Отарчи тошотарчига айланди – РТдан ваъз
Азиз ва мукаррам, қадрли ва меҳрибон кўзи қора, қоши қора юртдошларим, мана хапта айланиб сиз билан юзма юз бетма бет суҳбатга мушарраф бўлганимдан шодман.
МС: Ничиксизла хўжик брри, мўччи ойбика хўшши қизло, биртли биртсиз дойило, ëшулли ëши киччила.
РТ: Сўнгги бир ойда хабарлар ритми тезлашди. Комилга қараб ўқ узилди. Трамп ютди. Отабек ишдан олинди. Муниса туғди, Халима ўлди, Асад онтарилди.. Эртага нимаўларкин?
МС: Оғо ўткан ўтди гетди, эртанг новви бўлса бўлор. Бу гунлар ўтар гетар хотинжон гўтни кутар.
Матчонбой, ўтмиш бир қўлланма китоб. Ўтмишдагилар ишига қараб хулоса қиламиз. Масалан тоғамиз ток уриб ўлган бўлса биз унинг хатосини такрорламаймиз. Фақат бугун билан яшаймиз дейиш ҳам нотўғри. Масалан эртани ўйламай, бугун бор йўғингни еб битирсанг оч қоласан. Эртани ўйлаш учун муллаларнинг гапига эмас, балки физика, анатомия каби фанларга диққат қилиш керак. Эртага қаттиқ совуқ бўлади, демак бугун иссиқроқ кийим топиш, ўтин, кўмир ғамлаш керак.
МС: Оғо қисинмонг. Бу дунë ўзини ўзи тартипа гатиради. Касал, ишëқмос нимкало, етмакла ўлиб, гучли қуввотлилори қолади.
РТ: Бу гапинг илмда табиий танланиш дейилади. Неондарталлар жисмонан кучли эди, улар тез югурар ва танаси қалин бўлгани учун кийим киймасди. Ҳайвонларнинг ортидан югуриб, шохидан тутиб тагига босарди. Хомо сапиенслар эса сал нимжонроқ бўлса ҳам ақлли эди. Улар совуқдан тўнгмаслик учун ҳайвонлар терисидан пўстин тикиб кийишди. Ҳайвонларнинг ортидан югуриб етоламагани боис, ўқ ëй ихтиро қилиб ов овлашди. Ненадарталлар каби қўли билан балиқ тута олмагани учун, шумлик ишлатиб оғ, тўр ва босма билан балиқ овлашди. Охирида эса кучли неандарталлар эмас, ақлли хомо сапиенслар яшаб қолди. Табиат ақллини танлади.
МС: Овонг оғо, билаки зўр бийрини уроди, билими зўр хиррикни. Новви давади Навоий отес.
Ўзбекистон Халқ артисти¸ собиқ депутат ва Каримов даврида эзилиб топталган Юлдуз Усмонова Яқин Шарқдаги араб диëрларида давом этаëтган қабрга тош отиш мусобақасида фаол иштирок этмоқда. Енгил вазнли отарчилар орасида ҳарсанг тошни узоққа улоқтириш бўйича Усмонова яхши натижаларига эришиб баъдавий араблар билан бир товоқдан томоқ еб бармоқ ялаш мартавасига нойил бўлди. Бадавий араблар билан суҳбатда Усмоноова «Биз Асад даврида эзилдик» дея хозирги братвага қош қоқиб ишва қилишниям унутмади.
Усмонова Саудияда ўлган бир арабнинг қабрига тош отаëтган бир пайтда сал наридаги Латакиядаги Усмонова зеҳниятли араблар 24 йил олдин ўлган яна бир арабнинг қабрини тошбўрон қилишди.
Ўзбекистон мадвазири собиқ хизбут Озот отарчи Юлдуз Усмоновани «Муқбил тошотар издошлари» эсдалик медали билан мукофотлаш ҳақида буйруқ имзолади.
Бу медаль сохиблари йилда бир марта Деҳқонободдаги тош конидан текин тош олиш ҳуқуқига эга бўлади.
МС: Оғо бир савол, навчун Асад утизди?
РТ: Бунинг жавоби битта, коррупция боис!!! Сурия армияси танклари ва самолетлари бакига солишга энг зарур пайтда бензин етмай қолган.
Ҳукумат генераллари армия бензинини ўғирлаб сотиб юборишган.
