Асосий мавзулар
3 январ 2025

Тезак тезакдан нарига тушмайди – РТдан ваъз

– Мана хафта зувв этиб айланиб,  янги йилда яна сиз билан юзма юзман.

МС: Ина амдолли тозо йиллода гўришмак насип атди. Тозо йилло морак! Йижакингиз эт, ичжакингиз ороқ, уриштиржақингиз ит амас, шомпан бўлсин! Бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ишитамиз оғо.

РТ: Ўзбекистонда 2024 йил одами ишдан бўшатилиб, ўққа тутилган  Комил Алламжонов бўлди. Йил воқеаси эса куëв яратган «офис» номли параллел ҳукуматнинг онтарилиши ва Салим ўғрининг 6 йилга қамалиши бўлди. 2024 йил сўнгги 30 йилда Ўзбекистон рахбарининг ўриқсуллик даражаси ўта ошган  йил сифатида тарихга кирди. Йилнинг энг ëмон одами Бухорони онтар тўнтар қилган Бахтиëр Фозилов. Энг кўп сафсата сотиб алжираган мулозим эса кремлда қўшиқ айтиш каби шармандалик марказида бўлган собиқ хизбут амири мадвазир Назарбеков бўлди. Йилнинг энг эзгу хужжати эса эко вазирлик тарафидан циркда ҳайвон ўйнатишнинг тақиқлангани бўлди. Йилнинг энг бечора одами эса «Симба¸ симба» дея арслонларга ем бўлган зоопарк қоровули.

MS: Парҳонадаки заправкада ўлганла учун мотам эълон атмади улли ëшулли. Қури Москво қотноди, зикда-зик…

РТ: 70 та ўзбек бола доридан ўлганда мотам қилмаган иқтидор энди паластин бачаларига падарка бериб «очко» олмоқда.

МС:  Уёт. Бохтим тирдин қоро…

РТ: Матчонбой бугун кўрсатувимизни янгиликлардан бошласак.

МС: Дим амдолли. Асиртираваеинг.

APRIS NEWS

Қидирувда бўлган шофирконлик ва қоракўллик икки апрс Россияда қўлга олинди. Апрслар қамағда.

МС: Сўнқи 9 йилдо апрс билан шантажчи кўпалди!

Андижон шаҳар ҳокимияти бош юристи Тошкент шаҳрида 20 000$ пора билан қўлга олинди. Юрист қамағда.

МС: Хоким гловний ўғри. Шуни қомош гарак ади бўйнино қўйиб.

РТ: Профессионал спорт ва криминал ëнма ëн юришини билганим учун бу шиширилган спортчилардан кумир ва идол ясамасликни таъкидлаб келаман. Шахрам деган битта тавия айиқни оғзини бойлаб, тирноғини кесиб, арқонлаб уришяпти. Собиқ футболчи Сервер Жепаров очган клиникада эса одамлар ўлдирилмоқда.

Жепаровга оид клиникада 2023 йилда ўлган “Дунё бўйлаб” телеканалининг 31 ёшли бошловчиси Рамина Ягафарованинг синглиси Диана Иртуганова Президентга мурожаат қилиб опасининг ўлими бўйича терговга аралашишини сўради.

Ўзбек зеҳниятидаги сексизм

Ўзбек кинолари, стендап шоу ва аскияларидаги вульгар сексизм одамни хуркитади.

Инсоният ривожланиш босқичининг қуйи нуқтасида қолиб кетган бу жамият хотинларнинг кўти ҳақида ўзи гапириб, ўзи кулади.

«Нега олдимни эмас, орқамни синдирдинг» деб шанғиллайди ўзбек киносида семиз хотин ролидаги хола.

Тошкентдаги Escada lounge bar янги йил шоусида акс этган видеорекаламада битта эркакнинг еттита хотин кўтини шаппатлаб ургани акс этади.

Кадр ортидаги овоз «Нега бу қизларнимг кўтига дирсиллатдинг» деб савол беради. Жавоб эса мана бундай «Сен дирсиллaтмаганингдан кейин, мен дирсиллатаман»

Хожака, хижобашка қориялар бу рекламани кўриб қончат қиб ëтганида, Тошкентлик фаол замондош Евгения рекмаладаги сексизм, хотинларни камситиш ва жинсий харрасмент мавжудлиги юзасидан ички ишлар органларига ариза киритди. Аснода Газета. Уз ва бошқа либерал кайфиятдаги нашрлар муаммога диққат қаратти.

Бунинг ортидан  бар реклама Instagram`даги саҳифасидан олиб ташланди.

Таркибида «аёлларга нисбатан ҳурматсизлик акс этган истеъмолчилик муносабатини тарғиб қилган» реклама устидан текширув кетмоқда.

АРИЗОНА ЁКИ ХОРАЗМ

МС: Оғо сиза хазлик Американи дик киндикинда юрипсиз.

РТ: Агар Америкада кимдир мендан қаерда яшашни севасан деб сўраса, Аризонада деб жавоб бераман.

