Асосий мавзулар
24 сентябр 2024

Полигонда портлаган Сармат, ўзини осган аёл – 600’69

Россияда короновирус, Ўзбекистонда эса қизамиқнинг янги тури тарқалди, эр зулмига чидай олмаган хотин ўзини осди ва бу 600 секунд.

+++

Россияда туғилиш рейтингининг рекорд даражада пасайиши кузатилмоқда. Демографик кризис Россиянинг қўшни Украинага босқинидан кейин кучайди. Росстат эълон қилган маълумотларга кўра, расман аҳолиси 145 миллион бўлган Россияда 2023 йилда 1 миллион 264 минг чақалоқ дунёга келди. Бу кўрсаткич 1999 йилдан бери мамлакатда кузатилган энг паст натижадир.

+++

Россия бўйлаб коронавируснинг янги Икс Е Си номли штамми тарқалмоқда. Касалликнинг асосий симптомлари иситма, тумов, ҳид ва таъм билиш сезгисининг йўқолиши, иштаҳа йўқолиши, танадаги оғриқ, чарчоқ ва бош оғриғи эканлиги таъкидланмоқда.

+++

Россияда пластик жарроҳлик амалиёти нархлари ошади. Санкциялар таъсирида пластик жарроҳлик учун зарур бўлган имплантлар нархи кўтарилади. Имплантлар мамлакатга евро ва доллар валютаси тўлови билан импорт қилинади. Натижада Москва бўйлаб тахминан 350 минг рубл бўлган кўкракни катталаштириш амалиёти Октябр ойига келиб 800 минг рубл дея баҳоланиши кутилмоқда.

+++

Жаҳон бозорида олтин нархи рекорд даражада ўсди. Ушбу қимматбаҳо металлнинг трой унцияси 2600 ақш долларини ташкил қилмоқда. Бир трой унция олтин тахминан 31 граммни ҳосил қилади. Валюталар инфляцияси фонида олтин нархи ошиб бориши тахмин қилинмоқда.

+++

Франция хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликка рози бўлган Телеграм мутасаддилари эндиликда бошқа мамлакатларнинг ҳавфсизлик борасидаги талабномаларига ҳам жавоб бера бошлашди. Ҳамкорлик кибержиноятлар бўйича тергов-суриштирув доирасида амалга оширилади.

+++

Россия мудофааси Украина ядро энергетикаси объектларига ҳужум тайёрламоқда. Ҳужумлар қиш мавсуми арафасига мўлжалланган, деди Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига. Зарбалар атом станциялари ва подстанцияларидаги очиқ тақсимот ускуналарига йўналтирилиши мумкин. Ушбу ускуналар атом станциясининг хавфсиз фаолияти учун жуда муҳим. Уларнинг зарарланиши фожиавий оқибатларга олиб келади.

+++

Қримда портлашлар юз берди. Россия маъмурияти ракета тревогасини эълон қилди. Севастополда аҳолидан қирғоқ бўйи ҳудудларини тарк этиш сўралмоқда. Қрим Жамоат транспорти фаолияти тўхтатилган.

+++

21 сентябрь куни халқаро тинчлик куни нишонланди. Шу муносабат билан россияликлар Леся Украинка ва “Тинчлик талаб қиламиз” ҳайкаллари пойига гул қўйишди. Гуллар билан бирга келтирилган қоғоз кабутарларда Украинада босиб олинган ва Россияда аҳоли қурбон бўлган ҳудуд номлари ёзилган.

+++

Қозонда Брикс саммити ўтказилиши режалаштирилган. Саммит меҳмонларини жойлаштириш учун талабалар ётоқхоналардан қувилмоқда. 7 октябрдан то 27 октябргача Қозон давлат энергетика университети ётоқхоналарига БРИКС тадбири иштирокчилари жойлаштирилади.

+++

Ливан осмони яна нотинч. Исроил армияси Хизбуллоҳ террорчиларининг ўнлаб нишонларини йўқ қилишди. Мамлакат жанубида Хизбуллоҳ жангарилари қўлидаги рациялар ва мингдан ортиқ пейджерлар портлатилди. 18 сентябрь ҳолатига кўра ўлганлар сони 20 киши, жароҳатланганлар 450 кишини ташкил қилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Хизбуллоҳ ва Ҳамас террористик ташкилот сифатида эътироф этилган.

+++

Камала Ҳаррис CNN каналида Доналд Трамп билан дебатда иштирок этиш таклифини маъқуллади. Номзод Трамп эса ушбу таклифни ҳозирча тасдиқламаган. Томонлар келиша олса дебат 23 октябрь куни бўлиб ўтади. Трамп ва Ҳарриснинг илк дебати 10 сентябрь куни АБC каналида эфирга узатилган эди. Доналд Трамп биринчи дебатда ўзини ғолиб деб эълон қилган. Бироқ ўтказилган сўровномаларга кўра 67 фоиз АҚШ ватандошлари Камала Ҳаррис номзодини қўлламоқда.

+++

Россиянинг энг қудратли саналган Сармат ракетаси синов пайтида портла, ўз полигонини яксон қилди. Бундан бир неча йил аввал Россия президенти Владимир Путин Сармат деб номланган афсонавий қуролнинг анимацион тақдимотини намойиш қилган эди. Сармат РС-28 русумли ядровий континентлараро баллистиc ракета Кремлда энг кучли ва илғор қурол деб эътироф этилган. Амалда эса ушбу ракета тўртинчи марта синовдан ўтолмади. Илк синов 2022 йил 20 апрель куни муваффақиятли ўтган эди. Бироқ 2024 йилнинг 20 ёки 21 сентябрь куни ўтказилган синовда Сармат ўз полигони туннелида портлаб кетди.

