Кундалик
19 январ 2016

Cудланувчининг рафиқасига қамоқ билан таҳдид килишди…

18 январ куни эрталаб соат 10 да туман хокимлигига чақирилган Ширин Турсиновани ҳокимлик биносида, хоким Ғофур Қаршибоевнинг муовини Фотима Расулова, маданий тарғибот ишлари бўйича ходими Карим Тотлибоев, Алишер Очилов ва махаллалар бўйича вакил Раъно Завқиевалар кутиб олишган.

«Улар аввалига мени яхши гаплар билан кутиб олишди”, – дейди Ширин.

Кейин бир хонага олиб киришиб, унга Eltuzда ва бошқа сайтларда чиққан интервьюларини кўрсатишган.

Шириннинг айтишича, йиғилганларнинг ҳаммаси, уни туман хокими Ғофур Қаршибоев хақида миш мишлар ва бўхтон тарқатаётганликда айбламоқчи бўлишган.

Лекин Ширин Турсинова уларнинг барча иддаоларини рад қилган ва интервьюларда рост гапирганини, туман хокими ва турмуш ўртоғи ўртасида балиқ хавзаси билан боғлик можоро кўп бўлганини айтган.

«Нега энди хоким Озодликка берган интевьюсида эримни танимаслигини айтган? Ахир у киши унда кунора Арамаисга телефон қилиб гаплашардику? Арамаисни хафтасига 2-3 марта олдига чақирарди, ўзи хам балиқ хавзасига бир неча марта келиб, Арамаис билан кўп гаплашарди. Буни хамма билади. Мен туҳмат қилмадим. Бу гапни хар жойда айтаман» деган Ширин хокимият расмийларига.

“Синглингизни йўлга солинг, суд тугагунга қадар жим юрсин!”

Учрашувдаги расмийлар, Ширинни тинчлантиришга уринишган ва у билан бирга келган опасига таъсир ўтказмоқчи бўлишган. «Синглингизни йўлга солинг, суд тугагунга қадар жим юрсин» дейишган. Опаси эса уларга, бу ишда ёрдам бера олмаслигини, Ширин ўзининг мустақил хаётига эга эканлигини айтган.

Учрашув сўнгида хокимият вакиллари Ширин Турсиновани, эрининг айби исботланмаса албатта озод этилиши хақида айтишиб, узатиб қўйишади.

Шу куннинг икинчи ярмида Ширин Турсинова Жиззах вилоят жиноий судида бўлиб ўтаётган эрининг судида қатнашди.

Суд жараёнида жиддий ўзгариш

Шириннинг айтишича, бугунги суд мажлисида Арамаис Авакян анча ўзига ишонган холда кўринган. У гувоҳларга ва бошқа иштирокчиларга бемалол саволлар берган, фактларни аниқлаштирган, Судя хам, прокурор хам уни сўзларини бўлишмаган.

«Бу анча жиддий ўзгариш» деди Ширин Турсинова.

Ажабланарлиси, охирги суд мажлисида Арамаисга қарши кўрсатма берган гувохлар, бугунги мажлисда ўз кўрсатмаларини ўзгартиришган.

Кузатувчилар бу ўзгаришларни бир томондан ижобий ва бошқа томондан хавотирли дея аташмоқда.

«Арамаис Авакян иши халқаро матбуотда кўринди, хаттоки Арманистон хукуматининг ҳавотирига сабаб бўлди. Маҳаллий ҳокимнинг зўравонлиги ҳам очиқланаяпти. Бу ҳолда, расмийлар Арамаисни озод қилишлари ҳам мумкин.

Аммо, хавотирли жиҳати шундаки, бу компромисс эвазига улар Арамаиснинг рафиқаси Ширинни қамоққа олишлари ҳам мумкин.

«Чунки расмийлар ҳокимнинг обрўсини ҳам тиклашлари керак. Бунинг учун эса улар кимнидир тухмат қилганликда айблаб, иш очишлари керак бўлади» дейди кузатувчилардан бири.

Улуғбек Ашур
Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 май 2016
Жорий ҳафтада Асакадаги машина заводида яна 50 киши сўроққа тортилиб¸ шаҳарни тарк этмаслик борасида имзо чектирилди. Бундан олдин ўнлаб ...
24 апрел 2016
Бундан 5 йил олдин Тошкент шаҳар хокимлиги Чехиядан 20 та трамвайни донасига бир миллион АҚШ доллари тўлаб сотиб олган ...
6 июл 2016
30 яшар Ўзбекистон ватандоши Муниса Ойхўжаева Туркияга келгунига қадар 128 кило тош босган эди. Семизликни ҳасталик деб билган Муниса ...
3 октябр 2016
Касб байрамларини ўзбек тиббиёт ходимлари ҳар йили пахта далаларида ўтказишга мажбур. Шугина эмас, уларни ўзбек ҳукумати «қора ишчи кучи» ...
Блоглар
19 июн 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Тошкентда дин арбоблари, жамоат ва давлат идоралари вакиллари билан ўтказилган ...
9 май 2017
Болалигимизда Дўстжон дадамнинг Улуғ Ватан уруши иштирокчиси эканлигидан фахрланардик. Ҳар 9 май байрами арафасида дадамни ...
8 май 2017
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб “Олтин қалам” мукофотларини топшириш маросими журналистлар ва ...