Кўзқараш
17 декабр 2015

Гребеншиков Муҳаммад Бекжон ҳимоясига чиқди

Бугун машҳур россиялик ҳонанда ва бастакор, Афсонавий «Аквариум» гурухи солисти Борис Гребеншиков Муҳаммад Бекжон озодлигига бағишланган http://marafon-pisem.org/2015/index.html#uz хештеги остидаги акцияда иштирок этди.

Машҳур ҳонанда ўзбек турмасида энг узоқ муддат қолаётган журналист “Эрк” газетаси муҳаррири Муҳаммад Бекжон банерини кўтариб тушган расмини Фейсбукдаги ўз саҳифасида эълон қилди.

Унинг бу акцияси хонанданинг кўплаб муҳлислари томонидан олқишланмоқда, хусусан 3 040 мухлиси томонидан препост (қайта кўчириб босилган) қилинган, масалан шундай постлардан бирига 2 117 лайк, бошқасига 12 минг 500 дан зиёд лайк қолдирилган.
Ўзбекистонликлар унинг “Сирли ўзбек” қўшиғи орқали юксак истеъдод эгаси Борис Гребеншиковни яхши танийдилар.

СИРЛИ ЎЗБЕК

(Мирза Анвар Ҳамидов таржимаси)

Андишанинг оғир дамлари
келди ва кетди…
Шон-шавкат қўли ëнди ва куллари тарқади
Бу қоришиқ ҳам тўкилиб кетди.

Қувноқ ва шоëн юрганларга етказинг
Зотан сирли ўзбек шу ерда
Чидадик биз узоқ, ҳормайин,
Сирли сўзни унутган мисол.

Кўкка кўтарилмоқ жуда ҳам қийин.
Гарчи дарча маълум,
қаншарда девор….

Дудмаллик даври ҳам топди интиҳо.
Қонли кўйлагимиз олди аланга.
Зулмнинг бўғзига босиб биз, Борҳо!
Эрк қушин учирдик кўкка, баландга!

Замона зўрники, эҳ, бу замонлар!
Айтинг ўша дажжол, чўтир дарғага:
Сирли ўзбек келган аллақачонлар,
Эрк қуши чанг солди каззоб қарғага.

Тағин ўқинг
6 август 2021
рассом Кирпи
1 август 2023
Сўнгги ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 фоиз устама имтиёзи берадиган APTIS (British Council Aptis) имтиҳонларининг 1 августдан ...
26 март 2023
Магнитнинг бир тарафи ўзига тортса яна бир қутби жисмни ўзидан итаради. Шу пайтгача Ўзбекистон тескари магнит бўлиб келди. Санъат ...
1 август 2018
Инсон ҳуқуқлари бўйича ўзбек-герман форуми «Ўзбек фермери учун ипак бўйинтуруқ» номли ҳисоботини эълон қилди, бунда Ўзбекистон пиллачилигида мажбурий меҳнатдан ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...