Аризона мен туғилган Хоразмдаги Соримой деган жойга ўхшайди. Намлик ва рутубат йўқ.

Энг муҳими кактусдан бўлган ароқнинг тозаси ҳам Аризонада.

Аммо гап кактус ароғи текила ҳақида эмас. Гап Аризонада «қор одами» деб аталадиган ақлли икки оëқли жонзотнинг кўриниш бергани ҳақида.

Шу кунларда бу воқеа АҚШда Трампнинг алжирашидан ҳам кўпроқ муҳокама бўлиб ëтибди.

Икки оëқли жундор одам Аризонадаги каньонда сандирақлаб юрибди.

Буни расмга олган киши «бу қор одамнинг ўзгинаси» деб ишонади.

У каньондаги  (қир адир) индейцларнинг Наваҳо резервациясида  мол боқиб юрганида тапир тупир сасни эшитади.

Қараса икки оëғида тикка турган сержун одам тиржайиб турибди.

Чўпон дарров расмга олади. Бор гап шу.

Тилига эрк берадиганлар бу ҳеч қандай қор одам эмас, шунчаки хотини ҳайдаб юворгани учун қаровсиз қолган эркак демоқда.

Қизлани билволгани морякдур¸

ичимликнинг энг яхшиси конякдур…

Бу эртадан бошлаб ойлиги ошадиган мадвазирлик ашлачиси айтган қўшиқ сатрлари. Анжанда ашиинча одам каняк ичиб онтарилиб ўлиб қоғанидан хаварингиз бор. Менга қизиқ тарафи эринмаган анжанлик ора кунда олтмиш марта американи бузуқ алкаш деб сўкиб ўтиради. Мана мен Американинг Пенсилвания штатидаман. Катта озиқ овқат дўконларида арақ сотилмайди. Арақ шароб фақат чеккадаги махсус дўконда сотилади. Ароқ сотиш учун дўкон рухсат олиши керак. Милтиқ сотиш учун олинадиган рухсатдан кўра, ароқ сотиш учун рухсат олиш Пенсилванияда ашинча қийин.

Хўш, Пенсилваниядаги ўзбеклар нима ичади. Энди дунëвий тақвоси кучлилар hennesy деган конякнинг тозасидан закускани зўрига қўшиб ичишади.

Шу билан бирга улар боржом, тархун каби соғлиққа пойдаси кўп сувлардан литрлаб ичишади.

Нима дегандилар Хаййом бобомиз

Май ичмас эсанг, мастни маломат қилма,

Ғийбат тўрини тўқишни одат қилма.

Билсанг, сени қилмишларинг бундан баттар,

Бас, ичмаганингни бизга ибрат қилма!

МС: Надаян оқлли гапла. Оғо, сиза бу оқлавантлик отесдан ўтканми, ë момойдон?

Янги йилда бола кўрсам деганлар учун билги

Бола отасига тортадими ëки энасигами деган саволга генетиклар нуқта қўйди.

Болага отасидан мановилар ўтади.

1. Кўзининг  ранги

2. Бўйи

3. Юз бичими

4. Тиш тузилиши

5. Аллергия

6. Юрак касаллиги

7. Бепуштлик (асосан ўғил болага)

8. Сексуал фаоллик

9. Агрессивлик даражаси

10. Иштаха ва овқат билан боғлиқ характер. (отаси очкўз, мечкай бўлса болаям ашнақа ўлади)

Болага энасидан мановилар ўтади.

1. Чапақайлик

2. Соч ранги ва соч тури

3. Гавда вазни.

4. Хасимото ëки  Хантингтона деган касалликлар

5. Когнитив функциялар. Билим олиш, хотира, эпчиллик.

6. Аналитик қобилият

7. Олдиндан кўра олиш, башорат, диагноз  ва прогноз қилиш қобилияти.

8. Тафаккур қилиш, ўйлаш, фалсафий мантиқий хулоса қилиш.

9. Эстетик тафаккур, мусиқа ва рассомлик қобилияти

10. Шумлик ëки ижобий маънода айёорлик

Демак эрга тегиб ëки хотин олиб кўпаймоқчи бўлганлар боласи келажакда қандай бўлишини тахмин қила олади.

МС. Таззак таззакдан  орроқо тушмайди. Новви давади Навоий отамиз, соясинда ётомиз.

Билим олиш ҳақида

Биласизлар хозир Америкада юрибман «аққа баққа» ўтиб. Кеча Кливландга бориб, дунëдаги энг бой тўртта ҳазинадан бири бўлган музейдаги қадимий қиличларни кўриб келдим.

Гап қилич ҳақида эмас.

Гап ўзбеклар олаëтган «билим» ҳақида. Қисқа сафар давомида Тошкентдаги «дипломатия»ни тугатган учта, ТошМИни тугатган битта ўзбекни кўрдим. 

Биттаси анжандан келиб, Питтсбург уноверситетида «илм» қиляти. Аслида эса таксида томоқ ташийди. Булар АҚШ иш бозорида маълумоти йўқ одам қиладиган таксичилик билан шуғулланиб юрибди.

