Асосий мавзулар
15 ноябр 2024

Ўрисқул ўзбеклар учун испанча уят

РТ: Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман.

МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ишитамиз. Ничиксизла мўччи ойбика, хўжик биррило.

РТ: Матчонбой бугун кўрсатувимизда кўрарманлардан келган саволларга жавоб берсак.

МС: Дим амдолли оғо. Асиртираваеинг!

РТ: Сен ишлатадиган мўччи ойбика ва хўжик брри деган сўз маъносини сўрашибди.  (титр)

МЎЧЧИ  бу сўз Хоразмда чиройли деган маънони беради. Ойбека деб сал каттароқ қизларга айтилади.

МС: Оғо ман сал умумийлаштириб ўқиб барсам шу саволлони аласа…

РТ: Майли лекин адабий тил нормаларига сал яқинлаштириб ўқи.

МС: Овонг, амаллиймиз  Tуз оға, инди Тромп галди, Зеленскийни ховондор хўстори йўқ деп Путин укроплани устина атом бўмба ташийми?

Рассом Туз:  Йўқ ташамайди. Путин шунчаки пўписа қиляпти. Укроп дема Укроп деб руслар атай украинларни камситиш учун айтишади.

МС: Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ничик  сиëсатчи?

Рассом Туз: Жуда ëмон сиëсатчи.Сариқ чақага қиммат.  Орбан кремлпараст ва путинпарастдир. Шу билан бирга Европага мигрантлар келишига қарши туради. Бир сўз билан айтганда Виктор Орбан Европанинг катастрофаси. Ўзбекистон раҳбари бу ишкал сиëсатчи билан учрашиб обрў орттирмади.

Савол: Навчун улли ëшулли  Озодбек Назарбеўўпни ена Маданият минстри атип жойнда қолдирди. Навчун гўттина дапмади?

Рассом Туз: Тарихий код бу. Қадимдаям шунақа бўлган. Қоши кўзи келишган, яхши рақсга тушиб, қўшиқлар айтадиган болачаларни ҳукмдорлар суйиб, эркалаб, лавозимларга тайинлашган. Ўзбекистон каби қадим маданиятга эга давлатнинг Маданият вазири лавозимига дунë тамаддунидан беҳабар бир отарчининг тайинланганини бошқача изохлаш қийин.

Савол: Ички ишлар вазирлиги ичиннан чуриганми?

Рассом Туз: Ҳа шундай. Улкан қайрағочни ҳам майда қурт емириб ташайди. Бобожонов яхши, инсофли одам, аммо ИИВ тизимидаги бетонлашган жаҳолатни синдиришга кучи етмайди. ИИВни тўлалигича жавобини бериб, қайта набор қилиш керак.

Савол: Европада қўй гўштини килоси ничча пул?

Рассом Туз: Тахминан 7 евро орасида. Қийманинг килосини 4 еврога ҳам беради. Соатига камида 20 евро иш ҳақи оладиган Европа халқи учун қиммат эмас. Аммо европаликларнинг егани қўй, кўргани тўй эмас. Уларнинг асосий қадрияти камолат касб қилиб, ўз соҳасида ривожланишдир. Ҳар холда мен кўрган одамларда шу хислат бор.

Туз оға, сиз ким тарапиндасиз?

Рассом Туз: Украина томондаман.

Савол: Туз оға навчун сиз Шимолий Родеезия ҳаққинда ëзмайсиз. Шунча азоб гўрди ноймитла.

Рассом Туз: Менга Арнасой ҳақида ëзиш қизиқ. Украина бизнинг ҳам мустақиллигимиз учун курашаëтгани учун ҳам улар ҳақида ëзаман. Шимолий Родезия ҳақида маҳалла мачити имоми гапираверсин.

Савол: Нучин сиз ҳамма вох дарахт касилганини қоралийсиз. Сиз мақтоғон европадам дарахтлани ўдин атиб ëқиб исинадилоқу. Россия газ бармагани учун Европада ўрмонам қомийди яқинда.

Рассом Туз: Британияда бир дарахтни (агар у ўз уйингизда бўлса ҳам) давлат рухсатисиз кессангиз, камида 20 минг фунт стерлинг (бугунги курсда 22 минг доллар атрофида) жаримага тортиласиз. Ҳар бир дарахт учун.

