ART-DURBIN
28 июл 2016

«Босмачилар устидан суд»

Қаршимизда Совет Марказий Осиёсида исёнчилик ҳаракатига қарши курашиш даврида олинган энг муваффақиятли фотоҳужжатлардан бири деса бўладиган фотосурат турибди. Биз совет даврида ўрганиб қолганимиз учун одатда бу ҳаракатни босмачилик деб атаймиз.

«Босмачилар устидан суд» номли бу сурат 1932 йилда Самарқандда туширилган.

rasm1638
Сурат муаллифи швейцариялик фотограф Элла Майяр. (1903-1997)

Бу сурат муаллифи швейцариялик сайёҳ ва шарқ мамлакатларининг таниқли экстремал тадқиқотчиларидан бири Элла Майярдир (Ella Maillart – 1903-1997). 1932 йилда буржуа дунёсининг энг марказидан келган ёш ва гўзал аёл ёлғиз ўзи Қизилқум саҳросини кесиб ўтиб, Қирғизистон ва Ўзбекистонни кезиб, Хитой чегарасигача етиб борди ва ортига қайтди.

Эътиборли жиҳати шуки, Элла Майярда совет ҳукуматининг рухсат ҳужжатлари йўқ эди. У блокпостлар ва патрулларни усталик билан четлаб ўтиб, эсон-омон ўз ватанига қайтиб келди. Уйига қайтгач, у ўзининг совет Ўрта Осиёси бўйлаб саёҳати ҳақида «Туркистон оҳанги» китобини ёзди.

«Босмачилар устидан суд»

Фотосуратда ҳибсга олинган «босмачилар» ҳам, уларнинг рақиблари – қизил комиссарлар ҳам йўқ. Бўлиб ўтаётган жараён кулфати ундаги деталлар орқали ҳис этилади. Вайрона бинонинг қадим безаклари қолдиқлари сақланиб қолган деворлари олдида устига алвон мато ёпилган стол қўйилган. Пастқамгина тахтасупага шарқона гилам тўшалган. Ильичнинг йирик бюсти халойиққа ёқтирмайгина боқиб турибди. Сурат марказида – бутунлай қоп-қора кийинган «революция инквизитори»нинг сиймоси.

Бу машъум типаж аслида Эль Греко ёки Гойянинг картиналарига мос тушади.

Судья фотограф томонга ҳорғин боқиб турибди. Сурат тақиқлар замонида туширилган ва цензурадан ўтганига қарамай, унда қўрқув ва сукунатнинг димиқ муҳити сезилади.

Иши одамларни ўлимга йўллаш бўлган «инквизитор»дан тошбағирлик ва инсон ҳаётига нисбатан лоқайдлик ҳисси таралади. 1932 йилда сталинизм даври ҳукмронлиги оёққа қалқаётганди. Бутун советлар мамлакати каби Ўрта Осиё ҳам узоқ йиллик йўқчилик ва азоб-уқубатлар ботқоғига ботаётганди.

Акмал Ризаев
ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 март 2018
Ўзбекистон собиқ президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг яқинлари орасида унинг «чўнтаги» сифатида танилган шахс – Журъат Мелиқулов қамоқдан бутунлай ...
24 феврал 2020
Брюс Панье, RFERL.ORG 2005 йил 13 май куни эрталаб яқиндагина қамоқхонадан қочиб чиққан бир гуруҳ қуролланган шахслар Ўзбекистон шарқидаги ...
3 апрел 2019
Бу 1973 йил 3 апрелда Нью-Йоркда, ҳайрат билан қараб турган одамлар кўз ўнгида рўй берди. Motorola ширкати ходими Мартин ...
7 август 2020
Қишга тайёргарлик. Помидор ва қалампирни ўзим етиштириб, қуритиб, ипга ўтказиб деворга илдим. Кўўп бонкаям беркитганмиз. Компотларим ҳам етарли. Озроқ ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...