Асосий мавзулар
14 март 2018

МХХ номини ўзгартирди, ДХХ бўлди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев фармони билан Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизматига айлантирилди.

Жорий йил январида президент Шавкат Мирзиёев Миллий хавфсизлик хизматининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишини ўтказиб, идоранинг айрим бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалари фаолиятини танқид қилган эди.

Тошкентдаги МХХ қароргоҳида бўлиб ўтган бу мажлисда давлат раҳбари Миллий хавфсизлик хизматининг таркибий тузилишини қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлаганди.

«Элтуз» суҳбатлашган тошкентлик мулозимга кўра, жорий йилда «Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

1991 йилнинг 2 ноябрида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон ССР Давлат хавфсизлиги қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига айлантирилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг раиси Ислом Каримов имзолаган қарорда Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) президентнинг 1991 йил 25 августдаги ва 26 сентябрдаги фармонлари асосида ташкил этилгани айтилади.

Қизиғи шундаки, президентнинг мазкур қудратли идоранинг бир қўлга топширилишини англатувчи низом ҳақидаги фармони ҳам, бош вазирнинг низомни тасдиқловчи қарори ҳам битта одам – Ислом Каримов томонидан имзоланган.

Яккаҳокимликка асос солинган кун

Ўша куни тасдиқланган МХХ низомида Ўзбекистоннинг бу энг қудратли назорат идораси «Ўзбекистон Республикаси президентига бўйсуниши» таъкидланган.

Шунингдек, ўша йили тақдирнинг тақозоси билан президент Ислом Каримов бир вақтнинг ўзида бош вазир ҳам эди. Бир вақтнинг ўзида иккита алоҳида ҳокимият органи устидан ҳукмронлик тизгинини қўлга киритган Каримов арқонни узунроқ ташлаш ва чуқурроқ илдиз отишни кўзлаган эди.

Асосий вазифаси мамлакат ичкарисида ва ташқарисида «разведка ва контрразведка фаолияти билан шуғулланиш ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳисобланган» махфий идоранинг битта шахсга бўйсундирилиши Ўзбекистонда ҳокимиятнинг кейинги 25 йил давомида Каримов томонидан узурпация қилинишига асос бўлган эди.

Бугунги кун параллелидан келиб чиқиб бир вақтнинг ўзида ҳам бош вазир ва айни пайтда конституцияга зид ўлароқ, муваққат президентлик лавозимини қўлга киритган Шавкат Мирзиёев ҳаракатларида айни тарих такрорланаётганини кузатиш мумкин.

Шуҳрат Нусратов: «Эртага бизни қамашади, эртага сизни қамашади»

1991 йили Ўзбекистон Олий Кенгашининг тарихий еттинчи сессиясида мазкур низомнинг айни бандини ва бу ҳақдаги президент фармонини кескин танқид қилган собиқ депутат Шуҳрат Нусратов ушбу қарор энг ёмон оқибатларга олиб келишини башорат қилган эди.

“Разведка ва контрразведка органлари барча техник воситалари билан биргаликда битта одам, яъни Каримовнинг қўлига бериб қўйилмоқда. Бу мумкин бўлмаган бир нарса. Бунга сира йўл қўйиб бўлмайди. Агар бунга йўл қўйсак, бизни 37-40 йиллардагидек қатағонлар кутади. Оқибатларни ҳатто тахмин ҳам қила олмаймиз. Ўртоқлар бизни кутаëтган даҳшат кўламини тахмин ҳам қила олмаяпсизлар, айниқса, бизнинг президентнинг жиловсиз характерини ҳисобга олсак. Эртага бизни қамашади. Эртага сизни қамашади”, деган эди 1991 йили Ўзбекистон парламенти минбаридан туриб Нусратов.

Ўша сессиядаги нутқидан кўп ўтмай Шуҳрат Нусратов Куйбишев тумани (ҳозирги Мирзо Улуғбек тумани) партия қўмитасининг биринчи котиби лавозимидан олинди, парламентдан четлатилди ва кейинчалик иқтисодий айбловлар билан қамоққа олинди.

Етти йилга қамалган 69 ёшли собиқ депутат Шуҳрат Нусратов 2016 йилнинг апрель ойида озодликка чиқарилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 июл 2016
Аввал ҳам айтганмиз, «Қишлоқ ҳаёти» ажойиб газета. Қишлоқ одамларига, деҳқонларга экинни қачон экиш, гўнгни қачон қаерга ишлатиш борасидаги қиймати ...
12 апрел 2017
Рахмат Ақилов Швецияга келгунига қадар ҳам радикал кайфиятда бўлганини ёзади швед нашрлари. Фото: expressen.se У Швецияга 2014 йили Туркия ...
27 апрел 2017
Каримов номини абадийлаштириш қарори бўйича танлов якунига кўра, ҳайкалтарош Илҳом Жаборов унинг ҳайкалини барпо қиладиган бўлди. У илгари Амир ...
13 ноябр 2017
Ўзбекистонлик 1 миллиондан ортиқ меҳнат мигрантлари Санкт-Петербургда ишлаётгани расман тан олинди. Демак, РФнинг Ўзбекистонга масофа жиҳатдан ундан-да яқинроқ пойтахти ...
Блоглар
17 июл 2018
Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг нафақат қонунчиликни, балки энг юқори даражада берилган буйруқларни ҳам назар-писанд ...
16 июл 2018
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўз ўтмишдоши Ислом Каримов даврида ишдан урилган раҳбарларни қайта лавозимларга тайинлаш сиёсатига ...
9 июл 2018
Каттақўрғонда милиция капитанининг аёл кишини қип ялонғоч қилган ҳолда таҳқирлагани ўзбек жамиятида жуда катта шов-шувга ...