Асосий мавзулар
17 феврал 2016

Қандай қилиб машиналик бўлиш мумкин…

Eltuzга мактуб йўллаган жиззахлик талаба 10-15-феврал кунлари Педагогика ва Политехника институтларида якунига етаётган имтиҳонлар жараёни ҳақидаги кузатувларини шундай баён этади. “Қайси бир талаба билан суҳбатлашманг, ўқишдан ва фанларни яхши ўзлаштиришдан умиди сўнгани, ушбу олийгоҳларда билим олиб бўлмаслигини айтади. Нега унда бу олий ўқув юртларида таҳсил олишаётгани ва мақсади ҳақида сўраганимизда, улар фақат бакалавр дипломи ва келажакда шу диплом орқали бирор ишли бўлиш ниятида эканликларини таъкидлашади”.

Талабанинг сўзларига кўра, дипломи йўқлар Россия ёки бошқа чет давлатларда мардикорликка маҳкум бўлиб қолишдан чўчишмоқда. Ўқиб билим олишга умиднинг сўнаётганлигига эса институтларда авж олган порахўрлик сабаб.

“Фақат 20 фоиз ўқитувчилар билимга қараб баҳо қўйиши мумкин, лекин бу умумий вазиятни ўзгартирмайди. Қолган ўқитувчилар маълум миқдор пора эвазига талаба истаган баҳони қўйиб беришади.”

Унинг айтишича, бу йилги битта фандан ўтиш баҳоси 30-50 минг сўм. Демак 10 та фандан имтиҳон топширадиган талаба ўртача 500 минг сўм сарф қилади. “Агар талаба контракт асосида таҳсил олса, унинг аҳволини тасаввур қилиб кўринг! Бир йиллик контракт пули 5 900 000 сўмдан бошланади. Шунингдек, имтиҳонлардан кейин ўқитувчилар янги машинали, уйли бўлиб қолишади”, дея якунлайди мактубини жиззахлик талаба.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йили йиллик коррупция даражаси рейтинги бўйича Ўзбекистон 167 давлат ичида 153 ўринни олган, бу собиқ Совет иттифоқи давлатлари орасида энг паст кўрсаткичдир. Коррупция деярли йўқ бўлган энг «тоза» давлатлар: Дания, Финляндия, Щвеция, Голландия ва Норвегиядир. Айни мамлакатларда сўз эркинлиги, сиёсий ва фуқаровий ҳуқуқларни ҳурмат қидиш даражаси ҳам анча юқоридир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 март 2020
“Straus House” муассиси туяқуш олиб  бераман деб одамлардан алдаб олган пулини тимсоҳ сотиб олиш учун сарфлабди. Аммо на тимсоҳдан ва ...
7 август 2018
Тушишим билан «Нимага имиллайсан ҳайвон, курортга келдингми!?» деб елкамга, белимга беш-олти марта резина тўқмоқ билан аямасдан уришади, «дело» бўйича ...
26 декабр 2019
«Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ “Бегона” фильмининг 10-қисмида 1991 йилнинг августида содир бўлган воқеалар, ГКЧП ва унинг Каримов ...
14 май 2016
Андижон шаҳар «Уйғур» жоме масжиди имом‑хатиб ноиби ўзбек ëзувчиси Нурилла Отахонов (Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон)нинг “Бу кунлар” романига қарши мақолани ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...