Асосий мавзулар
23 ноябр 2018

«Элтуз» раҳбари Умида Ниёзовага «Тинчлик мухбири» мукофоти берилди

Италиянинг Бари шаҳрида 22 ноябрь куни бўлиб ўтган махсус маросимда «Элтуз» нашри директори Умида Ниязовага «Тинчлик мухбири» (Reporter for the peace) мукофоти топширилди.

Мукофот Ўртаер денгизи аёл журналистлари форуми томонидан таъсис қилинган.

Форум тинчлик ва инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаш йўлида фаолият кўрсатаётган, айни ҳаракатлари билан «тинчлик элчиси» бўлган аёлларни рағбатлантиради.


Бу йилги мукофотни ижтимоий фотожурналист Марчелло Карроццо асари тамсил қилди.

Умида Ниёзова Берлиндаги Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми (UGF) ва «Элтуз» сайти директоридир. У Freedom House ва Human Rights Watch халқаро ташкилотларининг Тошкентдаги офисида ишлаган.

2007 йили Умида Ниёзова Тошкентда ҳибсга олинган ва «жамият хавфсизлигига ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш» ҳамда «экстремистик диний материаллар контрабандаси»да айбланиб етти йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Кенг миқёсда олиб борилган норозилик акциялари ва халқаро ташкилотлар ёрдамида 4 ойлик қамоқдан сўнг у озод этилади.

2009 йилнинг сентябрида Умида Ўзбекистонни тарк этади ва Германиядан сиёсий бошпана олади. Бу ерда у аввалига Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми (UGF)га, кейинчалик Ўзбекистондаги воқеаларни ёритувчи Еltuz.com сатирик-ахборот нашрига асос солади.

UGF сўнгги етти йил давомида Ўзбекистоннинг пахта етиштириш соҳасида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат бўйича суриштирув ҳужжатлари, далиллар, гувоҳликларни йиғиш билан шуғулланиб келади.

2008 йили «Ҳьюман райтс уотч» ташкилоти Умидани «Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси» дея аталган юксак мукофот билан тақдирлаган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 май 2016
Бухоронинг сўконғич ҳокимларидан бирини мажлисда бир уриб йиқитган олотлик фермер Баҳодир Шарипов номи элга овоза бўлди. Айрим манбалар, ҳусусан ...
2 ноябр 2018
Владимир Жириновский бошчилигидаги Россия делегацияси 2 ноябрь куни Бухорога келди. Россия Давлат думаси депутатларидан иборат делегацияни, ЎзА хабарига кўра, ...
4 март 2019
Ҳа, яна ёзамиз, ёзаверамиз. Токи бу мукофот ўз олдига қўйилган мақсадни адо этмагунча, яъни ёш қизларнинг келажакка мотивациясини оширишга ...
28 июн 2016
27 июн – Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан давлат раҳбари йўллаган табрик мамлакат журналистлари ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...