Баҳодир Файзи: Темур тарихидан кўра темир инқилоби муҳим
Кишилик тарихи темир ихтиро қилинганиден кейин дев қадамлар билан ривожланди. Бугун оëқда муҳташам турган Британия ва Америка каби давлатларлар индустриялашгани боис ривожланди.
Яқин тарихда Ўзбекистон ҳам учоқдан тортиб тракторгача ишлаб чиқариладиган ривожланган ўлка бўлган. Бу соханинг заифлашиши эса давлатнинг заифлашишига олиб келади. Растаможкани очиб берсин биз Германияда мусорларидаги эски мошнларни судраб келайлик дея мамлакатни эски машиналар чиқиндихонасига айлантиришни истайдиган популистлар бурнидан нарини кўра олмайди. Бизга энг тўғри стратегия бу – янги индустриализация ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш. Агар шу амалга ошмаса Ўзбекистон заиф истъемолчи ўлка бўлиб қолаверади. Текстил саноати бўладими, машинасозлкми ëки оғир металлургия албатта ривожланиб ўз махсулотини жахон бозори токчасига қўйиши керак. Саноати ривожлангани учун кучли давлатга айланган АҚШ нинг саноатлашиш тарихи бизга яхши дарс бера олади.
Америкадан Элтуз таҳлилчиси Баҳодир Файз биз билан суҳбатда.