Савол: Яхши қиз қориндошдан ортмийди. Шу кунача қариндошло ўртасинда қиз олиб, қиз барилган. Шуни ҳукумат тақиқлийжак? Ина масалан Уллибийи даян қўнгши қиз  холасини ўғлино ара бормин пирдухтор,  қорри қийз бўлиб қолаварами?

Рассом Туз: Қариндошга эрга тегса боласи мажруҳ туғилиш эҳтимоли жуда катта. Шу боис  ҳукуматнинг бу режасини маъқуллайман. Жуда яхши режа. Яшасин! Бундай тажрибани Тожикистон бир неча йилдан буён қўлламоқда. Натижа жуда яхши. Қариндош уруғлар ўртасида қуда-андачиликни бутунлай тақиқлашса янаям яхши бўларди.

Савол: Алишер Қодиров ҳаққиндайи фикрингиз?

Рассом Туз: Жуда салбий. Қўғирчоқ партиянинг каллаваранг рахбари. Унинг “урф одатлар бизни ривожлантиради” деган гапини эшитган қарғалар кулди. Кеча бу туғма овсар АҚШ президенти Байден ҳақида алжирабди. Одам эшитиб, уялиб кетади. Ëзганим каби испанча уят туйғуси яшадим. Бу мулозимлар гапирмай жим турса ақлли кўринади.

Савол: Охшом избосканда нови бўлди  Ҳамма ерни  милиса босиб гетди?

Рассом Туз:  Избосканда эр деган жанавор хотини, қайнанаси ва қайнукасини пичағлади. Оқибатда хотин ва қайнана ҳодиса жойида, қайнука баннисада ўлди. Хотин, қайнана ва қайнука гўрда, эр қамағда…

Савол: Навчун «қамағда» деб ëзасиз, соводиз йўқму?

Рассом Туз:  Атай шундай ëзаман. Халққа яқин бўлай деб.

Савол: Шу гунача ничча ўрис аскари Украинада ўлди?

Рассом Туз:  13 ноябр кунга қадар 716150  ўрис аскари Украинада  ўлдирилди. Улар орасида ўзбек дангаса мардикорлар бор. Ўликларни тўнғизлар еб ëтгани акс этган видеолар чиқиб кетди.

МС: Оғо холқ нишатсин, ўрисни гўттини ëлоб боло чоғо боқжак…

РТ: Ҳар доим босқинчига қул бўлганлар қораланган. Бола чақани боқаман деб қуллик ва сотқинликни оқлаш бу уятсизлик.

БОСҚИНЧИ ОШПАЗИ

Ўзбекистонлик 43 яшар Ҳулкар Ойдинова 6 нафар фарзандини катта қизига ташлаб, эрининг ортидан  Украинага қарши босқончилик урушига кетди.  Ойдинованинг, кўкрагига “народний фронт” деган ëрлиқ таққан блогер қиз билан, суҳбатидан келиб чиқсак, бу манқуртнинг урғочиси рус тилида “твоя моядан” нарига ўтолмайди.

Урушда ўлиб жасади қурт қумурсқага ем бўлади, босқинчи эри билан қўшмозор бўлади деган яхши гумондамиз.

Тошкент аэропортидаги Элтуз манбасининг айтишича, деярли ҳар куни Россиядан ўзбекнинг ўлиги келади.  Ўлик деганимиз ë куйиб кетган кўмирдай тана, ëки бомбада мажақланганидан қолган тана парчаси.

МС: Оғо, ўрисқул бўлиб, ўрисни армиясинда юрган бизани монглойи қороло жиноятчими?

РТ: Ўзбекистон қонунларига кўра, босқинчи ўрис армияссига ëлланиш бу жиноятдир. Чет эл армиясида, бўлибам босқинчи ўрис қўшинида хизмат қилган ўзбекистонлик Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра жазога тортилади.

Мана масалан, Фарғона вилоятидаги жиноят ишлари бўйича Қўштепа тумани суди 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-модда 1-қисми (Ёлланиш), 223-модда 2-қисми а-банди, б-банди билан (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) айбланган Алишер Холиқовни 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

Ўткан хафта  Самарқанд суди Россия босқинчилик урушида қатнашган булунғурлик 56 яшар яратиқни 3 йилга қамаганди.

