Видео
10 апрел 2015

Нима учун мен пахта теришим керак?

Улар ўқитувчилар, медиклар, маданият арбоблари, артистлар. Менимча Ўзбекистонда пахтакорликдан фермерларнинг ҳам ҳеч бир манфаати йўқ. 

Бу қарамликни ҳис қилиш учун мен бугун пахта теримчиси терисида бўлишга уриниб кўрдим. Савол – нима учун мен пахта теришим керак?

Пахтага бормаслик учун, сабаблар анча кўп: аввало мамлакат конституциясининг 37 моддасига мувофиқ, мажбурий меҳнат тақиқланади. Ва бу тақиқ Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг еттинчи моддаси билан мустаҳкамланган.

Демак, бошқа бир одамнинг ёки бошлиқнинг буйруғи билан индамасдан қулликка бош эгиш ҳам жиноятнинг бир қисмидир. Бироқ у шунчаки оддий одам эмас, айнан бош вазир, ёки ҳатто президентнинг ўзи бўлса-ю, кўп миллионли аҳоли бунга мажбур қилинаётган бўлсачи? 

Агар ўша қонунларни ёзганларнинг ўзлари, прокурор, милиция, махсус хизматлар ва армия сенинг пахта теришинг учун сафарбар қилинган бўлса – қўлингдан нима келади?

Пахта термаслигимиз учун бошқа сабаб – бу ҳақ тўланмайдиган меҳнат. Бундан ташқари теримчилар йўлкира, иш кийими, яшаш ҳаражатларини ёнларидан тўлашлари керак. Агар кимдир пахтага боришни истамаса бунинг учун ҳам у озмунча пул тўламайди, ҳатто агар у касал бўлса ҳам.

Учинчидан, бу меҳнат элементар ҳавфсизлик чоралари кўрилмаслигидан одамлар ҳаёти ва соғлиғига жиддий хатар туғдиради.

Биз ҳар мавсумда одамларнинг ўлгани ёки майиб бўлганига оид ўнлаб ҳолатларни биламиз. Масалан, сўнгги шундай ҳодиса 20 октябр куни Олтинкўл туманида содир бўлди.

«Озодлик» радиосининг билдиришича, тунда учта арава ортган тракторга Нексия келиб урилган. Бир одам ҳалок бўлган иккитаси оғир тан жароҳати олган. Автомобил эгаси қоронғи бўлгани учун тракторни кўрмаган, чунки шунчаки тракторнинг чироқлари ишламаган. 

Бу бошланиб улгурмаган мавсумдаги тўртинчи шундай ҳолатдир. 17 сентябр куни Қашқадарё вилоятида ЗИЛ автомобили билан автоҳалокат юз берган, у пахтага коллеж талабаларини элтаётган бўлган. 39 ўқувчининг 29 нафари шифохонага ётқизилган. Шунчаки уларни пахтага юк машиналарида олиб боришади.

Учинчи авария ҳолати 14 сентябр куни Сирдарё туманининг Мирзаобод туманидаги теримчилар минган автоколонна билан содир бўлган. Бир қанча теримчилар, жумладан ҳайдовчи турли тан жароҳатлари олишган.

Ўша куни бошқа бир автоколонна милициядан қочаётган одамни уриб юборган. У оддий мардикор бўлган, бу вақтда унинг нима учун милициядан қочгани бизга номаълум. 

Ва бу фақатгина пахта терими мавсумида йўлларда содир бўлган воқеалар.

Ҳали заҳарли дорилар билан дефолиация қилинаётган, одамлар антисанитария шароитларида сув ичаётган, овқатланаётган далаларда нима аҳвол, улар оғир меҳнатдан кейин уҳлайдиган жойларидачи?

13-сентябр туни икки қаватли кроватларда ҳамширалар ухлаётган Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани баракида, кроватларнинг эскилигидан устки қаватдагилари пасткилари устига ағдарилиб кетган.

12 одам шу қадар жиддий шикастланганки, уларни зудлик билан Жиззах шаҳар шифохонасига олиб боришган. Аёллардан бири, Сохиба Исмоилова, айниқса жиддий жароҳатланган – унинг умуртқаси синган, ўша куниёқ унга жарроҳлик амалиёти қўлланган.

Ўзбекистон ҳукумати бундай фожеаларга эътибор бермайди. Дарвоқе, бош вазир Мирзиёев 4-сентябр куни селектор кенгашида гўёки қурбонлар бўлишидан фол очган эди.

У вилоятларга барча вазирларни жўнатаркан, изидан ҳазил аралаш ким руҳсатсиз қайтадиган бўлса ҳаётдан маҳрум бўлишини айтиб таҳдид қилди.

“Менга пахтада қаҳрамонларча ҳалок бўлганлар шарафи керак эмас” деди у. Умуман, кенгаш иштирокчилари бундан ҳафа бўлишмади, таҳдидни ҳазилга йўйиб, иноқлик билан кулишди. 

Афтидан улар, пахтада вазир эмас, балки уларга қарам теримчилар ёки ўша 14 октябр куни милициядан қочаётиб автоколонна тагида ҳалок бўлган мардикор шарафсиз ҳалок бўлишини билишган.

Яхши тилаклар билан!

Тағин ўқинг
4 май 2020
Йигирма бир йилни қамоқда ўтказган бухоролик 43 яшар Жамшид Восиев бугун, 4 май куни озод этилди. Бу ҳақда унинг ...
27 май 2024
Швеция ўз қуролларидан Россия ҳудудларига ҳужум қилишга изн берди. Грузия президенти Россияпараст қонунни бекор қилмоқчи. Андижонда эса кўприк қулади. Путин ...
27 феврал 2022
Эътиборингизга 26 февралга қадар олинган Россия-Украина урушига оид Элтуз тайёрлаган хроникани тақдим қиламиз.
26 ноябр 2021
Драматург Григорий Горин 1972 йилда ëзган «Номинг ўчсин, Герострат» («Забыть Герострата») асарини 1975 йилда Тошкент театр ва рассомлик институти ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...