларни занжир билан боғлаб қўйишар экан. ...
19 июн 2019
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси 2019 йилнинг 3 июнида ҳуқуқ фаоли Малоҳат Эшонқуловага қарши Жиноят кодексининг икки моддаси – ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...