Ўзбек раҳбарлари ора кунда олти марта Россияга таъзимга боргани етмагандай бир арава ўзбек машшоқ отарчилар ҳам ўрисга таъзим қилиш учун бюджет ҳисобидан босқинчи Москвага жўнатилади.

Озодбек Назарбеков  деган собиқ хизбут Кремль саройида «таъзим сенга Россия» деган какафония ижро қилади.

Ўрисқул отарчи ëтарчилар спискаси мана:

Оғзидан ва бетидан бузилган Муножот Йўлчиева, баччабоз қўшиқлар ижрочиси Озодбек, ўрисқуллнинг тозиси  Фаррух Зокиров, унвон олганича лаганбардорга айланган демоде Севара Назархон, пул қистирганда жони кирадиган Гулсанам Мамазоитова, Ойгул Нодирова, СССРни орзу қилиб жигулисини мақтайдиган Озода Нурсаидова ва яна бир гала хоину сотқин умуртқасизлар тўдаси.

Тарих бу итваччаларни билиб қўйсин деб номма ном ëздим.

Ўрисга таъзим қилган ўзимизнинг итваччалар.

МС: Қорсилдоп учип гурсилдап синғой. Новви давади Навоий отомиз

Дамас ва поезд учрашди

МС: Оғо бизани тарапдагила нишатиб дурибти?

«Дамас билан поезд учрашиб қопти» деб бошланадиган анекдотни эшитгансизлар. Охирида кулади ҳамма. Аммо Наманганинг Чортоқ билан Уйчи орасидаги темир йўлда юз берган ходисани менга айтишганида йиғладим.

63 яшар хожака Дамас рулини бошқараркан, ўзини худонинг паноҳида деб ўйлаб, мумкин бўлмасаям темир йўлни кесиб ўта бошлади.

Узоқдан келаëтган поезднинг «ду дудууут» деган огоҳлантирувчи сигналига парвоям қилмади.  Знакларгаям қизил этигини қўйиб қўйди бу шўпр бово.

Гувоҳларнинг айтишича, «қарс» этган сас чиқиб, дамасам, ичидаги шўпрхожакаям мажақланиб бир уюм темирга айланди.

Хожака ўлди.

Шу Намангандаги шўпр ўқишларда йўл ҳаракати қоидалариниям ўқитиш керак. Чўпчак, эртак ўқиган одам эрта ўлиб кетяпти.

Хабарларда эса  асосан пора олди, қизларни зўрлади ва ўғирлади деган гап.

Қамоқлар тўлиб кетган

Қамоқ вазирлигидаги Роҳила деган қиз билан лақиллашиб ўтирсам, бу қизгина муҳим маълумотни айтиб қолди.

Ўзи суҳбат бу қизнинг исми араб тилида минилавериб, яғир бўлиб кетган туя маъносида эканини айтишдан бошланиб кетувди.

Хуллас, бу қизнинг айтишича, ўзбек қамағлари тўлиб-тошиб кетибди. “Панелнийда умуман жой йўқ” деди суҳбатдошим.  Бундақа холат 2001 йилда ҳам бўлган ва ўшанда янги қамағлар қуриб проблема хал бўган.

“Пока судяларга прогон кетди. Майда ўғри ва апрсларга форточка топиб, жазони кечиктириб туринглар, уйда ухлайдиган жазо бероуриш,” деган прогон кетган.

Бундан ташқари жазо олиб, бир йилдан кўп ўтирганларни ҳам форточка очиб, уйига қўйворишга стрелка берилибди.

МС: Мен доим биров “иддао” қилса, “давай исбот қил” дийман.  Исбот далили боми?

РТ: Бу қиз менга бир арава ҳужжатни “ташабаерди” Масалан, Самарқанддаги хотинини уриб, қўлини синдириб, памперс едиргани учун олти йилга қамалган уронғич эр аллақчон қамағдан чиқиб, ўзини қаматган фаолларни уриб бошини темир билан ëраман деб, кўчада назоратсиз юрибди.

Ëки Наманган бозорида тиланчилик қиладиган она-бола ўғри бир бечоранинг қулоғидаги олтин исирғани юлиб олиб қочиб кетиб групповой ўғрилик бўйича ушалган Мунирахон Исроил қизининг “жазоси кечиктирилди”.

