Асосий мавзулар
22 май 2017

Ўзбекистон – Осиёдаги энг йирик «йўлбарс»ми?

“XXI аср” газетасининг (18.05) «Тараққиётнинг янги модели ёки «йўлбарс шиддати»га шайланаётган мамлакат» мақоласидаги иддаога кўра шундай.

Мақолада Жанубий Корея, Гонконг, Сингапур, Тайвань, Малайзия ва Таиланд давлатлари ўз иқтисодиётидаги жадал ўсишлар сабаб «Осиё йўлбарслари» номига сазовор бўлгани эслатиб ўтилади.

Газетанинг “халқаро экспертлари” Ўзбекистон “яқин даврда ривожланиш шиддати бўйича ҳатто ўша машҳур «Осиё йўлбарслари»дан ҳам ўтиб кетишини сезиб туришибди», деб ёзади мақола муаллифлари.

Ўзбекистоннинг марҳум президенти “келажаги буюк давлат” дея халқнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб келганини кўпчилик яхши хотирласа керак.

Аммо орадан 25 йил вақт ўтиб ҳам пишак мақомида бўлган Ўзбекистон шундан нарига кўтарила олмади.

Янги президент замонида Ўзбекистон яна «йўлбарс»ликка даъво қила бошлаган кўринади.

Амалдаги давлат раҳбарининг ҳаракатлар стратегиясини улуғлаш мақсадида қораланган бу мақоладаги баладпарвоз гапларни ўқисангиз, ақлингиз шошади.

Ўзбекистон қандай шиддат билан ривожланаётган эканки, унинг «йўлбарс»дан зўр бўлиб кетиши сезилиб турилса?!

Айтиш керакки, муаллиф кейинги 13 йилдан буён Ўзбекистон иқтисодиёти 7-8 фоиздан ўсаётгани тўғрисидаги баландпарвоз рақамларни, ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида жалб этилиши режалаштирилган инвестицияларни ўз мулоҳазаларига асос қилиб келтирган.

Реал ҳаётда эса, бу «ўсиш» Ўзбекистоннинг на иқтисодиётида, на аҳоли турмуш тарзида ўз аксини топаётганини кўрмаймиз, фақат хўжайиннинг силашига иштиёқманд пишакларнинг атрофда яна миёвлай бошлаганини сезиш мумкин.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 апрел 2017
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк» Демократик партиясининг таъсис қурултойи бўлиб ўтди. Бундан ...
18 апрел 2017
18 апрел куни Қирғизистон президенти Алмаз Атамбаевнинг 20 яшар кенжа қизи Алия Шагиевага тегишли «Фейсбук» ва «Инстаграм» ижтимоий тармоқларидаги ...
4 апрел 2017
Ўзбекистон телеканаллари баҳорнинг биринчи ойини анъанавий тарзда буткул байрамона ўтказди. Хотин-қизлар байрами муносабати билан ўзбек аёлларининг қанчалик «бахтиёрлиги, ватанпарварлиги, ...
25 март 2017
23 март куни Ўзбек миллий футбол термасининг Сурияга ютқазиши тармоқда футбол ишқибозлари томонидан ғазаб билан қарши олинди. Eltuz.com
Блоглар
22 феврал 2018
Ўзбекистон прокуратураси матбуот бўлими ходими 23 феврал куни телефонда «Элтуз» мухбирига Қодировнинг қамоққа олинмаганини, бошқа ...
22 феврал 2018
Дунёда энг узоқ муддат қамоқда бўлган журналист, 64 ёшли Муҳаммад Бекжон 22 февраль куни ўзининг ...
21 феврал 2018
Улуғ шоир Матназар Абдулҳаким туғилганига бу йил 70 йил бўлади. У менинг дунёқарашимни ўзгартирган бир ...