Cатира
29 январ 2018

Ўтин солиғи

Яқинда вилоятга бориб, бир танишимникига кирдим. Дарвозахонасида бир қоп тўла ўрик дарахти ўтини турган экан.

Ўтин бирор касалликка чалинмаган, ҳали бемалол неча йиллар мева қиладиган ўрик дарахтидан кесиб тайёрлангани шундоққина кўриниб турарди.

Нега ўрикни кесдинг, нима, ўтинга зориқиб қолдингми, деб сўрадим танишимдан.

Ўтинга зориққан жойи йўқ экан. Уйида газ бор. Лекин ўтин ўғли ўқиётган мактабни иситиш учун керак экан.

«Ўғлим шаҳардаги лицейда ўқийди. Бизда бор газ уларда йўқ. Шунинг учун ҳамма ўқувчиларга ўтин солиғи солишган», деб айтиб қолди танишим.

Унинг сўзларига кўра, мактабни иситиш учун ўқувчиларнинг ўтин олиб келиши мажбурийдир. Ҳар бир ўқувчига ойига бир марта бир қоп ўтин олиб келиш топшириғи берилган.

Расмийларнинг газ билан иситилмайдиган таълим муассасаларини кўмир билан таъминлашга оид гапларининг қанчалик тўғрилигини шунда англадим.

Танишим уйида ўтин бўладиган ҳеч нарса йўқ бўлгани учун ҳовлисидаги биттагина ўригини кесиб, ўтин қилиб қўйибди. Эрта-индин ўғлининг навбати келганида ўтинни лицейга олиб боради.

Ҳукумат бугун мева-чеванинг хорижга экспортини кўпайтиришга уринаётган пайтда «ўтин солиғи» кабилар бу саъй-ҳаракатларга соя солиши турган гап.

Қолаверса, ипакчиликни ривожлантирамиз деб турганимизда газ, кўмир йўқлигидан одамлар тут дарахтларини кесиб ёқаётгани ҳам сир эмас.

Танишим билан суҳбат давомида гапдан гап чиқиб, мактаблардаги йиғди-йиғдилар мавзуси кўтарилди. Синф фонди, обуна, ремонт пули, хуллас, ҳамма нарса учун ўқувчилардан пул йиғилади.

Бу йиғди-йиғдилар фақат унинг ўғли ўқийдиган лицейгина эмас, бутун Ўзбекистон таълим тизими учун хос бўлган хусусият экани эса бугун кўпчиликка маълум.

Айниқса, йиғди-йиғдилар аксарият ота-оналарни ҳолдан тойдирмоқда. Бу ёқда қимматчилик, бу ёқда пул бер, дейдиганларнинг кети узилмайди.

«Агар ўғлимни детдомга бериб юборсам, бу йиғди-йиғдилардан кўра анча арзонга тушаркан», дея истеҳзо билан кулди танишим.

Баҳодир Шариф
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 январ 2018
GM Uzbekistan ўзи ишлаб чиқарган автомобилларга акциз солиғи 5 баробардан зиёдроққа камайтирилганига қарамай, бу нархлар пасайишига сабаб бўла олмаслигини ...
23 феврал 2017
20 февраль куни Ўзбекистон томони Тожикистоннинг “Сомон Эйр” компанияси учоғини қабул қила олмаслигини билдиргани ҳақида хабарлар чиқди. 25 йиллик ...
6 декабр 2017
Президент Мирзиёевнинг 4 декабрдаги қарорига кўра, хорижий сайёҳлар учун олдинги 7-15 кунлик қисқа виза муддати 30 кунлик қилиб белгиланди. ...
30 май 2016
Фарғона шаҳрида ўтган “Универсиада” спорт мусобақаларининг энг қизиқ воқеаси албатта, ёшгина милиционернинг мамлакат бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг йўлини тўсгани ...
Блоглар
17 феврал 2018
Ўзбекистон телеканалларидан бирида намойиш қилинаëтган “Севги изтироблари” кўп қисмли фильми душанба кунидан бошлаб эфир сеткасидан ...
15 феврал 2018
Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистонда 2017 йилги пахта терими мавсумига оид эълон қилинган ҳисоботидан келиб чиқадиган ...
12 феврал 2018
Ўтган йиллар давомида ўзбек мухолифати етакчилигига даъвогарлик қилганлар кўп бўлди. Улар ҳозир ҳам шу даъвосидан ...