Роҳиланинг айтишича, бу тиланчи ўғри хотин олдин тўрт марта ўғирлик учун қамалган. Қамағга бориши билан тезда қўйиб юборилаверган. Амнистия, условниий, синов ва бало баттар отмазкалар билан.

Поранюс

Бўка тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи пора олаётиб қўлга тушди.

«Брат» 30 тонна пахтани қўшиб ёзиш эвазига фермердан 15 миллион сўраган. «Райпо» бошлиғи қамағда, пахтакор эса режани қандай бажаришни билмай ўтирибди ҳалиям. 

Қўшкўпир замҳокими ҳам пора билан қўлга тушди

МС: Иби мани қўнгшимқу бу. Ничча сўм поро олибди монглойи қоро?

РТ: 25 минг АҚШ доллари ва 50 миллион сўм олаётган пайтда ушланиб, қамоққа олинди.

Қизиғи шундаки, бундан 5 ой олдин худди шу лавозимда бўлган бошқа бир ўринбосар ҳам ўхшаш жиноят содир этган. У 50 минг АҚШ доллари пора олаётган пайтда қўлга олинган ва қамалиб кетганди.

Бу наҳс ўринга энди ким келаркин? Қўшкўпирда қамалишга тайёр порахўр комикадзелар  борми?

МС: хиррик

Мамали ҳайвон

Мамали ҳайвонлар ўта йиртқич ва рахмсиз бўлади.

Ҳеч бир яратиқ урғочи бўри ғазабига нишон бўлишни истамайди.

Одамлар ҳам ер куррасидаги сони кўп ҳайвонлардан бир тури.

Одамзоднинг мамалиси, яъни хотин-қизлар табиатан ўта аййор ва шафқатсиз.

Хотин кишининг хотиндан дўсти бўлмайди. Бўлибам пархонада.

Паархонада дугонасини  пичоқ билан сўйиб, сарватини ўмариб, уйини ёқиб юборган хотин устидан  суд ҳукми ўқилди.

Судланувчи хотинга кредитдан қарзларини узиш учун пул зарил бўлиб қолган.

Шунда бу хотин ўзининг бой дугонаси уйига ўғирликка тушиб, уни 20 мартадан ортиқ пичоқлаган.

Ўлдирилган хотин эридан ажраб бир қизи билан яшарди.

Кимдир бу марҳума хотинга совчи қўйиб уйланмоқчи бўлди. Бундан хабар топган дугона ўша совчи қўйган эркакни топиб, қошини қоқиб, кўзини сузиб, бир кеча қўйнига кириб расмларини дугонасига юбориб, «қалай бизди йўбир» деб эсесмес ëзди.

Марҳума хотин ўлимидан олдин судланувчидан шубҳаланиб, қизи уйдалигида унга эшикни очмаслигини ҳам тайинлаган.

Бироқ судланувчи марҳуманинг уйига қизи мактабда, яъни ўзи уйда ёлғиз бўлган вақтида борган.

Боришдан олдин ярим метрлик қўқон пичағди яхшилаб чархлаб ўткирлаган.

Дугона уйига кириб ўннашиб ўтирволгач, атай жанжал чиғорган.

Кейин пичағ билан дугонасининг танасига йигирма марта пичоқ тиққан. Кўзларини ўйиб олган.

Қотил  уйдан чиқиб кетаётганда, дугонасининг уй олиш учун тўплаган 2 минг доллар пули ва кўплаб олтин тақинчоқларини олиб чиқиб кетган.

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИ Бўйича Фарғона шаҳрида кўриб чиқилди.

Суд бу хотинни  15 йилга қамади. 

Мамали қотил қамағда. Дугона гўрда.

Хурматли хотин қизлар билиб қўйинг, икки оëқли мамалилар сизнинг душманингиз.

Яхшиси эркаклар билан дўстлашинг. Улар  ташқаридан ëввойи кўринса ҳам аслида юввош, қўлга тез ўрганади ва ем берган қўлни тишламайди.

МС: Лекин аркакла хотилара қараб атака атиб ëтибди

Шилқим нюс

Тошкентда келинига сексуал шаҳвоний шилқимлик қилган қайнота 5 суткага қамалди

Термизда ўз қизининг кийимларини ечиб, секс тегажоғлик қилган 50 ёшли ота 10 суткага қамалди.

