Cатира
15 март 2018

«Унитаз ўзгаргани билан ичидаги ўзгармайди»

Ўзбекистонда МХХ (Миллий хавфсизлик хизмати) ДХХ (Давлат хавфсизлик хизмати)га айланди.

Айни пайтда идоранинг асосий вазифалари принципал тарзда ўзгаргани йўқ. ДХХ эски СССР замонидаги ДХК (Давлат хавфсизлик қўмитаси – КГБ)ни эсга солади.

Боз устига, эмблема сифатида СССРдаги жазо тизими – КГБ тимсоли деярли ўзгаришсиз олинди. Билишимизча, битта ҳарф ўзгаргани билан тизимнинг моҳияти ҳануз ўзгаришсиз қолмоқда.

Рассом Сергей Игнатьев бу ҳолатни “Унитаз ўзгаргани билан ичидаги ахлат ўзгармайди”, дея ўзининг ФБдаги саҳифасида ëзди.

Игнатьевнинг ҳамкасби рассом Кирпи эса Ўзбекистон хавфсизлик тизимининг янги идорасини катта матрёшка ичидан чиққан жажжи нусха сифатида кўради. КГБнинг ичидан МХХ чиқди, унинг ичидан ДХХ чиқди.

Шунинг айнан ўзи, фақат сал кичикроқ.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 октябр 2023
Исроил ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилдаги қуролли тўқнашувларда Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси ҳалок бўлган, яна тўрт нафари бедарак ...
15 январ 2016
Бизга етиб келган хабарга кўра 11 январ куни эрталаб Тошкентнинг Чилонзор туман ҳокимлигида ТИИБ шахсий таркиби иштирокида мажлис ўтказилиб, ...
4 январ 2021
Ўзбекистон ҳукуматининг 31 декабрда чиқарилган қарори билан тасдиқланган низомга кўра, коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган шахслар давлат мукофотига ...
15 апрел 2020
Ҳаво бугун ҳам бузуқ. Кечаси яна ёмғир ёғди. Туни билан безовта ухладим. Нам ҳавога оёғим оғриди. Кўрган тушларим эса ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...