Ўқийман деб, ҳам ўзини, ҳам уйидагиларни алдаб ўқиш визаси олиб келганлар ҳам алипни калтак демай таксида кунига 14 соатлаб ишлаб ëтибди.

Туя қайда чукки қайда дегандай. Булар қайда, ўқиш қайда?

2000 йилда АҚШ Давлат департаменти таклифи билан Америка матбуотини кўриб ўрганиш учун бир ойча Қўшма штатларда юргандим.

Ўшанда Атлантадаги университет журналистика факультетига бордим. Боришим олдиндан режалангани учун университет вакиллари «Умид» йўлланмаси асосида журналистика ўқиëтган Руслан деган ўзбек студент билан бизни таништирмоқчи бўлди.

Факультет декани иëлиб «уни бир хафта қидирдик. Ëтоғига бориб ҳам топмай келдик.» деди.

Холбуки бу танбал студентнинг бутун ҳаражатини Ўзбекистон ҳукумати тўлаб берганди.

Отни сув олдига мажбурлаб олиб келса бўлади. Лекин отни сув ичишга мажбурлай олмайсан.

Ғарб ва АҚШда илм бу игна билан қудуқ қазиш. Қаттиқ машаққатли меҳнат. Курс иши учун ëзилган оддий эссэниям антиплагиат тизим текширади.

Танқидий ва қиëсий таҳлил нималигини билмаган, тўтидай тест ëдласа ҳам калласи шолғомлар қўлига белкурак олиб, тупроқ кавлашдан бошқасига ярамайди.

Баъзан ўқиб қоламан. Палончи палон жойда илмий иш ëқлабди деб. Мавзусини қарасам, «Палончи сўфи эшон бошига ўраган дасторнинг ранги» чўпчак мавзусида «ëқлаган» бўлади.

Мен ҳақиқий илм дея билганим математика, физика кимë сохасида «ëқлаган»лар ҳам борми?

Математик Жюль Анри́ Пуанкаре жумбоғига ақли етиб кашфиëт қиладиган «перельман»лар биздан чиғмайдими?

20 асрнинг энг таниқли  ўзбек шоири Муҳаммад Солиҳнинг «Ўзбек қани» деган шеърида «Ўзбек пахтада» деган жавоб бор эди.

Америкада «Ўзбек қани» дасак «Ўзбек таксида» деган жавоб олдим.

Албатта ошчи, сутчи ва этчи бўлган ўзбекларам ашинча.

Бу ëмон ҳам эмас, яхши ҳам. Пул ишлаш турганида, илм олиш дамини олиб туради дейишди ақлли ўзбеклар. Ҳар доим ҳам шундай эмас.

Шарқий Европада бир муддат олимлар ойлиги камайиб камхарж бўлиб қолишди. Лекин бу олимлар кўчага чиқиб, эмчак халта сотмади ëки студентлардан пора олмади.

Бир амаллаб автобусда ишга келиб кетиб, кийимни йиллар кийишса ҳам, илмдан воз кечишмади.

Илм ҳам пировардида уларни тақдирлади. Бугун Шарқий Европа олимлари бой ва бадавлат.

Кеча борганим Кливланддаги машхур музей ходими биздан (уч киши эдик) қаердансизлар деб сўради. Ўзбекистонданмиз дедик.

Бу одам шунча йилдан бери музейда ўзбекларни илк марта кўраëтганини айтди.

Холбуки, музейда Ўрта осиëга оид осори атиқалар бор. Бобур авлодларига оид минатюра расмли китоблар бор.

Холбуки, Кливланд шаҳри жойлашган Охаëда минглаб ўзбеклар ишлайди.

Иловадаги расм Кливленд музейидаги шедеврлардан бири холос.

МС: Оғо қоромонг тойлоқ қизлоро. Чошосиз. Вуннан гўра уринг потяни!

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Тағин ўқинг
7 август 2023
Элтузнинг Навоийдаги мобил мухбирига кўра, видеодаги аёл Навоий шаҳар «Умид» МФЙ, И.Каримов кўчаси 88а-уй, 54-хонадонда яшовчи Ахмад-Охунова Гулнора Ҳақбердиевна ...
26 сентябр 2015
Бундан илгари Элтуз Инсон ҳуқуқлари Альянси етакчиси Елена Урлаева билан мустақил журналист Малоҳат Эшонқулованинг Гулистон шаҳрида икки нафар ички ...
28 январ 2024
Миллий Гвардиячининг наркотик савдоси билан шуғулланишини тасаввур қила оласизми? Ўзбекистонда бўлиши мумкин, дейишингиз мумкин. Лекин, бангивор моддалар тужжори ёки ...
10 март 2023
Германиядаги YUZUK ташкилоти таниқли ўзбек рассоми  Вячеслав Охуновни немис жамоатчилиги ва Германиядаги ўзбек дипломатларига тақдим қилди.  Вячеслав Охунов рассом, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...