Самарқандда 8-синф ўқувчиси ўғирлаб кетилиб, бир гуруҳ шахслар томонидан зўрланди.

МС: Оғо шу «секс шилқимлик» ҳаққинда ëзманг диян илтимос бўлди.

РТ: Нега ëзмаслигим керак экан? Мен бугун ëки шу икки уч кун ичида бўлган сексуал харрасмент, зўрлаш ҳақида ëзаман. Ëзгандаям суд қарори ва ҳукмларига таяниб. Ëқмадими миллатдошларингизнинг қилиғи?

Башаранг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалашма. Дарвоқе, Самарқанддаги мактаб ўқувчисини ўғирлаб кетиб зўрлаганлар орасида орган ходимиям бор дейишди. Шунга бости бости қилишмоқчи.

Хотинини уриб, бўқли памперс едиргани учун қамалган самарқандлик золим эса ҳеч қанча ўтирмай қамағдан чиқиб,  памперс воқеасини дунëга достон қилган фаолларга очиқ тахдид қилиб юрибди.

Қашқадарё вилоятида таксист йўловчи қизга жинсий тажовуз қилди.

Бу хабарларни айтишда давом этаман. Токи Ўзбекистонда хотин-қизлар тахдид ва зўравонлик нишони бўлмагунга қадар. Бу хабарларни ëзаëтиб ичимда испанча уят ҳис қиламзн

МС: Новви ву испанский иëт. Биза тарапда изо йиди деп ойтдодило…

Испанча уят надур?

ФБдаги дўстим Саида Усмон «Испанча уят» сўзининг маъносини сўради. Жавоб берсам.

Испанча уят, – бу ўта шармандали аҳволга тушган одам учун ачиниш аралаш, уялишдир. Биров учун уялиш деса ҳам бўлади. Бу бировнинг аҳволидан кулишнинг тескариси.

Масалан, йўлда бир лаъли анжир кўтариб кетаëтган хотин мол тезагига тойғониб йиқилди.

Сиз бу хотиннинг устидан хохолоб кулиш ўрнига ачинасиз. Уяласиз.

Мен ишлатган маънода  ўзини ғурурли деб билган, босқинчиларга қарши Жалолиддинман деб қўшиқ айтган, кийган дўпписидан фахрланадиган ашлачи Озодбек ўз ота-боволарини ўлдирган ўрис босқинчилари олдида тиз чўкиб, «минг таъзим» деган қўшиқ айтиб, шарманда холига тушгани ҳақида.

Ҳақиқатда Озод ашлачига ачинароқ, унинг учун уялдим.

Инглизча «spanish shame» нисбатан янги тушунча. 1990 йилда Британия телеканалларида испан сериаллари намойиш қилина бошлаган. Бу сериалларнинг саëз ва бачканалигидан закий инглиз томошабини уялиб, ер ëрилса ерга киргудай бўлган. (Британияда жуда савияли сериал ишлаш маданияти шаклланган)

Испанча уят билан ëнма ëн кринж сўзи ҳам ишлатилади. Инглизча  cringe. Испанча уят хисси кўп холда эмпатия бировнинг ëмон куни учун қайғириш туйғуси билан эш.

Ўша бошида айтганим бир лаъли анжир кўтарган хотиннинг мол тезагига тойғаниб йиқилишига ачинасиз ва айни пайтда у хотиннинг мол бўқига булашиб аяғи антенна бўлиб ëтқонини кўриб, у хотин учун уяласиз.

МС: Оғо утинг потяни.

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак! 

Тағин ўқинг
19 апрел 2019
Раccом ТузEltuz.com
4 июн 2020
Бобил инсоният тарихидаги энг қадимий, энг йирик шаҳарлардан биридир. Унинг тарихини кузатарканмиз, урбанистик марказларнинг узлуксизлигини ва давомийлигини кўрамиз. Бобил ...
8 июн 2017
Муттасил электр узилишлари ва Интернетдаги тўсиқларга қарамай ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда фаол бўлишмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, 2 миллион 163 минг ...
7 феврал 2024
«Ёшларнинг 100 та энг илғор лойиҳаси» танловида ғолиб топилиб, тўртинчи ўринни олган Навоийлик тадбиркор Пардаев Умид имтиёзли кредит олиш ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...