Озгина қолган бензинни солдатларнинг ўзи мародерства қилиб ухлатган.
Эртадан кечгача фақат ўғирлайман деган мулозимлар сизга таниш туюлмадими?
Диктатура ва муҳтарамга садоқат принципида қурилган барча бошқарувлар бир хилда чириган. Улар ичини қурт еган дарахтга ўхшайди. Бир тепсанг онтарилади.
Бу шоввозлар сой бўйларига қурган саройларидаги олтин унитоз ва ялтироқ креслоларини қашшоқлар ўмариб кетади. Кўриб турибмиз. Кўр эмасмиз.
МС: Замона зўрники, томоша кўрники. Аткан топмин қолмиди. Алдин 40 йилда қойтипади, хозир ина 40 гунда…
РТ: «Диктатор саройини талаш» деган спектакл доимо бир хил. Ироқда бўладими ëки Бишкекдами мазмун бир хил. Қашшоқлар кириб хеч йўқ битта курсини судраб ташмалаб уйига апкириб қўяди. Манов рўмол ўраган хотин ва унинг рижол эри Асад саройидан тўртта товоқни итариб чиқишди. Генларга сингиб кетган ўғирлик ва паразитлик.
Башар Асад бир вагон пулни қўлтиқлаб Москвага қочиб келди. Сурияни пароканда қилган бу диктаторнинг ҳокимиятдаги ҳаëтидан бир неча хулоса чиқади.
- Ëш, Ғарбда ўқиган билимли одам ҳам демократия душмани ва диктатор золимга айланиши мумкин экан. Британияда ўқиган бу кўз духтр Башар Асаднинг ҳокимиятдаги қилмишлари бунга мисол бўлди.
2. Диний радикал ва исломий экстремистлар хатарини тўғри баҳолай олмаслик. Сиëсий шабкўрлик. 2001 йилда Британия Бош вазири Тони Блеер «Барча исломий террорчи гурухларни қоралашни» таклиф қилганда Асад рад қилади. «Улар сизнинг назарингизда террорчи, бизнинг назаримизда улар озодлик учун курашувчи» дейди Асад. Парадокс шундаки, орадан 23 йил ўтиб Асадни ана шу исломий радикаллар онтариб ташлади. Сиëсий шабкўрлик бадали бу.
3. Сиëсий ҳокимиятнинг отадан болага ўтиши, сулолавий диктатура ва эркин сайловнинг йўқлиги абсолют ëмон нарса. Орқадоғ ëки пешвоий миллат, элбоши, юртбоши ëки мухтарамнинг бола бақраси иқтидордан узоқ бўлсагина, улар раҳбарлик қилган давлат рўшнолик кўради.
4. Давлат ҳеч қандай диний гурух тарафида турмаслиги керак. Давлат диндан узоқда туриши керак. Давлат раҳбари барчани тенг кўриши керак. Акс холда Суриядаги каби парокандалик юз беради.
5. Давлат раҳбари максимум икки муддатдан (8 ëки 10 йил) зиëд лавозимда қолмаслиги керак. Бу даврда барча айтилган гаплар ижро қилиниши, ваъдаларга вафо, қарзларга адо лозим. 2000 йили президент курсисига ўтирган Асад бошида кўп нарса ваъда қилди. Матбуотга эркинлик бераман, иқтисодга чекловни бекор қиламан, жамиятни хавфсизлик кучлари босимидан озод қиламан деди. Аммо бу ваъдаларни бажармади.
МС: Оғо, америкдан гуррунг атинг. Пл хррик дадила вëн тараплада
Америкада яшаëтган ўзбек ҳикояси:
«Ўн йил олдин грин кард ютиб келдим. Уйдагилар «ўзингга пул харжламай бизга ювор» дейишди. Ўзбекистондаги оиламнинг ягона пул келтирувчиси эдим. Мен юборган пуллардан участка битди, синглим узатилди. Беш йил фақат Ўзбекистонга пул жўнатдим. Битта ëстиқ, битта кўрпам бор эди холос. Кейин яхшироқ ишга кириб қўлим пул кўрди. Беш йилдан кейин АҚШ ватандошлигини олдим. Уйланиб, болали бўлдим. АҚШ ватандоши ўз ота онасини чақириб олиб кела олади. Онамни Америкага чақирдим. Ойимни Нью Йорк ЖФК аэропортидан олдим. Ойим мен ва невараси билан қизиққани ҳам йўқ. Мошинада келаëтиб фақат пул ишлаш ҳақида гапирди. «Болам сен уйингга боравер, мен уже ўртакаш билан гаплашиб қўйдим, ойига палон доллар бераркан. Кампир қарайман.»
