Асосий мавзулар
23 январ 2025

Россия матбуоти ёлғони ва ароқдан ўлаётган ўзбеклар – 600′

Босқинчи россия пропагандаси Украинанинг F16 қирувчи учоғи уриб туширилгани ҳақида  ёлғон маълумот тарқатди, Мьянма исёнчилари ҳукуматга қарши жанговор филлардан фойдаланмоқчи, Президент Трамп инагруацияси. Ғазода оташкесим. Фарғонада қиморхона каталаси ИИБ ходимларига болта ва пичоқ билан ҳужум қилди. Тошкентда бир эркак яланғоч сазойи қилинди. Туркияда сохта ароқдан ўлган ўзбеклар сони ортди.

+++

Босқинчи Россия пропагандаси шанба куни Украинага қарши ракета ҳужумида Даниялик Ф-16 қирувчи учоғининг инструктори ўлгани ҳақида маълумот тарқатди. Бироқ ушбу хабар фейк бўлиб чиқди. Дания мудофаа вазири раддия билдириб, бу ёлғон маълумотлар Данияни обрўсизлантиришга қаратилганини таъкидлади. Ҳозирга қадар Украинада бирорта даниялик аскар ўлмаган.

+++

Мянмада исёнчилар ҳарбий бўлинмаларга қарши курашда филлардан фойдаланишни режалаштирмоқда. 2021 йилги давлат тўнтарилишидан кейин ҳукуматни ҳарбий хунта эгаллади. Ушбу тузумдан норозилар ҳарбийларга қарши курашмоқда. Бугунги кунга қадар исёнчилар мамлакат шимолини эгаллаб, тўлиқ назорат қилмоқда.

+++

20 январ куни АҚШ президенти Доналд Трампнинг инаугурацияси бўлиб ўтди. Анъанага мувофиқ Президент қасамёдида собиқ президент Байден ҳам қатнашди. Вол Стреэт Жоурнал нашрининг хабар беришича, Доналд Трамп Хитойга сафар қилишни режалаштирган. Доналд Трамп ўз нутқида Украинадаги урушни тугатиб, учинчи жаҳон урушини бартараф қилишга ваъда берди. Шунингдек, у Жон Кеннеди ва Мартин Лютер Кинг ўлими ҳақидаги архив хужжатларини жамоатчиликка тақдим этишини таъкидлади.

+++

Эрон форс кўрфазидаги номаълум нуқтада ерости ҳарбий-денгиз ракета базасини очди. Бу ҳодиса Добалд Трамп инаугурациясидан олдин юз берди.

+++

Ғазода оташкесим режими бошланди. Хамас Исроиллик уч асирни озод қилди. Исроил эса 90 нафар фаластинлик маҳкумларни озод қилишни режалаштирган.

+++

Қирғизистонда Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл террористик материалларни интернетда тарқатганликда айбланмоқда. Ўш вилоятида қўлга олинган 27 яшар аёл Ислом давлати ташкилотига тегишли экстремистик материалларни Тик Токда тарқатган.

Киевнинг бош майдонида намойишлар бўлиб ўтди. Намойиш иштирокчилари урушда қурбон бўлган, бедарак йўқолган ёки Россияда асир бўлган аскарларнинг оила азолари. Намойишчилар фронтдан қайтмаган қариндошлари ҳақида маълумот берилишини талаб қилмоқда.

+++

Суриянинг янги ҳукумати Россия, Эрон ва Исроил товарлари импортини тақиқлади. Ушбу мамлакатларда ишлаб чиқарилган махсулотлар мусодара қилинади.

+++

2024 йил давомида Россия ҳарбий кучлари шахсий таркибдан 434 минг кишини йўқотгани маълум бўлди. Улар орасида 150 минг аскар қурбон бўлган, қолганлари бедарак йўқолган, асирга тушган ёки оғир жароҳатланган. Бу сон урушнинг икки ўтган йилидан кўра кўпроқ.

+++

2025 йил 1 февралдан Қозоғистон Россия чегарасидаги иккита чегара пост пунктини ёпади. Алимбет ва Сирим пунктлари режали таъмирлаш учун вақтинча ёпилади.

+++

Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимини тарк этди. 22 февраль куни Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов конгресси бўлиб ўтади. Бунга қадар ассоциация президенти вазифалари вице-президент зиммасига юклатилади. Ҳозирда бу лавозимда Равшан Эрматов фаолият юритмоқда.

