Асосий мавзулар
24 март 2016

Оғзим бор деб…

Халқ (тўғрироғи, халққа масъуллар) бутун хаёли байрам билан бўлиб, ғам-ташвишини унутди гўё.

«Ҳуррият» газетаси ҳам шу шодиёнларга қанот бағишлаш ниятида бўлди шекилли, «Дилдаги гаплар» рукни остида ўз муштарийсининг қишлоқ ва туманлардаги ўзгаришлардан завқи тошган пайтда келган илҳоми натижаларини эълон қилди.

Хуллас, Навоий вилоятининг Қизилтепа туманилик муштарий Бухорода ўқигани, тумандош бир курсдошининг тўйига айтувчиликка тайинлагани, шаҳарлик дўстини тўйга айтганида у шодиёна ҳовлида ўтадими деб сўрагач, ресторанда деган жавобни олиб, «сизларда ҳам ресторан борми», деб киноя қилганидан ёзғиради.

Тайинки, шаҳарлик дўст тўйга келгач, бу ердаги «улкан ўзгаришлар»ни кўриб, уялиб қолган.

«Мен туман, қишлоқ деганда кўчалари лой, уйида тезак ёқадиган… одамлар яшайдиган жойни тушунардим», деган олдин айтган гаплари учун изза бўлиб қолган бечора шаҳарлик дўст.

Албатта, аслида нафақат қишлоқлар, балки катта-катта айрим шаҳарларда ҳам аҳвол бундай оғиз кўпиртиришлар ноўрин эканлигини кўрсатиб турса-да, газета таҳририяти расмийларга ёқадиган ёлғонни жон-жон деб ўз саҳифасига жойлаштирган.

«Ҳуррият» мухлисининг кейинги ёзганлари янада энсани қотиради. У хорижга бориб келган таниши билан гаплашгани, таниши ўша мамлакатда болаларнинг кўпчилиги эски мактабларга боришини, ҳатто чекка жойларида мактаб қулаб тушай деб туришини айтганини таъкидлайди.

Шундай гапларни айтган таниши: «Ўзбекистондек гўзал, фаровон, тинч мамлакатни ҳеч қаердан топа олмаслигимни тушуниб етдим», деб хулоса қилади.

Аслида Ўзбекистон матбуотидаги бундай гаплар янгилик эмас. Аммо наҳотки газета таҳририяти халқ шундай ёлғонларга ишонади, деб ўйлайди? Ёки бу ёзувлар расмийларнинг ёлғонга бўлган эҳтиёжини қондириш учун чоп этиладими?!

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 ноябр 2015
Қудрат Бобожон Eltuz.com Сочи калта олинган, пастки лаби олдга туртиб чиққан, ўзи сариқдан келган бақувват жуссали бу кишининг тунд ...
7 июн 2016
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмийлари, Озодлик радиоси тасдиғига кўра, бугунги кунда ифтор бериш бидъат эканини айтишмоқда. Ўзбекистонда кўп йиллардан бери ...
16 апрел 2018
Президент Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарёда ўтказган йиғилишида атрофидаги лаганбардорлик, кўзбўямачиликлар жонига текканини билдириб, «юрагида жуда катта армон-азоб бор»лигини ...
7 декабр 2016
Жаҳон ҳамжамияти, ўзбек фуқаролик жамияти фаоллари ва ЕҲҲТ кузатувчилари сайловларнинг бу сафар ҳам эскича ўтганини эътироф қилди, гарчи ўзбек ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...