Мен онамни меҳмон қилиб дам олдирмоқчи ва саëхат қилдирмоқчи эдим.
Бунга қурбим етади. Аммо ойим, худди гипнозчи васвасасига учган каби битта мантрани такрорлайверди: «пул топишим керак, пул ишлашим керак»
Онам шунча йил кўрмаган ўғлини эмас, пулни севишидан оғриндим. Америкаликлар худога, ўзбеклар эса пулга сиғинади.»
МС: Оғо дунëда бирлангжи конституция америкада қабул атилпадими?
РТ: Юзминг йил аввал Бойсундаги тешик тош ғорига йиғилган неандерталлар «энди бир биримизни эмас, бошқаларни еймиз» дея келишиб бу келишув ҳақида ғор деворига ўйиб ëзиб қўйишди. Бу илк конституция эди. Ўзбекистон дунëдаги илк конституция ўлкаси.
МС: Овонг. Ина Комил бирот чиқиб берам билан табриклади хаммани. Лекин тўс тўполонни бошлоғон хороп шу қорсилдоп учиб, гурсилдап сингонқу!
РТ: Комил бу сирли омил. Яқинда ширин жонига қасд қилиниб пақиллатиб отиб ташлаш учун нишонга олинган Комил Алламжонов ФБ саҳифаси орқали барчани конституция куни билан табриклади.
Бу худди Ҳамид Олимжоннинг «Халққа айтинг мен ҳали ўлганим йўқ, ëв қўлида таслим ҳам бўлганим йўқ» деган сатрлари каби эди.
Одатда Ўзбекистондаги «урилган» кадрлар қумга сингган сийдикдай изсиз йўқ бўлиб кетарди. Лекин Комил ишдан олинган бўлса ҳам мана бир ойдирки ўз мавжудлигини билдириб турибди.
Ривоят будир. Бир куни бир мўхтарам пошшо бир архитектор устага сарой қуришни буюрди.
Сарой битди. Сарой мўхтарам пошшога ëқди, лекин қурувчи устанинг ҳақини бермай кўчага қувиб юборди.
Уста кетиш пайтида саройнинг атиги битта ғиштини суғуриб олиб кетди. Ярим соатдан кейин сарой онтарилиб ичидагиларни мажақлаб ташлади.
Ҳар бир сарой деворида битта ғишт бор. Шу ғиштни суғурсанг бутун сарой онтарилади. Бу ғиштнинг айнан қаерда эканлигини саройни қурган уста билади. Бу бир омил.
Бойром қутли бўлсин
МС: Лекин юртда мотам кўп. Ничча бирисини опоси, акаси ўлиб, ëс тутиб ўтирибди. Ина Халима добби ўлди.
ҚИЗИҚЧИ ҲАЛИМА ХОТИРАСИГА
Ўзбек жамияти доим шафқатсиз. Бу жамият доим ожизларни эзишдан ошкора лаззат олган.
Бу жамият золимлар зулми устидан эмас, оддий одамнинг жисмоний нуқсони устидан кулиб камситишга ўрганган.
Кал, чўлоқ, қора таппи, пес, кўр, ориқ ва семиз. Бегемот, фил¸¸¸¸
Айниқса, хотинларни семиз деб мазах қилиш ошкора урчиган.
Жисмоний нуқсони бўлган бу бечоралар булинг нишони бўлиб ичдан эзилиб, руҳан синиб, тўзиб ўтишади.
Бундай камситиш¸ хўрлаш ва булингга жавоб ўлароқ баъзиларда «ҳимоя реакцияси» пайдо бўлади.
Бу табиатда ҳам бор. Тинтер фиш деган балиқ ўзини ҳимоя қилиш учун қора сиëҳ чиқаради. Буни кўрган катта балиқлар уни емай айланиб ўтади.
Ўзини ҳимоя қилишнинг энг мақбул услуби ўлароқ бошқаларга ҳужум қилиш танланади.
Бугун ўлган комик артист Ҳалима Иброхимованинг биз кўрган яшаш формаси, ўзини семиз деб камситган раҳмсиз, шафқатсиз патриархал жамиятга қарши «ҳимоя реакцияси» эди.