+++

Қирғизистон миллий хавфсизлик кенгаши раиси Қамчибек Ташиев олий таълим муассалари ходимлари билан учрашувда Ўзбекистондаги Салимбойвачча мамлакат жанубини тўлиқ назорат қилганини билдирди. «Жанубда барча уюшган жиноий гуруҳ етакчилари, йирик тадбиркорлар, ҳатто сиёсатчилар ва парламент депутатлари ҳам унинг олдига борарди. У айтган ҳамма нарсани бажаришарди», деди Шунингдек Қамчибек Ташиев. Шунингдек у ҳозирда Қирғизистон Марказий Осиёда, ҳатто собиқ совет давлатлари орасида ҳам уюшган жиноий гуруҳ мавжуд бўлмаган ягона давлат эканини иддао қилди ва маҳаллий криминал авторитет Қамчи Кўлбоев «давлат манфаати учун” йўқ қилинганини таъкидлади.

Тошкентда янги туғилган чақалоқ кўчада сумкада қолдирилди. Чақалоқни Янгиҳаёт тумани Зарбдор маҳалласида бир йўловчи топиб олган. «Мен у ерда сут бор деб ўйладим, лекин кейин сумка қимирлашни бошлади ва мен боланинг йиғисини эшитдим. Шу заҳоти 102 рақамига қўнғироқ қилдим,» – деди гувоҳ. Воқеа жойига зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари етиб борган. «Келганимизда бола йиғлаётганди. У кўрпага ўралган ва оқ сумкада ётарди. Биз унинг янги туғилган чақалоқ эканини кўрдик. Киндиги ҳам жойида турипти, » – деди ИИБ ходими. Чақалоқни зудлик билан тиббиёт муассасасига олиб боришди. Профилактика инспекторларининг тезкор ҳаракатлари ва уларнинг профессионаллиги туфайли бола ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлинди.

+++

Учтепа туманида ҳоким ёрдамчиси 30 минг АҚШ доллари миқдорида пора билан қўлга олинди. Ҳоким ёрдамчиси шу маблағ эвазига тадбиркорга аукционда ютишда кўмаклашишни ваъда қилган. Аукцион савдоси дўкон учун мўлжалланган 210 кв.м. ер майдонини сотуви учун ташкиллаштирилган. Ҳоким ёрдамчиси устидан жиноий иш қўзғатилди.

+++

Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони атрофидан суратга олиниб юборилган видеодан кўринишича, кондан чиқаётган газ ҳудудда бир нечта оловли майдонларни ҳосил қилган. Маҳаллий аҳолига кўра, газ чиқиши оқибатида ёпилган йирик қудуқ атрофида ўнлаб тирқишлар пайдо бўлиб, улар ёндириб қўйилган.

+++

Навоийда ГАИ инспектори 16 ёшли бола бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида ўлди.  2008 йилда туғилган бола отасига тегишли бўлган Kia Sonet машинасини тунги вақтда Навоий шаҳри ҳудудида давлат рақамисиз, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан бошқариб юрган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган инспектор уни тўхтатмоқчи бўлганида бола ходимни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. Инспектор Жасуржон Муҳаммадов 1993 йилда туғилган, 2 фарзанднинг отаси эди. У ички ишлар органлари тизимида 2017 йилдан буён ишлаб келган.

Туркияда 17 нафар Ўзбекистон фуқароси контрафакт спиртли ичимликларни истеъмол қилиш оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида Истамбулдаги Ўзбекистон бош консулхонаси маълум қилди. Шу билан ўлган ўзбекистонликлар сони 17 январь ҳолатига кўра 17 нафарга етди. Уларнинг орасида бир аёл ҳам бор. Бош консулхона маълумотларига кўра, Истамбул шифохоналарида бошқа ўзбекистонликлар ҳам даволанмоқда. Уларнинг уч нафари оғир аҳволда. Дипломатик миссия яна бир бор фуқароларни спиртли ичимликлар истеъмол қилмасликка ва шахсий хавфсизликка алоҳида эътибор беришга чақиради. Охирги маълумотларга кўра, Туркияда суррогат алкоголни истеъмол қилиш оқибатида жами 88 киши заҳарланган, уларнинг 37 нафари ҳалок бўлган.

Тағин ўқинг
21 апрел 2016
«Адолат» газетаси пичоқдан жароҳат олган фуқарони операция қилган шифокор беморнинг яқинларидан пул олгани учун жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида ёзди. ...
1 ноябр 2021
Тошкентдаги “Ҳамар” бадиий галереяси кўргазмалар залида 1 ноябрь куни таниқли рассом Шуҳрат Бобожон асарлари кўргазмаси тақдимоти бўлиб ўтди. “Гиламда ...
31 март 2024
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та мактубни ўқиб эшиттирамиз, улар Ўзбекистоннинг Сирдарё, Хоразм, Сурхондарё ва Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл вилоятларидан келган. Хатлар оқими айни соатларда ҳам давом этмоқда, тизимни унумли таъминлаш учун каналимизга обуна бўлиш, лайк ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ўтди. Бундан олдин ўша ...
Блоглар
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...