+++

Ўзбекистонда қизамиқнинг оғир шакли тарқалди. Қизамиқнинг оғирлашган асорати панэнцефалит болаларнинг нерв тизимига жиддий зарар беради. Натижада бола мутлақо ҳаракатсиз фалажланиб, мустақил овқат еёлмайдиган бўлиб, ташқи дунёдан узилиб қолади. Бугунги кунгача Ўзбекистонда ушбу касалликдан 9 нафар бола ўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу касаллик қаршисида тиббиёт ожиз деган хулосани берди.

+++

Олмалиқ шаҳрида Ихтисослашган Бухоро мактаби ўқувчилари сувдан заҳарланишди. Ўқувчилар мактаб ҳудудида филтрланмаган сувдан истеъмол қилганлар. Сувдан заҳарланиш асосан бошланғич синф ўқувчиларида кузатилган. Ушбу холат мактабнинг 4 синф ўқувчиларидан 8 нафарида кузатилган. 18 сентабрь санасида болалар шаҳар тиббиёт бирлашмасига оборилган. Уй шароитида заҳарланишни олдини олиш ва бартараф этиш муолажаси буюрилган. Болаларда заҳарланишнинг хавфли бўлмаган даражаси аниқланган. Айни кунда заҳарланган болалар учун дарслар вақтинча тўхтатилган. Mактаб маъмурияти болалар тузалиши учун 4 кунга уйларига жавоб берганлар. Заҳарланиш асосан бошланғич мактаб ўқувчиларида кузатилган. Болаларнинг ошқозони оғриган, боши айланган. Ота-оналар мактабдан сув ичмасликларини уқтиришмоқда.

+++

Тошкентнинг Сергели туманида автобусдан тушиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган ўқувчини юқори тезликда ҳаракатланиб келган Би вай ди русумидаги автомобил уриб юборди. Қизча нобуд бўлди. Видео ёзиб олаётган автомобил тезлиги 70 км/соат. Шу ҳолатида ҳам уни ортда қолдириб кетаётганига қараганда Би Вай Ди тезлиги камида 80-90 км/с бўлганини билиш мумкин.

+++

Самарқандда икки боланинг онаси эри мунтазам калтаклаши ва ҳақоратлашига чидай олмасдан ўзини ўлдирди. Суд ҳужжатларида эркак хотини ва болаларини тепиб, арзимас сабаблар билан аёвсиз калтаклагани айтилади. Аёл отасининг қон босими ошиб кетишини ўйлаб, уйдагиларига эридан шикоят қилолмаган. Вазият ошкор бўлгач аёлнинг ота-онаси куёви билан “гаплашиб олиш учун” келишган. Бироқ куёв уларни уйга киритмасдан ҳайдаб юборган. Зулмкор эркак зарбалардан аҳволи оғирлашган хотинига тез ёрдам чақиришни ёки шифохонага боришни ҳам тақиқлаган. Эркак хотинининг аҳволидан хабар олгани келган икки қариндошини пичоқлаган. Азоб-уқубатдан қутилишга умидини йўқотган хотин 2024 йил 2 январ куни кечаси ўзини ҳовлидаги дарахтга осди. Болалар онасининг ўлигини кўрган. Бироқ аммаси болаларга бу ҳақида ҳеч кимга айтмасликни буюрган. Суд тиббиёт экспертизаси хулосаси ва гувоҳлар кўрсатмасига асосланиб, эркак бир неча моддаларда айбдор деб топилди. Хотинини суиқасдга ундаган эркак 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

+++

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшовчи эркак фарзанди учун алимент тўлови ўрнига ўз машинасини берди. Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг буйруғига асосан, эркак бир нафар фарзанди учун 2016 йилдан буён алимент тўлаб келган. Мажбурий ижро бюроси Жалақудуқ туман бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида тарафлар ўзаро келишишига эришилган ва ота фарзанди вояга етгунига қадар бўлган алимент тўловлари эвазига «Дамас» автомашинасини беришини маълум қилган. Ундирувчи ҳам бу таклифга рози бўлгани ҳолда алимент тўловлари ўрнига автомашинани қабул қилиб олди.

Бу 600 секунд эди. Айни пайтга келиб Элтузнинг ютуб каналидаги обуначилари сони 679 мингдан ошди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг. Агар каналимизни қўллаб қувватламоқчи бўлсангиз, суперчат, суперстикер ва супер рахмат тугмачаларини босинг,  соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
20 апрел 2016
Хусусан, «XXI аср» газетасининг ёзишича, 2015 йилда Ўзбекистон банк тизимининг жами капитали 2014 йилга нисбатан 23,3 фоиз кўпайиб, 7,7 ...
4 март 2016
Ўтган февраль ойида ҳам Ўзбекистон телеканаллари “эски ашулалари”ни баралла куйлашдан чарчамади. Яъни телеканалларнинг бош мавзулари яна ўша “маънавиятни юксалтириш”, ...
11 сентябр 2018
«2006 йилга қадар «Косон» зонасининг ташқи штаби томи устидаги солдат ва снай­перлар ярим йил тўхтовсиз “террорчилар”ни кутиб яшашди. Улар ...
13 июн 2024
Элтуз Порталига келган навбатдаги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона, Навоий ва Наманган вилоятларидан. Дастлабки мактуб Сурхондарё вилоятининг Денов ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...