Бир маънода бу «саҳна обрзига» ҳам айланиб улгурди.
Тармоқда очко йиғиш учун Ҳалимага ҳужум қилган ҳар хил қаланғи қасанғи блогерларга қарши уларнинг ўз услуби билан «атвет» қайтарарди.
Ҳатто ташқаридан ўта қўпол кўринган шу вульгар «атвет»ларда баъзан Ҳалиманинг кўзи ëшга тўлганини кўрганман.
Ташқаридан сизга баҳайбат ва сўконғич бўлиб кўринган бу тана ичида тез яраланадиган, нозик ва шикаста хотин қалби ëшурун эди.
Хотинларни эзиб, масҳара қилиб «ҳазз» оладиганлар Ҳалиманинг ичига яширинган ғуссани кўра олмасди.
Ҳалима 2024 йилннг 7 декабрида ўлди.
Одатда артист ўлса тобути устида ҳамма чапак чалади. Театр оламидагилар буни билади.
Азиз дўстларим, энди нафрат ва кинни бир четга суриб қўйиб, ўлган артист, бир умр сўконғич семиз ролини ўйнаган артист шарафига ўрнимиздан туриб қарсак чалайлик.
Олқиш айтайлик. У бу олқишни тириклигида кутган эди.
Давомли ва гулдурос қарсаклар.
МС: Оғо тилпонингз ничик?
РТ: Телефоним айфон.
ТЕЛЕФОНЧИ УСТАНИНГ ЎЛИМИ
Рақамларни эслаб қолмайман. Лекин Урганчдаги уйимиз телефон рақамини ва бир девор қўшни Ҳикматулло тоғам телефон рақамини аниқ эслайман 40 48 эди.
Телефон ўтказилган кунни ҳам аниқ эслайман.
Телефон олдин бизга ўтказилди. Бир ой ўтиб тоғамга. Мен ўшанда тўртинчи синфда ўқирдим.
Ўқиш тушдан кейин соат иккида бошланарди.
Телефончи уста эшигимни қоқиб «занги боми?» дея нарвон сўради. Нарвонни олиб чиқиб бердим.
Уйимиз катта кўча бўйида эди. Кўча, ариқ, кейин тротуар. Уста ака нарвонни уйга тираб тепасига чиқиб кабелларни улаш билан банд.
Мен эса томошабин ролида.
Шу пайт тротауардан “Муравей” деган орқасида будкаси бор қизил мотороллерда палончи ака келаверди.
Бу акани танийман. Интернатда завхоз. Ҳар куни шу пайтда абет қилишга уйига ўтади.
Палончи ака нарвоннинг тагидан ўтиб кетишни чамалади лекин ҳисобни нотўғри олди.
Муравейнинг будкаси нарвонга қарс этиб тегди ва тепадаги уста муравейнинг алюмин будкаси устига онтарилиб қулаб тушди.
Аниқ кўриб турибман.
Уста тарс этиб тушди. Кейин сакраб ўрнидан туриб автоматик тарзда кабелларни яна улашда давом этгандай бўлдида секунд ўтмай шилқ этиб яна йиқилди.
Кейин палончи аки уни муравей томидан олиб икки буклаб муравей будкаси ичига тиқиб баннисага обкетди.
Бу уста ўша заҳоти ўлувдими ëки йўлда ўлдими, билмайман.
Баннисага етиб борганида духтрлар ўлди деб қайд қилишган.
Хуллас ўлди.
Кейин қўлида дафтар турган энг паст мартабали терговчи милиса келди.
Ягона гувоҳ менман.
Мен бутун картинани тасвирладим. Муравей мотороллер қизил рангда эди. Кучли зарб билан урилганида шу қизил ранг нарвонга уриб изи ҳам қолганди. Асосийси муравей мотороллер тротуардан эмас катта йўлдан юриши жоиз. Палончи ака телефончи устанинг ўлимида айбдор.
Шунча гапни батафсил баëн қилиб ëзиб берсам терговчи ҳайрон қолди.
Тўртинчи синф боласи бундақа яхши баëн ëзаркан деб.
Соат бирдан ошди. Папкамни олиб мактабга кетдим.
Биринчи соат она тили. “Олим олма ол” деб ëзиб ўтиргандик.
Бирдан эшик тақиллаб ўқитувчимиз Норжон апикани чақириб кетишди. Бир пас ўтиб Норжон апика мени синфдан олиб директорнинг кабинетига олиб борди.
Кабинетда унвони юқори прокуратура терговчиси мен ëзган кўрсатмани қўлида ушаб турибди.
“Сен ëздингм буни?” деди.
Мен бош ирғадим.
Бошқатдан ëзиб бер. Норжон опанг ўргатади нима ëзишни, деди.
Бу сафар баëн эмас диктант ëздим. Норжон опа айтиб турди. Мен ëздим.
Бу диктантда уста ўзи нарвондан йиқилиб тушади. Тротуарда эмас катта йўлда қоидаларга риоя қилиб муравей миниб келаëтган палончи ака буни кўриб ëрдамга ошиқади ва уни докторхонага олиб боргани ëзилади.
“Бу ахир ëлғон-ку” десам, “Уста уже ўлди. Нега палончи акаям қамалиши керак?” дея Норжон опа гуманизм ҳақида понятка ўқиди.
Бу гапларимни тушуниш учун коридорда пойлаб турган палончи аканинг укаси келиб менга ғизз-ғизз қилиб тов бериб ëқиладиган батареясиз қора фонарик совға қилди. Палончининг синглиси эса “Ну-ка, отними!” деган шоколад берди.
Мен вазиятни тушуниб синфга қайтдим.
Ғизз-ғизз қилиб фонарик ëқиб, болаларнинг ҳавасини келтирдим.
“Ну-ка, отними!“ деган шоколоддан бир парча синдириб класдошим Саломатга бериб унинг табассумига нойил бўлдим.
Аммо сал ўтиб, мени яна директор хонасига олиб кетишди.
Энди янаям унвони катта терговчи менга маданий муомала қилиб диктант билан баëнни кўрсатиб, “қайсиниси тўғри?” деди.
Мен унга “диктантни Норжон опа айтиб туриб ëздирди”дедим.
Норжон опа увиллаб йиғлади.
Кўзойнакли кал терговчи эса менга баëнни қайта ëздирди.
Коридорда палончи аканинг укаси менга юмуриқ ўқталиб “ўлдираман” деди.
Синглиси эса “оғзингга сичай” деб сўкди.
Қўрқип писиб бориб синфга кириб ўтирдим. Адабиëт дарси эди. “Эчки болалари ва бўри” эртагини ўқидик.
Сал ўтиб яна эшик тақиллаб мени директор кабинетга олиб кетишди.
Энди республика ички ишлар министрлигидан шошилинч келган одам мен учун ғалати бўлган Тошкент шевасида ширин гапириб бошимни силади.
Яшил рангли ўйинчоқ автомат совға қилди. Хуллас “диктант”ни қайта ëздим.
Коридорда палончиевнинг акаси бир сўмлик темир танга берди. Устига Ленин расми туширилган.
Сингил бўлса қўлимдан тутиб, мактаб столовойига обориб какао ва булочка олиб берди. Сочларимни силаб бўйнимдан ўпди.
Ўқитувчим Норжон опа дневнигимни олиб беш қўйиб берди.
Мактаб директори келиб, “ëзда сени артекка юборамиз” деб мени орзиқтирди.
Мактаб столовойидан синфга қайтдим. Палончиевнинг синглиси мени қўлимга иккита кекс тутқазди.
Рус тили яъни чтения дарси эди. “Колобок” деган эртакни ўқидик.
Болларнинг кўзи менга совға қилинган крутой ўйинчоқ автоматда. Саломатга битта кекс бердим. Тўртинчи синфдаги қиз кексни севадида энди.
Ўтаëтганимиз дарсдаги “колобок” (“бўғирсоқ”) тулкининг олдига келган жойида яна эшик очилди. Такаллуфсиз мени қўлимдан ушаб директорнинг кабинетига олиб кетишди.
Тасодифни қарангки, келган одам рус тилида гапирарди.
Рус тили ўқитувчимизни таржимонликка олиб келишди.
“Ну мальчик”, деди менга Москвадан атай учиб келган ўрис тоға…….
Ағи нима бўлди деб ўйлайсиз?
МС: Новви бўсо ўлгана бўлоди. Дирила йўлини топоди. Уринг потяни,
РТ: Ассалом Ўзбекистон Жума Муборак!